Жаҳонгир Отажонов хонадонидаги қурултойда қатнашган фаоллар сўроқ қилинмоқда

Жаҳонгир Отажонов хонадонидаги қурултойда қатнашган фаоллар сўроқ қилинмоқда
1,065 views
16 June 2021 - 22:47

Мухолифатдаги “Эрк” партиясининг ўтган ой собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг Тошкентдаги уйида ўтказилган қурултойи қатнашчилари 15 июнь куни ёппасига сўроққа чақиртирилган.

Эрк” фаоли Абдусалом Эргашевнинг Озодликка айтишича, Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармасида терговчи унга Жаҳонгир Отажонов уйидаги “тўполон” бўйича гувоҳ сифатида чақиртирилганини айтиб, асосан мухолиф партия фаолияти юзасидан сўроққа тутган.

“Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасидан хат келувди, гувоҳ сифатида чақирилгансиз, деди. ”Жаҳонгир Отажоновнинг уйига тўполончилар кириб келгани бўйича чақиртирган бўлсангиз саволларни кўпи бошқа тарафга кетиб қоляптику”, дедим. Шунда терговчи яна “Муҳаммад Солиҳ билан қачондан бери танишсиз?” деди. “Отажоновнинг номзодини қўйиш ташаббуси кимдан чиққан?” деб такрор-такрор сўради. Қайси эркчиларни танийсиз? дейди. “Ҳаммасини танийман, лекин номини айтмайман”, дедим. Умуман босқинчилик билан боғлиқ бўлмаган саволларни беряпти, уларнинг муддаосини тушунмадим”, – дейди Абдусалом Эргашев.

26 май куни бир неча фаол иштирокида ўтган фавқулодда қурултой Ўзбекистонда келаётган президент сайловларида “Эрк” партиясидан Жаҳонгир Отажонов номзодини тасдиқлаганди. Озодлик қурултой чоғида Отажонов ва фаоллар хонадонга бостириб кирган бир гуруҳ аёллар ва эркакларнинг ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эди.

Ҳодиса ортидан Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, 26 май куни унинг хонадонига “босқинчилик” уюштирган шахсларни топиб, жазолашни сўраган.

“Нега жанжалкаш аёллар қолиб, бизни сўроқ қилишяпти?”

Озодликка маълум бўлишича, 26 май кунги “Эрк” қурултойи қатнашчилари билан бирга уни ёритиш учун борган блогерлар ва фотожурналист Умида Аҳмедова ҳам сўроққа чақиртирилган.“Борганлардан қурултойда кимлар қатнашди?”, “Кимлар сизлар билан алоқада?” деб сўраяпти. Умида Аҳмедовани ҳам сўроқ қилишяпти ҳозир. Менинг билишимча, қандайдир иш очилган Отажоновнинг укаси А. Отажонов аризаси бўйича, ўша кунги босқинчилик юзасидан. Яхши томони, ўша аёлларнинг спискаси бор экан буларда. Лекин нега жанжал кўтариб, бировни уйига бостириб кирган ўша аёллар қолиб, бизни сўроқ қилишяпти, ҳайронман”, – дейди Абдусалом Эргашев.

13 июнь куни Жаҳонгир Отажоновнинг ўзи ҳам Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига чақиртирилиб, тўрт соат сўрақ қилингани ҳақида Инстаграм каналида маълум қилганди.

“Уйимга келиб, ГУВДга чақириб, тўрт соат тилхат олишди. Тилхатни олиб бўлиб, билмайман терговчими, мени ёнимга келиб, уялмасдан “кечирим сўрасангиз кечирворишади”, дейди. Мен нима учун узр сўрашим керак?. Жиноятчиманми? Мени уйимга 20та одам келиб, босқинчилик қилди. 146-модда билан ҳар бири 20 йилдан қамалиши керак эди. Агар сизлар ҳақиқатда давлатга хизмат қиладиган ИИВ, ДХХ бўлсангизлар қилинглар, қилмаяпсизлар-ку. Чунки ҳаммасини ўзларинг жўнатяпсизлар”, – деган Отажонов.

Жаҳонгир Отажоновнинг Тошкентдаги уйлари “ҳибс қилинди”

Жаҳонгир Отажонов ўз баёнотида, шунингдек, 12 майда Туркиядан Ўзбекистонга қайтганидан кейин доимий кузатувда экани, телефонлари тингланиши ва Тошкентдаги кўчмас мулки музлатиб қўйилганини ҳам айтади.

“Сиёсий фаолият учунми сабаб? Нима учун сабаб? Келганимдан бери тинч қўймадинглар. Инсоф борми сизларда?. Нима ёмонлик қилдик? Тахт талашяпмизми? Ўзинглар кўрсатган Конституциядаги ҳақ-ҳуқуқларимиз борлиги учун ҳаракат қиляпмиз. Мен келганимдан бери тинч қўймадинглар. Аэропортдан тушишим билан карантинга солдинглар… Олмазор тумани МИБ уй жойларимни запрет қилиб қўйган сотолмайдиган қилиб. Нимага асосланиб?”, – дейди Жаҳонгир Отажонов.

Жаҳонгир Отажонов 26 май кунги ҳужум “уюшган гуруҳ” томонидан амалга оширилганини айтади. У Тошкент шаҳар прокуратурасидан безорилик фактлари юзасидан чора кўришни сўраган.

Отажоновга кўра, бўлиб ўтган барча холатлар уйи хавфсизлик камерасига ёзиб олинган.

“Эрк” партиясига муносабат ўзгаргани йўқ”

Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигидан Жаҳонгир Отажоновнинг бу икки идорага қилган мурожаатлари ҳамда “Эрк” партияси фаолларининг сўроқ қилиниши юзасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

“Эрк” партиясининг Туркияда яшаётган раҳбари Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда ўз партиядошларига таъқибларни қораларкан, ҳукуматнинг “Эрк” партиясига муносабати ўзгармаганини айтдади.

“20 кишилик тўдани ушлаб, улардан жавоб беришни талаб қилиш ўрнига мажлисда қатнашганларни сўроққа тутяпти. Бу билан Мирзиёев ҳукумати Каримов режимидан фарқи йўқлигини кўрсатиб турибди”, – дейди Муҳаммад Солиҳ.

Ўзбекистон сайлов қонунчилигига мувофиқ, президентликка номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан илгари сурилади.

Отажонов ва бошқа фаолларнинг Ўзбекистон ичкарисида мухолиф партия тузишга уринишлари қаршиликка учради.

Шу ой бошида Отажонов янги партия тузиш фикридан воз кечгани ва Ўзбекистондаги илк мухолифат партияси бўлган “Эрк” фаолиятини қайта тиклашга бел боғлаганини айтган.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўтган йил январида “Эрк” демократик партияси фаолларининг партия фаолиятига изн беришни сўраб қилган мурожаатини рад этган эди. 2020 йил 10 январида “Эрк” партияси фаолларидан бир гуруҳини қабул қилган Адлия вазири Русланбек Давлетов, уларнинг Озодликка айтишича, “бу партия тарихда қолди” дея уқтиришга уринган.

“Эрк”чилар фикрича, партия низоми 1991 йилнинг сентябрида расман қайд этилган ва у бекор қилинган эмас.

2019 йил декабридаги парламент сайловларини кузатган ЕХҲТ миссияси Ўзбекистондаги нисбатан эркинлашган матбуот сиёсий мухолифатнинг ўрнини боса олмаганини айтган эди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси расмийлари келаётган президент сайловларида халқаро ташкилотларнинг “мақбул” тавсиялари тадбиқ этилишини айтишган, аммо бу тавсияларга мухолифат партияларини рўйхатдан ўтказиш кирадими, йўқми, маълум эмас.

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 27 декабрида хориждаги сиёсий мухолифатни мамлакатга қайтариш чақириқларини рад этган эди.

У мухолифат “ичкаридан чиқиши керак”лигини айтган, аммо ўтган вақт мобайнида Адлия вазирлиги биронта ҳам янги сиёсий партияни рўйхатдан ўтказгани йўқ.

Ўзбекистонда Каримов даврида қарор топган сиёсий анъанага мувофиқ, парламентдаги ҳукуматпараст беш партия раҳбарлари сайловларда амалдаги президентга рақиб бўлади.

Қонунга биноан, сайловолди кампанияси сайловлар санасидан камида 3 ой олдин бошланиши керак. Ҳозирга қадар на президент Мирзиёев ва на сиёсий партиялар ўз номзодини илгари сургани йўқ.

Мамлакат ичкариси ва ташқарисида шу йил октябридаги сайловларда Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи муддатга қайта сайланишига кўпчилик шубҳа қилмайди.

Манба: Ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi