Е-MAIL ОРҚАЛИ МАКТУБ ЖЎНАТИШ САФАРБАРЛИГИ

Эндиги вазифа бу ҳужжатни, ЎХҲнинг бошқа ҳужжатларини, “Эркин Юрт” газетасини Ўзбекистондаги жамоатчиликка етказишдан иборатдир.

Е-MAIL ОРҚАЛИ МАКТУБ ЖЎНАТИШ САФАРБАРЛИГИ
26 views
20 January 2012 - 14:45

ЎХҲ Муассислар Мажлиси жорий йилнинг 15 январь  ўтказган йиғилишида “Халқ оёққа турганда” номли муҳим бир ҳужжатни қабул қилди. Бу ҳужжат билан, аввало, Ўзбекистонда содир бўлиши мумкин бўлган халқ қўзғолонини тўғри бошқариш кўзда тутилган.

Шунингдек, бу ҳужжатдан инсонларимиз, Каримов диктатурасидан ҳуқуқий ва адолатли давлат тузумига ўтиш жараёнида, амалий жиҳатдан ҳам фойдалана оладилар.

Эндиги вазифа бу ҳужжатни, ЎХҲнинг бошқа ҳужжатларини, “Эркин Юрт” газетасини Ўзбекистондаги жамоатчиликка етказишдан иборатдир. Ушбу мақсадда, ЎХҲ Тарғибот бўлими E–mail орқали мактуб жўнатиш сафарбарлигини эълон қилди. Ҳозиргача ЎХҲнинг юқорида айтилган ҳужжатларидан иборат мингларча E–mail мактублари ҳамюртларимизнинг уйларига, ишхоналарига ва ўқув даргоҳларига етиб борди. Олинаётган жавобларга кўра, халқимизнинг вакиллари бу маърифий сафарбарликни асосан ижобий баҳоламоқдалар.

ЎХҲнинг барча аъзолари ва тарафдорлари ушбу сафарбарликни ўзлари учун бир вазифа ўрнида кўришлари лозим бўлади. Хорижий мамлакатларда яшаётган ҳамюртларимиз, агар бу сафарбарликка қўшилишни истасалар, ўзларининг электрон почта манзиллари орқали ЎХҲ ҳужжатларини Ўзбекистондаги ўз танишларига, яқинларига ва дўстларига юборишлари мумкин. Фаолларимиз ва тарафдорларимиз томонидан юборилган электрон мактубларни олган мамлакатимиздаги ҳамюртларимиздан ҳам, ЎХҲнинг бу муҳим тадбирига қўшилишларини умид қиламиз. Чунки бу тарзда мактубларни тарқатиш кўчаларда варақалар тарқатиш каби хавфли эмас, дея ўйлаймиз. Истаганлар турли «ник»лар билан янги электрон почта манзиллари очишлари ва улар орқали бу муҳим ҳужжатларни бошқаларга тарқатишлари мумкин.

“Халқ оёққа турганда” мақоласи линки: http://www.uzxalqharakati.com/archives/7330
“Эркин Юрт” газетаси линки: http://www.uzxalqharakati.com/archives/category/erkin-yurt

 ЎХҲ Тарғибот Бўлими,
20 январь 2012 йил