ЎХҲ саҳифаси ўқувчиларига

ЎХҲ саҳифаси ўқувчиларига
107 views
11 January 2012 - 10:46

“Нима учун Ўзбекистон халқи қашшоқ яшайди? Ва нима қилганда халқнинг иқтисодий аҳволини ўнглаш мумкин?”, деган мавзуни кун тартибига келтиришни маъқул кўрдик. Ушбу саволларга савол-жавоб ойлиги эълон қилмоқдамиз. Саҳифамиз мухлислари ва иқтисод соҳаси билимдонларидан шу саволларга ўз фикрларини ёзиб юборишларини илтимос қиламиз.Жавоблар ой давомида саҳифамизда ёритилиб борилади. Ва уларда кўрсатилган муҳим таклиф ва мулоҳазаларни ЎХҲнинг келажакда таёрланадиган иқтисодий ислоҳот режаларига киритишини назарда тутганмиз.

Яшаш даражасида бугун ҳатто советлар давридагидан ҳам анча қашшоқлашиб кетдик. Айни дамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини деярли барча тури мамлакатимизда етиштирилади.Ва бир қанча табиий қазилмалар газ, нефт, уран, олтин ва ҳаказолар қазиб олинади.
Бу иқтисодий тангликнинг сабаблари аҳоли сонининг кўпайиб кетганлигидан мавжуд маҳсулотлар ва табиий бойликлар етишмай қолаятганими, ёки мавжуд мустабид сиёсий режим иқтисодни атайин ислоҳ қилишни истамаётганидами?
Агар гап мустабид режимда бўлса, нима учун қўшни Қозоғистонда халқ нисбатан анча ўзига тўқ яшайди? Бундан бошқа мисол қиладиган мамлакатлар ҳам бор.
Ўзбекистонда ишчи кучининг кўплиги, инсонларимиз Русия ва Қозоғистонда ишлаб, уларнинг иқтисодига маълум миқдорда улуш қўшаётганлари сир эмас. Шу ишчиларни мамлакатимизда иш билан таъминлаб, халқимизга ва давлат хазинасига фойда келишини таъминлаш имкони йўқми?! Бўлса нега бугунги режим шуни қилмаяпди? Ахир халқнинг тўқ бўлиши режимнинг ҳам фойдасига эмасми?! Ёки бу режим инсонларимизнинг оч наҳор яшашидан манфаатдорми?

ЎХҲ Матбуот Бўлими