Қўрқинчли кино

Қўрқинчли кино
694 views
13 June 2021 - 21:36

Хуллас гапни қисқаси немис ҳукумати ўзбек киносига ëрдам бермоқчи.

Аммо ëрдам беришдан олдин “ўзбеккино” деган воқелик нимадан иборат¸ бу матах қандай ейилади¸ қандай қилиб қошиқланади ëки қай тарзда нон ботириб ейилади деган саволларга жавоб топишмоқчи. Немислар мендан консультант бўлишни сўрашди. Хўп дедик. Ватан учун жон пидо.

Хуллас эрталабдан бери 6 та ўзбек киносини кўришга ҳаракат қилиб сира кўра олмадим. (олтита кинодан бирининг оти “ëлғиз бўри” ва яна бири “фоҳиша келин”) 

Кўришни бошлашим билан кўнглим айниб қусгим келади. Қон босимим ҳам ошди.

Худди шундай холат ўзбек киносини томоша қилмоқчи бўлган немис ватандошида ҳам айнан содир бўлибди.

Хулоса:

Ўзбек киноси инсон соғлиги учун хатар.

Тавсия:

Ўзбекистонда кино олаëтган барчага (мусоқовга ҳам) касбий таъқиқ қўйиш керак.

Улар нима қилса қилсин лекин кино олмасин. Киноларни ҳаммасини йиғиштириб олиб йўқ қилиш керак. Чунки бу кинолар дидни ўтмаслаштиради.

Фақат чет элда ишлаб чиқилган киноларни ўзбекчага дубляж қилиб намойиш қилиш керак. Немис опадан илтимос қилдим. Шу ўзбек киноси деган алвастини ўлдириб йўқ қилишга ëрдам беринг дедим.

Бермоқчи берган пулингизга Энамяхши қишлоғида мактаб қуриб беринг¸ ортса Хазораспнинг Пичоқчи қишлоғидаги мактабга туалет қуриб беринг дедим.

Мени ўзбек киноси ҳақидаги нафрат тўла гапларимни немис журналида чоп қилишмоқчи. Яхшиям Германияда цензура йўқ. Роса сўкдим ўзи киночиларни.

Манба: Rassom.Tuz