И.Каримовнинг навбати узоқ эмас

И.Каримовнинг навбати узоқ эмас
97 views
23 January 2012 - 16:42

Чарльз Тейлор

1980-йилларда Африка қитъасининг энг золим ҳарбчиларидан бири бўлган 63 ёшли Чарлз Тейлорнинг АҚШ Мудофаа Вазирлигининг истиҳборот бўлимига ишлаганини тасдиқловчи далиллар юзага чиқди. Халқаро Инсон Ҳақлари Маҳкамасида ҳарбий жиноятларига кўра судланган Тейлор 1997-2003-йиллар оралисида Либерияда президент бўлиб ва ғаддор диктатор сифатида эътироф этилган. Бу ҳақда Пентагон архивларидан 48 далил ўртага чиқарилган.

“Бостон Глоуб” газетасининг муттасил сўровларига жавобан, Пентагон Тейлорнинг АҚШ агенти бўлганини эътироф этган. Аммо Пентагон АҚШ учун таҳликаларни асос келтириб, тафсилотларни очиқламаган.

Пентагондан сизган маълуматларга кўра, Тейлор ҳам ўлкаси ҳақида, ҳам да Африканинг бошқа бўлгалари борасида Пентагон истиҳбороти учун маълумат йиғган. Юзага чиққан маълумотлар орасида Қаддафи ҳақида ҳисоботлар ҳам ўрин олган.
Ўлкасида коррупция ва босқинчилик айбловлари билан ағтарилгач, Америкага қочган Тейлор бу ерда ҳибсга олинган. Фақат Бостон қамоқхонасидан қисқа муддатда қочишга муваффақ бўлган. Кейинроқ ҳам ағтарилгани Либерияга қайтиб, ҳукмронликни қўлга киритган. Тейлорга қамоқдан қочиши учун Америка Адлия Вазирлиги ходимларининг ёрдам бергани билдирилади. Ҳозирча маҳкамада бўлган Тейлор Америка қамоқхонасидан қочаркан, бир турма назоратчисининг унга кўмак берганини эътироф этди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бирин-кетин ағдарилаётган диктаторларнинг яширин ўтмиши очиқланаркан, уларнинг деярли барчасида Ғарб махфий хизматлари билан алоқалар ўртага чиқмоқда. Ўзбекистон диктатори И.Каримовнинг ҳам навбати бу маънода узоқ эмасдир.