Толстойнинг имонга қочиши

Толстойнинг имонга қочиши
493 views
17 June 2021 - 12:09

“Худо ҳеч қачон учта бўлмайди”-, деганим учун мендан бугун черков ҳам юз ўгирди. “Болаларим менинг обрўйим билан яшашга ҳақли эмас” деганим учун оиламда” тентак чол” га айландим. Келажак авлод мен ҳақимда бирор фикр билдирадиган бўлса, уларга мени Муҳаммадчи деб айтинг! Бундан бошқа исм менга бегона.

Лев Толстой.

Адибнинг ”Иқрорнома” асарини ўқиганимда менга Толстой исломни тилида калима айтиб, иймон келтириб қабул қилган бўлмаса-да, дилдан унинг моҳиятини англаган, мукаммал дин эканига қалби билан ишонган ва ихлос қилган деган ўй келганди. Бироқ бу хулосам ўзим учун ҳам заифдек туюларди. Кўп зиёли кишиларга бу фикримни айтганимда, улардан ҳам аниқ жавоб ололган эмасдим! Фейсбукда мен учун қадрли бўлган, менинг дўсти азизим буни менга битта жумла билан тушунтириб берди:

“Толстой умри сўнггигда уйдан қочгани бу аслида, ИМОНГА қочгани эди”!

Ана шу тугал, икки карра икки тўртдек хулоса кўнглимдаги сарсон саволларга жавоб бўлганди.

Адибнинг ҳозир ёзганим сўзларида эса, бунга очиқ ишора бор!

Аввало, Тавҳид масаласи. Худонинг ягоналигини тан олмоқ, унга “учтанинг бири” деб эътиқод қилишдан қайтмоқ. Зеро, иймоннинг асос шартларидан бири ҳам шу

Кейинги ишора “Менинг обрўйимдан болаларимнинг фойдаланишига ҳаққи йўқ” сўзлари. Чунки банда, инсон ҳар бир ишда таваккулни молига, насаби-ҳасабига эмас, ёлғиз Аллоҳга қилсагина нусратни ҳам Ундан топишига “Қуръон” да етарлича оятлар бор!

Сўнгги хулосам: “Мени келажак авлодга Муҳаммадчи деб таништиринг. Бундан бошқа исм менга бегона” деган сўзлари!

Толстой Пайғамбар (С.А.В) га муҳаббатини ва у кишига бир уммат ўлароқ яқинлигини ошкор айтяпти.

Демак Толстой амал ва эътиқодда мусулмон бўлган эди десак хато бўлмас.

Хуршида Атауллоҳхон