Диктаторлар талвасада ватан тупроқларини пулламоқдалар

Ўтган ўн йилда бу урушнинг акс-самара берганидан, айниқса, “Араб баҳори”дан хавотирга тушган маҳаллий диктаторлар, энди ўз ватани тупроқларини пуллашдан ўзга чора тополмаяптилар. Бу ишда Ўзбекистон диктатори биринчи ўринни эгаллаши табиийдир.

Диктаторлар талвасада ватан тупроқларини пулламоқдалар
141 views
14 January 2012 - 15:41

АҚШ Ўрта Осиё ўлкалари орқали Афғонистонга жўнатиладиган транзит юклари учун тўлов миқтори кўпайишини билдирди.
‘Eurasianet’ веб сайтининг билдиришига кўра, АҚШ ўзининг янги ҳимоя стратегияси доирасида Афғонистондаги АҚШ ва НАТО аскарлари учун Ўрта Осиё Давлатлари орқали етказиладиган юкларнинг транзити учун тўлов миқтори ортади.
АҚШнинг бу мақсадда “шимолий йўналиш” деб ифода этилган Ўрта Осиё Давлатлари орқали ўтиш учун 90 миллион долларлик қўшимча миқдор ажратгани билдирилди.
Хабарда, бу тўловнинг энг кўп қисми Ўзбекистонга берилишини айтилган.
Сўнгги пайтларда АҚШ билан яқин бўлган Ўзбекистон, аввалдан НАТОнинг аскарсиз юкларини Ўзбекистон орқали Афғонистонга жўнатилишига розилигини очиқлаган эди.
Афғонистонга юк ташиган НАТОга оид конвойларига Покистон ҳудудидан ҳужум кўпайгани учун шимолий транзит қиймати яна-да ошган эди.
АҚШ ҳарбий ҳамкорлик қилган давлатлар учун 2010 йилда ажратгани 1 миллиард 600 миллион долларлик тўлов 2012 йилда 1 миллиард 690 миллион долларга чиқаргани билдирилди.
Бу орада АҚШнинг 2012 йилда Афғонистонда қиладиган сарф-ҳаражатлари кўлами эса 120 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.

Ўн йиллар олдин бошланган “Террор”га қарши уруш ниқоби остида, Марказий Осиё диктаторлари ўз халқларига нисбатан босим сиёсати авж олдирган эди. Ўтган ўн йилда бу урушнинг акс-самара берганидан, айниқса, “Араб баҳори”дан хавотирга тушган маҳаллий диктаторлар, энди ўз ватани тупроқларини пуллашдан ўзга чора тополмаяптилар. Бу ишда Ўзбекистон диктатори биринчи ўринни эгаллаши табиийдир.

ЎХҲ хабарлар бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi