"Араб баҳори"дан кейин: Ўзбекистон "энг ёмонларнинг ёмони"

Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада чуқур илдиз отган тузумларни ағдариб ташлаган “араб баҳори”, Совет Иттифоқи қулаганидан бери авторитар тузумларга қарши пайдо бўлган энг йирик таҳдид бўлди.

"Араб баҳори"дан кейин: Ўзбекистон "энг ёмонларнинг ёмони"
62 views
20 January 2012 - 8:45

Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада чуқур илдиз отган тузумларни ағдариб ташлаган “араб баҳори”, Совет Иттифоқи қулаганидан бери авторитар тузумларга қарши пайдо бўлган энг йирик таҳдид бўлди.

Вашингтонда жойлашган Фридом Хаус ташкилотининг янги ҳисоботи хулосасини ВВС келтиради.
Мазкур ташкилот глобал фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақида 1972 йилда йиллик ҳисоботларни чоп қила бошлаганидан бери Тунис диктатори Зайнул-Обидин Бин Алининг тўнтарилиши ва унинг ортидан эркин сайловлар ўтказилганини демократия сари қилинган энг катта қадамлардан бири деб тасвирлаган. Тунисдаги намойишлар минтақа бўйлаб бошқа халқларни ҳам илҳомлантирди.

Лекин, демократия сари қўйилаётган қадамлар намойишчиларга қарши қаттиққўл босимларга учради. Масалан, Хитойга ўзининг энг чекка ҳудудларида ҳар қандай норозиликни яна-да ваҳший амаллар билан бостиришига туртки берди.
“Хитой ҳукумати Қоҳиранинг Таҳрир майдонидаги воқеаларга ваҳимага тўла чоралар билан жавоб қилди: ёппасига ҳибсга олишлар, бедарак йўқолишлар авж олди, матбуот цензураси ошди ва интернет устидан назорат кучайтирилди”, дейилади Фридом Хаус ҳисоботида.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка Тунис, Миср ва Ливияда ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлди, лекин “Баҳрайн, Эрон, Ливан, Саудия Арабистони, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Яманда вазият ёмонлашди. Араб баҳорига кўрсатилган энг зўравон муносабат бобида Сурия ва Саудия Арабистони етакчи ўринларни эгаллади ва шундоқ ҳам пастки ўринларидан энг ёмон ўринларга тушиб кетди”, дейилади ҳисоботда.

Ўзбекистон сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаролар эркинликлари бўйича “энг ёмонларнинг ёмони” рўйхатидан ўрин олган. У Шимолий Корея, Туркманистон, Судан, Сурия, Саудия Арабистони каби мамлакатлар қуршовида.

Манба