Ўзбекистон : “2011 йилнинг энг яхши банки” VISA валюта карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйди

Ўзбекистон : “2011 йилнинг энг яхши банки” VISA валюта карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйди
25 views
20 January 2012 - 13:57
Эмблема банка Кредит-Стандарт

“Кредит-Стандарт” банки (Ўзбекистон) ўзининг веб-сайтидаVISA халқаро валюта карталарини чиқаришни ҳамда ушбу карталар бўйича жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишни вақтинча тўтатаётганини эълон қилди. Банк хабарномасига кўра, мижозлар VISA карталари н бўлади. Бундан кейин банк мижозларидан “VISA карта ҳисобидан чет эл валютадаги қолдиқ маблағни банк кассаси орқали олишни ёки Ўзбекистон Республикасида жойлашган бошқа вакил банкида очилган ҳисоб рақамига ўтказишни” сўрамоқда.

Ушбу банкнинг кўплаб мижозлари учун бу кутилмаган янгилик бўлди. Ахир бир ой аввал “Кредит-Стандарт” банки ҳар томонлама ишончли дея ҳисобланган. Буюк Британиянинг The Banker нашри ўтган йилнинг декабрида “Кредит-Стандарт” ОАТБни Ўзбекистонда 2011 йилда “энг яхши банки” дея тан олганди. Боз устига, банк бу кўрсаткичга иккинчи бор эришганди.

“Фарғона” агентлигига маълум бўлишича, “Кредит-Стандарт” банкидан валюта операцияларини ўтказиш бўйича лицензияси бекор қилингани боис банк бундан буён VISA халқаро карталарига хизмат кўрсата олмайди.

“Фарғона” ахборот агентлилиги