Ҳаво солиғи керакми?

Ҳаво солиғи керакми?
130 views
17 January 2012 - 18:48

 

Мустақил Ўзбекистонимизда яна баҳор ҳиди уфураяпти. Албатта ўзбекистонликларнинг баҳорга етгуларига қадар ҳали икки ой вақт бор, лекин бу гал баҳор ҳар йилгисидан эртароқ келадиган. Ҳа, ватанимизнинг ҳар куни аслида баҳордир. Ҳурматлик ва азиз юртбошимиз, узоқни кўра билиб тўғри сиёсат олиб борадиган оқил ва доно раҳбаримиз, халқимизнинг отаси, юртимизнинг ва тинчлигимизнинг посбони, миллатимизнинг орзуларини рўёбга чиқарган шахс, Президентимиз Ислом Абдуғаниевичнинг мамлакатимиз бошида турган ҳар куни аслида баҳор. У киши ҳеч бир оғишмай халқимизнинг юксакларга бошлаб бормоқда ва ҳар куни хушхабар устига хушхабарлар олмоқдамиз. Бир қарасак ммиллатимизнинг келажаги учун қайғуриб юрган доно раҳбаримиз аёлларимизни пичиб қўйяпти, ҳали қарасангиз одамларни эски ҳовли жойларини советлар даврида қурилган данғиллама бир хоналик квартираларга алмаштириб бераяпти, бирида одамларнинг кира қилиб пул топаётган пулига шериклик қилмоқда ва ҳакозо ҳакозолар. Хуллас, мамлакат фуқароларининг омонлиги учун эмасми буларнинг ҳаммаси?

Бу ерда албатта савол аломатининг ўзи ортиқча! У киши ҳамма вақт мана шу халқнинг тинчлиги ва осишталиги учун курашмоқда, турли туман террорчиларнинг, экстримистларнинг жазосини бермоқда.

Озодлик радиоси шу кунларда яна бир хушхабарни дунёга ёймоқда. Унда айтилишича, эндиликда ўзбекистонликлар уйида боқиб ўтирган ҳар бир бош қорамоли борми, қуй-қўзисими, ҳатто товуқларигача, ҳовлисида экиб қўйган дарахтларига ҳам давлатимиз учун солиқ тўлашлашлари жорий этилмоқда. Албатта бу ҳам мамлакатнинг ва халқнинг келажагини кўзлаб қилинаётган ишдир. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўзбекистонимизнинг ҳар бир қарич ери азиз, ҳар бир дов дарахти азиз ва ундан фойдаланган одамлар эса солиқ тўлашлари даркор! Ҳукуматимиз бу солиқлардан тушган даромадларни мана шу қора халқни асраш учун саф торган лак-лак милиционерлар учун, МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) ходимлари ва уларнинг чақимчилари учун, тинчлигимизни асраб турган армия учун сарфлайди. Ахир юртбошининг ўзининг тинчини қўриқлаётган паҳлавонлар учун кам маблағ керакми?
Радионинг билдирганига кўра, одамлар ҳовлиларида помидор, бодиринг ва бошқа полиз маҳсулотларини етиштириб ватанимизнинг озиқ-овқат дастурига ҳам ҳисса қўшишлари керак. Бу ҳақида 16 январь кунида президентимизнинг ўнг қўли бўлган бош вазир Шавкат Мирзиёев бутун Республика маҳаллий ҳокимлари билан ўтказган селектр йиғилишида сўз қотибти.
Демак, ҳар бир фуқаро олдида долзарб бир вазифа турибти. Сувсизликдан қовжираб ётган ҳовлилар атрофига қаердан бўлсада сув топиш. Балки аёлларни бичиб ташланмаганида кўпроқ бола туғилиб, ерларни суғориш имконлари ҳам кўпроқ бўларди, лекин ҳозир бошқа имконларни топиш учун йўл топса бўлар. Чунки Ўзбекистон фуқаролари бировдан кам эмас ва сув масаласига ечимни топадилар.

Энди шу ўринда ҳурматли доно раҳбаримизга яна бир нарсани эслатиб қўйсак. Ўзбекистоннинг ҳамма нарсаси азиз, нега энди ҳавоси азиз бўлмай қолди экан? Нега энди ўзбекистонликлар ва бу заминга келадиган меҳмонлар Ўзбекистон ҳавосидан нафас олганлари учун ҳаво солиғини тўламасликлари керак? Ҳар бир одам ва ҳар бир жонзот учун айни мана шу солиқ солиниши керак. Масалар, бир нафас олиш 50 тийин. Қаранга, бир сўм ҳам эмас, 50 тийин! 28 миллион одам бир нафас олгани учун ҳукуматимизга 14 миллион сўм тўлаб бериши керак. Агар жониворларни ҳам қўшиб юборсак, э-ҳе, қанча пул бўлади. Бу бир марта нафас тортгани учун бу! Суткада бир одам қанча марта нафас олишини ўша ердаги олимлар ҳисоблаб бера олишса керак. Бу солиқ “кислород солиғи” деб аталади. Кейин эса ҳар бир дарахтга ҳам “корбонат ангидрид” солиғи солинади. Буни албатта дарахтлар тўлаб бера олмайди, аммо ўша дарахтга яқин яшайдиган одамлар тўлашса бу йўқ ердан пул қилиш бўлади.

Хулласи калом, Ислом Абдуғаниевич ва ҳукуматимиз учун яна бир янги даромад манбаи кашф этилди. Ўзбеклар тўлаб беришади! Чунки улар доно президентимизнинг шунчалар доно эканлигига заррача бўлсин шубҳа қилмай яшаб келмоқдалар ва бундан кейин ҳам шундай яшайдилар.

Тўлқин Қораев.
Швеция.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi