Буниси бўлган воқеа…

Буниси бўлган воқеа…
93 views
22 January 2012 - 19:40

Тошкент шаҳар ҳокими Скверда сайр қилиб, Амир Темурни ҳайкалини ёнидан ўтаётганида, ҳайкалга жон кириб қимирлаётган эмиш. У ҳокимни чақириб, “Мени жонсиз отга ким ўтиргизди? Менга тезда ростакам от келтир!”, – дем амр қилибди.

Шаҳар ҳокими ховлиқиб “ота”сини ёнига бориб бўлган воқеани сўзлаб берибди. Юртбоши тахтини йўқотишдан қўрқиб, ишониш-ишонмаслигини билмай, ҳоким билан Амир Темур ҳайкалига яқинлашган экан, ҳайкал яна тилга кириб, ҳокимни уруша кетибди: – “Эй галварс, мен сенга от келтир десам, сен менга эшакни бошлаб кедингми?!”

***

Буниси бўлган воқеа:
Каримов Ўзбекистон Компартиясини Қашқадарё вилоятидаги биринчи котиби бўлиб ишлаган чоғида, Шаҳрисабз шаҳар компартияси бошлиғи хотин киши билан ит-мушук бўлган. Бир куни Шахрисабз шаҳар ижрокомини раиси Баҳриддин Ғуломовга қўнғироқ қилиб, фалон далада фалон соатда учрашамиз, деб келишади. Келишилган вақтда, келишилган жойга Каримов ҳайдовчиси Носир билан боришади. Машинадан тушганига бир минут ўтар- ўтмасдан машинага ўқдай отилиб кирган Каримов ҳатто бошини эшикка қаттиқ уриб олади ва “Носир, тез ҳайда машинани”, – деб буюради. Бирортаси ҳужум қилдими деб қўрқиб кетган ҳайдовчи тезда машинани ўт олдириб, газини босади ва орқа ойнасига қараганида, Каримов ёқтирмайдиган Шахрисабз шаҳар компартияси котибининг машинасини кўради. Каримов Баҳриддин Ғуломовни ўз ҳузурига чақиртириб, “Сен ўша қанжиқ билан ўйнашиб юрасан, акс ҳолда мени Шаҳрисабзни даласига қачон боришимни у қаердан билади?”, деб сўкади. Б.Ғуломов горком котибаси телефонисткаларга тайинлаб қўйганини, улар ҳамма гапни унга етказиб туришини айтади. Шунда Каримов, “Бўпти бундан кейин уларни чалғитиш учун парол билан гаплашамиз” дейди.

***

Каримовнинг Қашқадарёдаги фаолияти давридаги, ҳали давлат миқёсига кўтарилмаган найранглари ҳақида қиссалар туркумидан иккинчи кўриниш.

Маълумки, шўролар даврида қурилиш материаллари, автомобиллар ва бошқа моддий ашёларни аҳолига маҳаллий ижрокомлар рухсати билан, навбати билан тарқатилган. Шаҳрисабз шаҳрининг Горком котибасига шахсий машина бериш тўғрисида шаҳар ижрокомининг қарори чиққанидан хабар топган Қашқадарё обкоми 1-котиби Ислом Каримов ёрдамчиларидан бирига шу қарорни бекор қилдиришни буюради. Шаҳрисабз ижрокомининг раиси Баҳриддин Ғуломовга бу оғзаки топшириқни етказишади. Машина олиш учун ижроком қарорини қўлига олиб, РайПО омборига келган шаҳар компартияси котибасига машина беришмайди. Баҳриддин Ғуломов ижроком хато қарор чиқарганини, илгари горком котибасига машина берилгани ва ўша машинани котиба ўз ҳайдовчиси номига расмийлаштирганини айтади. Котиба ўз навбатида ҳақиқат излаб, Қаршига ўртоқ Каримов қабулига киради. Каримов унинг кўз ўнгида Б.Ғуломовга вертушка орқали қўнғироқ қилади. Шаҳар компартияси иккинчи котиби билан дала кезиб юрган Ғуломов Каримовдан қилган иши учун роса сўкиш эшитади ва зудлик билан Қаршига етиб боради. Каримов кабинетидаги “разборка”да бу ишни ўз хатосини тўғрилаш учун қилганини гапиради. Каримов ундан машина бермаслик ҳақидаги қарорини бекор қилишини сўрайди. Ғуломов бунинг иложи йўқ, биз горком котибига илгари машина берганмиз, у ўз ҳайдовчисининг номига расмийлаштириб олган, мени ишдан бўшатсангиз ҳам, қароримни бекор қилмайман, дейди. Ўшанда Б.Ғуломов Каримовнинг жаҳл тўла кўзида ғаройиб учқунни сезади. Каримов ўз душмани бўлмиш шаҳар котибасига қўлидан бошқа ҳеч бир иш келмаслигини айтади. Шу онда Каримовдан бахтли одам йўқ эди, чунки у кўр-кўрона ижрочилардан фойдаланиб, душманидан ўч олган ва ўзи сувдан қуруқ чиққан эди-да…

***

Шаҳрисабз шаҳар давлат мулки бошқармаси бошлиғи Абдували Сафаров шаҳар компартияси котибасининг тазйиғидан нолиб, Каримовнинг ёрдамчиларидан бирига арз қилади. Каримовнинг ёрдамчиси эса, Абдувалига котибани гувоҳсиз жойда истаганича ҳақорат қилиши мумкинлигини, Каримов бу нарсани олқишлашини билдиради. Иш юзасидан шаҳар компартияси котибаси кабинетига кирган А.Сафаров котибани онасидан тортиб етти авлодигача ҳалоллайди, котиба ўз ҳайдовчиси билан дон олиб юришини билмаган одам йўқлигини айтади. Ўз кабинетида бунақа ҳақоратларни эшитишга асаби чидамаган котиба ҳушидан кетиб йиқилади. Котиба Каримовнинг ҳузурига А.Сафаров устидан шикоят қилиб келади. Каримов Сафаровга гап ўргатган ёрдамчисини чақириб, “Абдували қанақа йигит ўзи? У бемаза ҳурматли инсонни ҳақорат қилибди-ку?”, деб сўрайди. Ёрдамчи, Сафаров бир оз ховлиқма йигит, лекин ростсўзли, ўз ишини пухта биладиган яхши мутахассис, мен уни ҳақорат қилишига ишонмайман, дейди. Каримов А.Сафаровни ўз ҳузурига чақиртиради. Абдували айбини бўйнига олмайди, “Мен қўполроқ гапиргандирман, лекин сўкиб ҳақорат қилганим йўқ, нима деб ҳақорат қилибман? Гувоҳлари бўлса тасдиқласин!”, деб оёқ тираб олади. Сафаровни куракда турмайдиган гапларини такрорлашга ор қилган бечора котиба жаҳлдан қизариб-бўзариб ўз гапида тураверади. Гувоҳи йўқлиги, қанақа ҳақоратланганини сўзма-сўз айтиб бера олмаган котиба, сувга тушган мушукдай, Каримов кабинетини тарк этади. Каримов эса, навбатдаги қабиҳлигининг нашидасини суради ва яна битта содиқ қул орттирганидан хурсанд бўлади.

***

Бу ёзаётганларимиздан бир нарсани илғашга ҳаракат қилинг: Нима учун Каримов ўз душманини ишдан бўшатиб ташламасдан, аёл киши бўлишидан қатъий назар, унинг устидан мазаҳ қилади? Бунинг сабаби, ўша пайтда Каримовнинг Ўзбекистон КП МК биринчи котиби Рафиқ Нишонов билан алоқаси ёмон бўлган ва вилоятдаги Нишоновни қуллаб-қувватловчи маҳаллий раҳбарларини очиқчасига жазолашга қўли калталик қиларди.

P.S. Агар Каримовни хаётидан шунга ўхшаш ҳаққоний воқеалар кимларгадир қизиқ бўлса, юқоридаги ёзганимга реакциянгизни кутиб қоламан. Электрон почтамни сайт муаллифларига ёздим.

Bahodir