Тўғрисўз инсон

Тўғрисўз инсон
1,776 views
20 June 2021 - 12:13

Тўғрисўзлик бугунги жамият одамлари ҳаётларидан топиш қийин бўлган жиҳат. Тўғрисўз инсон ҳеч қаерга сиғмайди: уйига ҳам, ишига ҳам, Ватанига ҳам, дунёсига ҳам. Тўғрисўз инсоннинг ягона чораси бор: курашиб яшамоқ.
“Тўғрилик – камтарликдан устундир”- дейди бугунги замон адиби.
Тўғрисўз инсон ҳамиша адл турса атрофидаги бир қанча кичик тўдаларни енга олади. Ўнлаб кичик тўдалар ҳарчанд чиранмасинлар биргина тўғрисўз инсонни ҳатто ғирромлик қилиб бўлса-да енга олишмайди. Шу боис тўғрисўз инсоннинг қуршови кенгая боради.
Тўғрисўз инсон ҳаёти давомида янги-янги рақибларга йўлиқаверади.
Алал-оқибат тўғрисўз инсон бирор рағбат эвазига курашдан чиқарилади, маслаги ўлдирилади, руҳи кишанланади ёки ғозийликни бўйнига олиб ўлим топади.
Жамият тўғрисўз инсонларни ёқтирмайди, қабул қилмайди аммо жамият тўғрисўз инсонларга муҳтож.
Тўғрисўз инсонлар – жамиятнинг энг оғир яраларини даволовчи табиблардир.

19.06.2021
“Гулхан атрофидаги ўйлар”дан.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi