Шаллақилар

Шаллақилар
56 views
08 January 2012 - 21:23

Ўзбек тили гўзал бир тилдир. Тилимиздаги баъзи сўзлар маънодор ва сермазмун, уларни эшитган ёки ўқиган киши дарров гап нима ҳақида кетаётганини билиб олади. Масалан, сарлавҳадаги сўз ҳам шундай сўзлардан бири. “Шаллақи”, дейилдими, тилига кучи етмайдиган, инсоф ва адолат ҳақида тасааввури ҳам бўлмаган, бемаъни, ёлғон, фасод, туҳмат, ғийбат гапларни бир лаҳзада тўқиб ва тўкиб  ташлайдиган ахлоқсиз инсон сурати ақлимизга келади. Тил аслида қалбнинг таржимони бўлгани учун шаллақиларнинг юраклари ҳам куфр, кибр, ҳасад, нифоқга тўла бўлганлигини уларнинг тиллари таржима қилиб туради, холос…

Инсоният ичида бундайларнинг бўлиши Шайтоннинг мавжудлигига далилдир. Зеро, инсонлар инс ва жин шайтонлари билан имтиҳон қилинадилар. Шаллақилар ҳам Ҳақни ва ботилни яхши тушунмаганлар уларни кўриб ва бадбўй сўзларини эшитиб, уларнинг ботил тарафида эканлигини билиб олиш учун яратилган бўлсалар ажаб эмас.

Мана шундай шаллақилар афсуски, халқимизнинг ичида ҳам топилади. Шулардан биринчиси ва балки бутун шаллақиларнинг устози ўзини “Бирлик”нинг Раисиман, дея танитадиган Абдураҳим Пўлатовдир. Бу одам ҳақида кўп гапиришга ҳожат йўқ. У аввало Аллоҳ таолонинг динига шак келтирган, Аллоҳ таоло фарз қилган намоз ўқиш, рўза тутиш каби ибодатларни фарз эмас, фоиз ишлатишни (судхўрликни) эса ҳаром эмас, дея куфрга кетган нотайин бир бандадир. Энди унга шаллақи мисралар ёзиш билан “машҳур” Юсуф Жума ҳам қўшилди. Бу шоирнинг асосий сифати эса Муқаннапапарстлик эканлигини яқинда бир интернет саҳифасида ўқиб ўргандик. Юсуф Жума Ислом Каримов зиндонда уч йил ётганини ўз шаллақилигига далил қилишга уринмоқда. Ҳолбуки у Муҳаммад Солиҳнинг икки укаси, яъни Рашид ва Муҳаммад Бекжонлар фақатгина акаларини мухолиф фаолиятдан воз кечиши учун гаров сифатида бири ўн йил ётиб чиққани, иккинчиси эса мана 13 йилдир Каримовнинг зиндонида ётганини эслашни ҳам истамайди.  Муқаннапарастлиги, адолатсизлиги етмагандай энди, бутун хоразмлик биродарларимизни ранжида қиладиган шаллақилик ўрнагини ҳам ўртага қўяди. Яъни, жоҳиллигининг бир шакли бўлган маҳаллийчиликни ҳам ўзининг шаллақилик усули билан намоён қилади. Худди бузруги Абдураҳим Пўлатов ўзбек халқи ичида фитна фасод тарқатгани етмагандай, Ўрта Осиё халқлари ичида ҳам ирқчиликни тарғиб қилгани каби. Биз албатта, бундай ирқчилик ва маҳаллийчиликни калтафаҳмлик ўрнида кўрамиз. Қолаверса, Ал Беруний, Ал Хоразмий, Жалоллиддин Мангубердилар ҳам кўҳна Хоразм тупроқларининг фарзандлари эди. Аммо бу инсофсиз шаллақиларнинг Аллоҳ нозил қилган ҳақиқатни тан олишмагач, унинг мўмин бандалари айтган гапларни қабул қилишларини умид қилиш ҳам тўғри бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам уларнинг оғзидан ва қаламидан чиқаётган бадбўй сўзларни бу ерда талаффуз қилишни ва ёзишни истамаймиз. Чунки имонимиз ва унга асосланган ахлоқимиз бу сўзларни айтишимизга йўл қўймайди. Бизнинг услубимиз Қуръони Каримда айтилгани каби “Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар уларга хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир” (Фурқон сураси 63)

Ҳадиси шарифда айтилган “Дин насиҳатдир”, қоидасидан келиб чиқиб, ҳаракатимизнинг аъзолари бу инсофсизларни хатоларидан қайтаришга ҳам уринишди. Масалан, ҳурматли домла Алибой ака Йўляхши яхши сўзлар билан ва ҳатто ҳурмат билан  Юсуф Жумага“тақсир хатоларингиздан қайтинг”, маъносида насиҳатли сўзлар айтди. Аммо шаллақилик шу даражадаки, ўзига насиҳат қилганларга бу “шоири олам” Муҳаммад солиҳнинг итлари, дея жавоб беришдан ҳам уялмади. Баъзилар демократия мана шунақа шаллақилик қилишга рухсат беради, дея Абдураҳим Пўлатов ва Юсуф Жумаларнинг ахлоқсизликларини далиллашга уринишлари ҳам мумкин. Тўғри ғарб демократиясида куфр, ёлғон, бўҳтон, ғийбат, турли тушунчаларда бўлган кишиларнинг ўзаро шаллақиликлари қабул қилинган усулдир. Аммо бу усул Аллоҳ таолонинг сўнгги низоми бўлган Исломда асло мубоҳ (рухсат берилган усул) эмас.

Маълумки, Ўзбекистон халқининг 90 фоизи мусулмонлардан иборат. Албатта, ҳали ҳамма инсонларимиз  Исломнинг ҳақиқатларини яхши ўрганиб, унинг ибодат ва ҳукмларини ўз ҳаётларига жорий қила олмаганган. Аммо кун Исломнинг бугунидир, замон мусулмонларнинг замонидир. Маълумотларга қараганда ҳозир Ислом илмларини ўрганиб, айни пайтда дунё ишларида ҳам мутахассис ёки ҳалол меҳнат билан турмуш кечииришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистонлик мўмин мусулмон биродарларимизнинг сони юз минглардан ҳам кўп экан. Демак, жамиятимизни имон ва илмга кўра ислоҳ қилиш учун халқимиз орасида етарли даражада инсофли, тоат ибодатли ва айни пайтда дунё ишларидан хабардор кадрлар мавжуддир. Демак яқин келажакда иншаллоҳ халқимизнинг асосий қисми Аллоҳ таолонинг динини яхши ўрганиб, уни мўътадил, ҳар хил парастларликдан, фирқачиликдан, бидъатлардан, хурофотлардан  узоқ, секуларизмга ҳам, роҳибликка ҳам йўл бермаган ҳолда жамиятда устун қилишга эришади. Халқнинг асосий қисми мана шундай имонли, ахлоқли, тоат ибодатли бўлгандан кейин бугун Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни фарз эмас, бунинг устига, бундай шаккокликдан Аллоҳ қўрисин, Аллоҳ менинг ягона Илоҳим эмас, мен Муқаннага ҳам ишонаман, дейдиганларнинг ҳоли нима бўлиши маълумдир. Бундай ғофил ва жоҳил бандалар имонга келиб, Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни адо этиб, Унинг ҳукмларига итоат қилишадиган бўлса, ахлоқлари тузатиб, ҳозирги куфр, ширк, ёғлон ва бўҳтондан иборат шаллақиликларидан воз кечишса, албатта халқимиз ҳам уларни бағрига босади. Аммо биз ўз йўлимиздан қайтмаймиз, Аллоҳ таоло нозил қилган ибодатларнинг бизга алоқаси йўқ, биз Муқанна юрган йўлдан юраверамиз, дейдиган бўлсалар, улар нафақат халқимизга бегона, балки бу ботил ақидалари билан тўғри жаҳаннамга равона бўладилар…

Сўнгги сўз ўрнида ҳақиқий кураш Ҳақ ва ботилнинг орасидаги кураш эканлигини ҳам эслатиб қўймоқчи эдик. Бугун Каримов диктатурасига қарши Ҳақ тарафдорлари курашмоқдалар. Аммо ўзларини бу режимга қарши курашчи, дейдиган секуларизм, атеизм, муқаннапапарстлик ва шунга ўхшаган ботил йўлларнинг тарафдорлари ҳам йўқ эмас, албатта. Булар биз ҳам зулмга қарши курашаяпмиз, дея ўзларини алдатиб юрмасинлар. Чунки тарихда бир золмининг бошқа бир золимга қарши курашганининг жуда кўп мисоллари бордир. Масалан, Лениннинг Рус подшоҳига, Сталинннинг Ҳитлерга қарши курашгани каби. Аммо бу курашлардан ҳеч қандай маъно йўқлиги бугунга келиб маълум бўлган. Яъни, биз имон ва инсофга даъват этаётган шаллақилар, мадом улар Аллоҳ таолонинг Ҳақ йўлига қарши эканлар, биз ҳам курашчимиз, дея умрларини бекорга ўтказаётганини яхши билиб қўйсинлар…

Йўлдош Абдулла ўғли,
8 январь. 2012 йил.