Мустақил журналист: “Ахир, Президент ваъда берган эди-ку?!”

Мустақил журналист: “Ахир, Президент ваъда берган эди-ку?!”
130 views
11 January 2012 - 13:01

Бундан тўрт йил олдин, Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. А. Кариимов, сурхондарёлик сайловчилар билан учрашиб, ўзининг сайлов олди компанияси дастури асосида ишлаб чиқилган, маърузасида, “Сўнгги беш йиллик, Сурхондарё йили бўлади!” деганди. Ўшанда президенг И. А. Каримов, Сурхондарё вилоятининг сайловчиларидан 60% овоз олишга эришганди…

“Мен 83 ёшдаман. Президент И.А.Каримов Сурхондарё вилоятига келиб сайловчилар билан учрашиб, катта-катта ваъдалар берган эди-ки, “Мен Сурхондарё вилоятининг инфратузилмасини, унинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш учун, қўлимдан келган барча ҳизматларни сурхон воҳасида яшайдиган фуқаролар учун, шарт-шароитлар яратиб бераман. Бу 5 йиллик сурхондарёликлар йили бўлади…” деб, аҳир, президент ваъда берган эди-ку? Буни қаран-ки, президент И.Каримов биздан овозни олиб, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида иш қилмоқда. Биз бечора Сурхондарё вилоятида яшовчи инсонлар кундан-кун қашшоқлашиб, аҳволимиз ямонлашиб бормоқда… Нима? Сурхондарё вилояти, Форғона водийсидан, кам жойи борми?! Президент И.Каримов, Фарғона водийсидан қўрққанидан шу ишларни амалга оширмоқда…”дейди биз билан суҳбатлашган, Шўрчи тумани “Элбаён” қишлоғида яшовчи отахон Ҳолёр Жўраев!

“Мен Шўрчи тумани Хокими ва Ўзбекистон Республикаси Президенти номига 15 марта хат ва аризалар билан мурожаат қилдим. Мен ўз шикоят аризаларимда Шурчи тумани ва қишлоқларида электр энергияси, газ, сув, кўмир ёқилғиси йўқлиги, фуқароларимизнинг яшаш аҳволи оғир. Совуқ кунлари биз яшайдиган хонадонларда кунига 2-3 соат чироқ берилаётгани. Оддий чой истеъмол қилиш учун, чироқ йўқлиги тўғрисида мурожаатлар қилдим. Биронта аризам инобатга олинмади…” дейди ҳозирги кунда нафақа ёшида яшовчи собиқ ўқутувчи Носир ака!

“Мен яшаб келган, “Чуқур-сой” маҳалласидан 200 дан ошиқ фуқаролар кўчиб чиқиб кетдилар. Уларнинг хонадонларини шўр сувлар босиб, уйларининг деворлари нураб кетгандан сўнг, мажбур бўлдилар. Бундан 10 йил олдин мен ҳам, шу қишлоққа янги 5 хонали уй қургандим. Уйимизни шўр сув босиб ювиб кетганлиги туфайли, вайрона ҳолга келиб қолгандан сўнг, мен ҳам, қишлоғимизни тарк этдим. Қумқўрғон туманига яқин бўлган жойда яна 5 хонали уй кўтардим…” дейди ўқутувчи Зокир Жўраев!

“Мен якка тадбиркорлик билан шуғулланаман. Кўпинча савдо-сотиқ қилиш учун, Денов шаҳрига бориб-келиб юраман. Деновда “Қуллар бозори” бор. У ерда ишсизлик ва ошсизликдан одамлар тентираб ҳар ёққа юришади. Кўплари Денов шаҳарига яқин бўлган, Узун, Сариосиё, Шўрчи ва Олтинсой туманларидан фуқаролар иш қидириб келишади. Деновлик бойлар, уларни худди-ки, молнинг бурнига “кишан” солгандек судираб, ҳоҳлаган ишини қилдирадилар. Маҳаллий деновликлар савдо-сотиқ билан шуғулланиб, иморатлар қурмоқдалар. Шу иморатларга албатта “қуллар” керак бўлади-да…” дейди якка тадбиркор Мамадали Чориев!

Махмуд ФОЗИЛОВ
мустақил журналист

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi