Афғонистонда нималар бўляпти?

Афғонистонда нималар бўляпти?
1,706 views
14 June 2021 - 12:04

Афғонистон шимоли, яъни Жанубий Туркистонда яшайдиган ўзбекларнинг тақдири билан боғлиқ  муҳим янгиликлар бор.

Афсуски, ўзбек жамоатчилиги жиддий муаммолар тўғрисида кам ўйлаб, турли хил бемаъниликларни муҳокама қилишга мойил…

Афғонистондаги вазият шундай тус оляптики, эртага “мусаффо осмон“ биз учун газ билан электроэнергия сингари дефицитга айланиши мумкин. Афғонистоннинг ўзидаги ва Туркиядаги жуда ишончли инсайдер манбаларнинг хабар беришича, сўнгги икки йил ичида айнан Россия толибларнинг асосий қурол-яроғ етказиб берувчисига айланди. Айнан бу факт билан толибларнинг ютуқларини изоҳласа бўлади. Россиянинг мақсади битта – АҚШ манфаатларига қарши катта минтақавий урушни алангалатиш.

Бундай катта уруш Ўзбекистон билан бошқа минтақа давлатларини ҳам ўз ичига тортиб кетиши Путинни ҳавотирга солмайди.

Геосиёсат маняги Путин минтақамизда яшовчиларнинг ҳаёти билан ўйнашга қарорли кўриняпти.

Афғонистонда давом этиб келаётган фукоролар уруши бизга бир нарсани ўргатди: урушни бошлаш осон, тугатиш имконсиз.

Энди Путин бу минтақа давлатларини кўламлироқ урушга тортишни истаяпти.

Бундан мақсад нима, дейсизми?

Мақсад “терроризмга қарши кураш ва Ўрта Осиёнинг хавфсизлигини таъминлаш” баҳонасида ўлкаларимизда ўнлаб ҳарбий база очиб, минтақамизни тўлиқ ишғол қилишдир.

Толиблар Москва томонидан қўрқитувчи омил сифатида ишлатилиб, Ўзбекистон ва минтақа давлатлари хавфсизлигини раҳина олинмокчи.

Путин бунинг эвазига паштун миллатчиларининг азалий орзусини булган Афғонистоннинг шимолий ҳудудларини паштунлаштиришда Толибонга кўмаклашмокчи. Зеро Толибоннинг асос мақсади бу Шимолий Афғонистонни паштунлаштириб, Жанубий Туркистонни бирёқлик қилиш.

Толибон чегараларимизга яқин Покистон ва бошқа давлатлардан паштунларни кўчириб келса, ўзбек, туркман ва бошқа туркийлар эса ерларини ташлаб, Ўзбекистонга қочадилар. Режа шу. Путин билан Толибон  10 миллион қочқин тарихий ватанидан Ўзбекистонга қочиши учун замин хозирламокдалар.

Россия Афғонистоннинг шимолий вилоятлари, яъни Жанубий Туркистоннинг паштунлашувидан манфаатдор, чунки Россия бу билан узун замонларидан бери қўрқиб келаётган Туркларнинг бирлашувига, пантуркизмга зарба беришни истайди. Ва Туркиянинг бу бирлашувга қаратилган лойиҳаларини тухтатиб, геостратегик кўнимини мустахкамлашни истайди.Окибатда, Жанубий Туркистон яна-да истиқрорсиз нуқтага айланиб, бутун Ўрта Осиёни издан чиқаради ва турк дунёсининг интеграция жараёни секинлашади, ё умуман тўхтаб қолади. Бу юз берса, Россия “Ўрта Осиё мамлакатлари ва хавфсизлигининг ягона ва мангу кафолатчиси” макомига эришиб,минтақа ўнлаб ҳарбий базаларига эга бўлади.

Ҳарбий базалар эса моҳиятан минтақа давлатлари каби Ўзбекистоннинг ҳам феълан ишғол этилишини англатади.

Шунингдек бу ерда “араб шайхлари омили“ ҳам бор. Араб шайхларининг бир режаси мавжудки, унинг тафсилотлари ҳақида маълумот кам, бироқ стратегик мақсадлари тўғрисида барчаси маълум: Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Баҳрайн, Қатар Ироқ ва Сурияларда жанг қилаётган бутун террорчи, экстремист, ишидчиларни сиқиб чиқариб, бизнинг минтақага йўналтиришмоқчи.

Яқин Шарқни тинч-тотув ҳаётга ҳалақит бераётганлардан тозалаш учун. У одамлар коалиция давлатларининг қўшинлари чиқиб кетаётган Афғонистонни тўлдириб боради. ФСБ бу ерда қачонлардир КГБ қандай ишлаган бўлса, шудай ҳаракат қиляпти. КГБ ўз вақтида курд террорчи гуруҳларига оталиқ қилиб, уларни СССР НАТО нинг жанубий каноти бўлмиш Туркияга қарши яширин қўллаган. Бу янгилик эмас, балки совет махсус хизматларининг эски усули.

Москва аллақачон БАА ва Қувайтдаги сохта ширкатлар орқали террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда.

Масалан, толиблар сафида кўплаб ўзбек, қирғиз, қозоқ, Ироқ ва Сурияда тор-мор этилган ИШИД ҳамда бошқа террорчи гуруҳлардан қолганлар бор.

Махфий келишувга кўра Москва уларни захира варианти сифатида ушлаб туриб, минтақамиз давлатлари АҚШ ва Туркия билан яқинлашишни бошласа, бу кучни бизга қарши ташлайди ва шу билан минтақани беқарорлаштириб, ўзини тинчлик ўрнатувчи куч ўлароқ таклиф этади.

Аслида, ҳали 1999-йилда ўша пайтдаги минтақанинг ягона террористик ташкилоти бўлмиш “Ўзбекистон исломий ҳаракати“ Тожикистон махсус хизматлари қатнашган Тожикистондаги учрашувда Россия ФСБ си билан 2000-йилда Ўзбекистон ҳудудига бостириб кириш бўйича келишди. Ўзбекистон ўшанда ОДКБ дан чиқиб кетган эди ва Москвага Ўзбекистонни терроризм хавфи билан қўрқитиб, яна ён беришга ундаш, Россия ҳарбий базаларини Ўзбекистон ҳудудига киритиш ҳамда Ўзбекистонни ОДКБ га қайтариш керак эди. Ўша йиллари араб ва покистонликларнинг пулларидан айрилиб қолган Тоҳир Йўдош бизнесмендек Москвадан пул олишга қарор қилди. И.Раҳмон тузуми воситачи бўлди. Айнан бу ҳодиса Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасидаги кўп йиллик ишончсизликни келтириб чиқарди, иккита президентнинг ёлғончи маддоҳи Муҳаммаджон Обидов айтаётган Роғун мавзуси эмас!

Бу жанжал ўшанда ўзбек ва Россия ОАВ ида расман ёритилган. Тошкент ҳатто ўзбек миллатига мансуб 9 та ФСБ ходимини Ўзбекистонга қарши бундай амалиётни тайёрлашда қатнашганлигида айблади. Ушбу террорчилик қилмишида айбсиз Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари аскарлари ҳалок бўлди.

Ш.Мирзиёев  Алишер Навоийнинг  “кечирилган душман дўст бўлмайди” деган хикматини унутиб, Тожикистон хукуматининг хиёнати тўғрисида гапирмасликни афзал кўрмоқда. Бу ерда мен тожик халкини эмас, балки Имомали Раҳмон ва унинг тузумини назарда тутяпман.

Ўзбекистончи?

Ўзбекистон “янги Ўзбекистон“ даврида ҳам ташқи, ҳам ички сиёсатда машҳур Ж.Ортиқхўжаев муаллифлигидаги тамойилни қўлламоқда: любая бизнес хороша (ҳар қандай бизнес яхши).

Ўзбекистон пул ҳамда Покистон портларигача темир йўл каби лойиҳалар билан толибларнинг кўнглини олиш илинжида. Бу, умуман олганда, охирги йиллардаги ўзбек ташқи сиёсатининг ўзига хос белгисига айланди: қўшниларга қиммат совғалар бериб, эвазига дўстлик кутиш. Лекин ҳозирча ҳеч қандай дўстлик кўринмаяпти. Аслини олганда, бу ерда бош дирижор – бу Москва. Путинга минтақа бирлашуви керак эмас. Путинга Россияга яқин, қарам ва Россия бошчилигидаги бир иттифоқ керак. Толибларга келсак, юқорида ёзганимдек, сафларида ўзбеклар бор (улар Ўзбекистон фуқаролари, афғонистонлик ўзбеклар эмас) ва улар Москванинг пуллари ҳамда қўлловини сезиб, Ўзбекистон ҳукумати билан ҳокимият учун курашиб кўришга тайёр. Толиблар улар учун тактик, яъни вақтинчалик шериклар.

Устига-устак Путин Мирзиёевдан норози: Ўзбекистон ЭвразEС нинг тўлақонли аъзосига барибир айлана олмади, рус тилини иккинчи давлат тили қилмади, кирилл ёзувига қайтмади – булар Россия обрўсини ўзбеклар кўз ўнгида туширди, Россия манфаатлари билан ҳисоблашмаслик мумкинлигини кўрсатди. Буни Путин ёқтирмайди, кўтара олмайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон АҚШ билан дўстликни давом эттиряпти, мухолиф кайфиятдаги ўзбекларнинг оғзини бутунлай ёпмоқчи эмас.

Бу эса Путин режими учун ҳасос мавзу. Чунки бу режимнинг доктринасида Россия бошчилигида собиқ СССР ва бошқа давлатларни бирлаштириш йўлида демократия, эркин сайлов, либерализм ва сўз эркинлиги тўсиқ сифатида кўрилади.

Москва Пекин каби “Ғарбга муқобиллик“ ғоясини илгари суряпти. Бу – диктатура, қатағонлар воситасида сўз эркинлигини ва ҳар қандай мухолифатни бостириш. Айнан шунинг учун Кремль бизга нисбатан динни минтақага кириб бориш учун стратегик омил сифатида ишлатиш тўғрисида ўйлай бошлади.  Чунки дин ўзбеклар ҳаётида катта аҳамиятга эга.

Охири Москва бу ерда “халқ ҳокимияти“ дея “ўзбек рамзан қодировлари”ни қўйиб, буни адолат, коррупцияга қарши кураш шиорлари билан безаб, сўз эркинлиги ва демократия тарафдорларининг барчасини “ЛГБТ ва менталитетимизга ёт бошқа ифлосликлар тарафдорлари“ дея тамғаламоқчи.

Бу бирданига, эртага ёки бир йил ичида юз бермайди, аммо жараён бошланди.

Биз эса келажак авлодлар тақдирига бепарво ҳолда, учта ўзбек хонлиги ўзини 1865-йилгача қандай тутган бўлса ўзимизни шундай тутаяпмиз.

Анвар Назир

Facebook тармоғидан олинди

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi