Олийгоҳлар талабалари янги тузилаётган партияларга қўшилмасликка тарғиб қилинмоқда

Олийгоҳлар талабалари янги тузилаётган партияларга қўшилмасликка тарғиб қилинмоқда
1,482 views
18 June 2021 - 20:21

Ўзбекистонда ички ишлар ходимлари олийгоҳларда ёшларни янги тузилаётган сиёсий партияларга қўшилмасликка даъват этувчи учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Сурхондарё, Хоразм, Бухоро вилоятларидан исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган талабаларнинг айтишича, учрашувларда Ўзбекистонда янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” ҳамда “Эрк” партиялари “мамлакат аҳолисини бузғунчи ғоялар билан чалғитувчи гуруҳ” экани айтилиб, уларнинг йиғинларига бормаслик ҳақида маслаҳатлар берилган.

Баъзи талабалар янги тузилаётган партиялар ва уларнинг раҳбарларини ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантириш учун “негатив маълумотлар” тарқатиш ҳақида топшириқ олганликларини айтишди.

Сурхондарёдаги Термиз давлат университетининг ўз хавфсизлигини ўйлаб, исми ошкор этилмаслигини сўраган талабаси бу хақда Озодликка сўзлаб берди:

“Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси раҳбари Хидирназар ака, биласиз, бизнинг университет ректори бўлган. Домлаларнинг орасида ҳам, талабаларнинг орасида ҳам обрўси катта у одамни. Шунинг учун ҳозир университетимизга келиб, “унинг ўзи ҳам, партияси ҳам ёт унсур бизга, қўшилманглар” деб тарғибот йиғинлари ўтказишяпти. Ҳозир Ёшлар фестивали бўляпти, бугун тугади. Шу фестивалда ҳам бу ҳақда айтилди. Танишларимнинг айтишича, ИИБ улар билан алоҳида учрашиб, тармоқларда шу партияга қарши негатив маълумот тарқатиш бўйича инструкция бериб кетишган. Уларга шу партиянинг тарафдорлари ҳақида маълумот бериб туриш ҳақида ҳам топшириқлар бериб кетишган.

Ўзбекистонлик талаба ИИБ мухолиф партияларга қарши тарғибот олиб бораётгани ҳақда Телеграм каналида ёзди.
Ўзбекистонлик талаба ИИБ мухолиф партияларга қарши тарғибот олиб бораётгани ҳақда Телеграм каналида ёзди.

Термиз давлат университетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича масъулларидан бири Ёшлар фестивали доирасида талабалар билан учрашувлар ўтказилаётганини Озодликка тасдиқлади.

Аммо унинг айтишича, учрашувда сиёсий партияларга қўшилманглар, деган чақириқ бўлмаган:

“Ҳозир Ёшлар фестивали бўляпти бизда. Асосий гап ҳар-хил оқимларга қўшилмаслик ҳақида бўлди, партияларга эмас, нотўғри йўлга кириб кетманглар деган гап бўлди холос”.

Озодлик 14 июнь кунги учрашув ҳақида изоҳ олиш учун Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси билан боғлана олмади.

“Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов 18 июнь куни Озодлик билан суҳбатда жойларда “ИИБ талабаларга ишлов бераётгани” ҳақда маълумотга эгалигини айтди.

“Ички ишлар ҳозир олий ўқув юртларида талабаларга ишлов беряпти, биламиз бу ҳақда. Мамлакат тарихида, саксонинчи йиллар ўрталари, тўқсонинчи йиллар бошида талабалар катта куч бўлган эди. Ҳозир булар талабаларни ўқишдан хайдаймиз, деган пўписалар билан бизга қарши қилиб, Мирзиёевнинг яна бир муддат қолишини таъминламоқчи. Халқнинг ғазаби кучайиб боряпти, ҳокимиятни ушлаб қолишга кўзи етмаяпти, шунинг учун булар ҳозир сал ҳаракат қилган талабани ҳайдайман деб қўрқитиб, бизга қарши қайраяпти”, – деди Аллақулов.

“УрДУ”даги учрашувда Жаҳонгир Отажонов номи тилга олинган

Хоразм ва Бухоро вилоятларида ҳам ИИБ ходимлари янги тузилган сиёсий партияларга қўшилмасликни тарғиб этувчи учрашувлар ўтказилаётгани айтилди.

Урганч давлат университетининг (УрДУ) Жамол исмли талабасига кўра, 15 июнь куни ўтказилган учрашувда собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов номи ҳам тилга олинган.

“Ўтган куни бўлди шунақа учрашув. Ички ишлар, ҳокимликнинг Ёшлар бўлимидан келди одамлар. “Ёт ғояларга қўшилманглар”, деб Жаҳонгир Отажоновни кўп айтишди. Унинг ишқибозлари кўп бизда, Инстаграмда ким унинг саҳифасига аъзо бўлган бўлса, ўчириб ташласин, дейилди. “Хоразм” футбол командасига бағишлаб “Олға, Хоразм!” деб айтган мадҳия қўшиғи ҳам стадионда айтилмайдиган бўлибди. Олдин ҳар бир ўйин шу қўшиқ билан бошланиб шу қўшиқ билан тугар эди. Ҳозир олиб ташланибди”.

Футбол ишқибозлари ҳам Жаҳонгир Отажоновнинг “Олға Хоразм” қўшиғи у “Эрк” партияси сафига қўшилган вақтдан бери стадионларда янграмаётганини айтишди.

Босимлар

Бундан олдин Озодлик айрим олийгоҳ талабалари “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партиясига имзо йиққани учун сазойи қилингани ва босим остида қолгани, ҳуқуқ-тартибот идоралари тарафдорларни партияга аъзоликдан воз кечтиришга уринаётгани ҳақида хабар берган эди.

Партия фаоли Муҳаммадамин Эрматов рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига ҳужжат топширилиши ортидан Наманган, Самарқанд, Хоразм ва Навоий вилоятларидан имзо чеккан ва йиққанларга босим бошланганини айтганди.

Термиз университетининг собиқ ректори, профессор Хидирназар Аллақулов етакчилигидаги “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партияси таъсис қурултойи шу йилнинг 8 мартида бўлиб ўтган.

Унда профессор Аллақулов партия раиси этиб сайланган эди.

Ўзбекистоннинг 30 йиллик мустақиллик тарихида президент сайловларида иштирок этган ягона мухолифат партияси “Эрк”октябрь ойидаги сайловларда президентликка собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов номзодини илгари суришини эълон қилган эди.

26 май куни бир неча фаол иштирокида ўтган фавқулодда қурултой Ўзбекистонда келаётган президент сайловларида “Эрк” партиясидан Жаҳонгир Отажонов номзодини тасдиқлаганди. Озодлик қурултой чоғида Отажонов ва фаоллар хонадонга бостириб кирган бир гуруҳ аёллар ва эркакларнинг ҳужумига учрагани ҳақида хабар берганди.

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг Тошкентдаги уйида ўтказилган қурултойи қатнашчилари 15 июнь куни ёппасига сўроққа чақиртирилган.

Отажоновнинг ўзи ҳам Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига чақиртирилиб, тўрт соат сўроқ қилингани ҳақда Инстаграм каналида айтганди.

Ўзбекистон сайлов қонунчилигига мувофиқ, президентликка номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан илгари сурилади.

Отажонов ва бошқа фаолларнинг Ўзбекистон ичкарисида мухолиф партия тузишга уринишлари қаршиликка учраганди.

Президент сайлови

Ўзбекистонда президент сайлови шу йилнинг октябрь ойида бўлиши кутиляпти.

2019 йил декабридаги парламент сайловларини кузатган ЕХҲТ миссияси Ўзбекистондаги нисбатан эркинлашган матбуот сиёсий мухолифатнинг ўрнини боса олмаганини айтган эди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси расмийлари келаётган президент сайловида халқаро ташкилотларнинг “мақбул” тавсиялари тадбиқ этилишини айтишган, аммо бу тавсияларга мухолифат партияларини рўйхатдан ўтказиш кирадими, йўқми, маълум эмас.

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 27 декабрида хориждаги сиёсий мухолифатни мамлакатга қайтариш чақириқларини рад этган эди.

У мухолифат “ичкаридан чиқиши керак”лигини айтган, аммо ўтган вақт мобайнида Адлия вазирлиги биронта ҳам янги сиёсий партияни рўйхатдан ўтказгани йўқ.

Ўзбекистонда Каримов даврида қарор топган сиёсий анъанага мувофиқ, парламентдаги ҳукуматпараст беш партия раҳбарлари сайловларда амалдаги президентга рақиб бўлади.

Қонунга биноан, сайловолди кампанияси сайловлар санасидан камида 3 ой олдин бошланиши керак. Ҳозирга қадар на президент Мирзиёев ва на сиёсий партиялар ўз номзодини илгари сургани йўқ.

Мамлакат ичкариси ва ташқарисида шу йил октябридаги сайловларда Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи муддатга қайта сайланишига кўпчилик шубҳа қилмайди.

Манба: Ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi