БОЙСУНДА АҲВОЛ ҚАНДАЙ?!

БОЙСУНДА  АҲВОЛ  ҚАНДАЙ?!
33 views
13 January 2012 - 17:17

Сурхондарё вилоятининг собиқ хокими Туробжон Жўраевнинг тависиясига мувофиқ, Бойсун тумани хокими вазифасига, Сурхондарё вилояти хокимининг мувоини вазифасини бажариб келган, Панжи Тангриев Қобилович- 2009 йилнинг 9 январь куни тасдиқланган эди… 2009 йилнинг сентябрь ойида эса, Сурхондарё вилояти прокурори Дилмурод Барноевнинг тавсиясига мувофиқ, Бойсун тумани прокурори вазифасига, 1-даражали юрист Шуҳрат Мавлонов Мавлонович тавсия қилинган эди…
Бу иккала “ноёб” шаҳслар шу йиллар давомида бойсунликлар учун, қилган ҳизматлари юзасидан “амалга”оширган ишлари тўғрисида Сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Бойсун тумани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан вилоятда энг оҳирги кўрсатгичларни эгаллайди.Туманда энг долзарб масала бу-ишсизликдир. Бойсун аҳолиси 100 минг кишига етган бўлса-да, шундан 45 мингтаси Россия, Қозоғистон ва Корея давлатларига ишга кетган фуқароларни ташкил этмоқда. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрель кунидаги “Аҳоли банлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 май кунидаги “Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари мутасадди раҳбарлар томонидан бажарилмай келинмоқда. Худди шунигдек, туманда соғлиқни сақлаш бўлимларида ҳам, оқсоқликни кўриш мумкин. Биргина, бунга мисол келтиришимиз мумкин. Туман марказий шифохонасининг “Роддом”бўлимида шифокор бўлиб ишлаган, Гулнора Қозиеванинг беморларга қўйган “диагноз”и туфайли, бир нечта она ва болалар ўз фарзандларидан жудо бўлишди. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилнинг 22 июль кунидаги “Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси бажарилмаганлигини кўриш мумкин… Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасаларининг битрувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўҳрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Тумандаги касб-ҳунар колледжларини битирган ёш йигит-қизлар биринчи навбатда ишсизлик муаммосига дуч келмоқдалар. Туманда ишлаб чиқариш йўқ. Шу кунгача туманда чет эл инвеститцияси асосида қўшма корхона ташкил этилган эмас. Тумандаги кичик корхоналар ва ҳусусий фирмалар фаолияти номига олиб борилмоқда. Туман статистика маълумотларига эътибор берсангиз,қўйидаги маълумотларга кўзингиз тушади. “Вилоят ва Республикада “Бойсун тўғрисида” ишлаб чиқариш ва иш билан таъминлаш юзасидан 45%фоиз киши иш билан таъминланган…”деган маълумотлар борлиги кишини ажаблантиради. Тумандаги фуқаролар Россия, Қозоғистон ва Корея давлатларига ишга кетган бўлса-да, “уй-жойда, ҳовли участкаларда қўшимча даромад олиш учун, иш билан банд…” деган маълумотларга ҳам, бор… Туманда кейинги вақтларда одам савдоси ва энг ўта оғир жиноят, одам ўлдириш жинояти билан тушган фуқароларни кўриш мумкин. Ҳусусан, 2011 йилда Бойсун тумани “Н.Аъзомов” маҳалласида яшовчи фуқаро Султонов Самариддин бошчилигидаги фуқаролар Россия давлатининг Москва шаҳрида бойсунлик фуқароларни ўзга юрт фуқароларига пуллаганлар. Натижада фрибгарликлари туфайли, шу туманнинг “Кўк-Тепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Сатторов Беҳзоднинг ўлимига сабабчи бўлганлар. Бундан ташқари, Бойсун туманига қарашли бўлган, “Сайроб” жамоа хўжалигида 17-20 ёшни ташкил қилувчи фуқаролар одам ўлдирганликда айбланиб, ҳибсда сақланмоқдалар. Энг ачинарлиси шундаки, ёшлар ўртасида жноятчилик туманда йилдан –йил кўпаймоқда. Ёшларни иш билан таъминлаш ва уларни турли ҳил ишларга жалб қилиш масаласи юзасидан туманда бирон бир тадбир ишлаб чиқилган эмас. Борлари ҳам, номига ташкиллаштирилган. Тумандаги “Комолат” ёшлар ижтимоий ҳаракатини суст ҳолатда кўриш мумкин. Бунга биргина мисол, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 апрель куни қабул қилинган, “Қишлоқ жойларида болалар спорти объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам, ижро этилмай келинмоқда. 2010 йил Ўзбекистонда “Баркамол авлод йили”, 2011 йил “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилинди. Бу йиллар давомида туман хокимияти томонидан дастурлар ишлаб-чиқилган бўлса-да, аммо… ҳеч қандай тадбир амалга ошмади…

МАХМУД ФОЗИЛ
мустақил журналист