Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Билдириши

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Билдириши
126 views
25 January 2012 - 10:35

 Мустақил инсон ҳуқуқлари Ташаббус гуруҳи кеча тарқатган Баёнотида билдирилишича, 22 ёшлик Тошкентлик Фазлиддин Зайнуддинов деган йигит 19 декабрь куни Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Ва у аввалига тартиб бузарлик учун 15 суткага қамоққа ҳукм қилинган. Кейинчалик унга Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини варақасини тарқатганлик айби қўйилган.
Ушбу асосда унга қарши Ўзб. Жиноят кодексининг бир неча моддасида кўрсатилган оғир жиноятларда содир қилганликда айблаб, жиноий иш қўзғатилган. Жумладан у 159 моддасида кўрсатилган жиноят, яъни Ўзбекистон Рес. Конституцион режимига тажовуз қилганлик, 244,1 моддасида кўрсатилган жамоат учун хавфли моддалар таёрлаш ва тарқатиш, 244 моддани 2 қисми билан, ноқонуний диний экстремистик ташкилотларга аъзолик, 244,3 ноқонуний диний экстремистик материаллар тарқатиш каби жиноятларда айбланмоқда.
Баёнотда билдирилишича Фазлиддин Зайнуддинов билан ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси Муҳаммадсолиҳ А. номидан МХХ ходимлари алоқага чиққанлар. Ва ЎХҲ номидан Тошкент бўйлаб варақалар тарқатишни топширишган. Ва унга варақалар билан юз доллар пул беришган. Фазлиддин Зайнуддинов варақаларни тарқатаётган пайтда уни яширин видеога олишган. МХХ томонидан  охирги пайтда ЎХҲ фаолларига қарши турли хил провакация ва туҳматлар авж олаяпди. Х. Жўрабоева иши фош бўлгач янги фитналар бошланмоқда.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Фазлиддин Зайнуддиновнинг ЎХҲга алоқаси йўқлигини мамлакатимиз ва дунё жамоатчилигига билдиради. Унга ЎХҲ вакиллари томонидан ҳеч қандай топшириқ берилмаган. ЎХҲ бу фуқарони Каримов диктатурасининг навбатдаги ноҳақ қурбони, дея билади.

ЎХҲ ўз акциясини Конституция кунига атаб, 2011 йил 7 декабрь куни ўтказган эди. Фазлиддин Зайнуддинов бу акция иштирокчилари орасида бўлмаган.
Бизнинг Конституция кунига бағишлаб Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда ўтказган чиқишларимиз Каримов режимига қарши катта зарба бўлганлиги учун ҳам,  хавфсизлик хизмати ходимлари   ўзлари провокация уюштириб, беайб фуқарони туҳмат билан қамашга уринмоқдалар.
Фазлиддин Зайнуддинов амалга оширган, дея иддоа қилинаётган ҳаракатлар Конституцияда кўрсатилган фуқароларнинг сиёсий ҳақ ҳуқуқларига зид эмас. Аммо, Каримов режими халқ норозилигининг кун сари ошиб бораётганидан талвасага тушмоқда. ЎХҲ мустабид режимни ўз халқига қарши репрессияни тўхтатишга ва фуқароларнинг Конституцияда белгиланган ҳақ ҳуқуқларини поймол қилмасликга чақиради.
ЎХҲ Матбуот Маркази

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi