Президентнинг буйруғи билан

Президентнинг буйруғи билан
48 views
28 January 2012 - 13:53

Мухаммад Бекжоновга нисбатан 221-модда билан иш қўзғатилганини ва 5йил кушиб берилганини интернет сахифаларида ўқиб, яна  бир карра

жазони ўташ жойларидаги зулм ва қийноқлар туғридан-туғри президентнингбуйруғи билан бўлаётганига ишончим комил булди. га

МХХда ёзилган сценарий асосида қўзғатилган жиноий ишнинг  ғоя муаллифиИ.Каримовдир.

Хар йили амнистия бўйича минглаб кишилар озодликка

чиқади. Ўз ТВ эса хар куни бизнинг хукуматимиз  ва президентимиз
нақадар инсонпарвар эканини намойиш этиб, зона ва қамоқхоналар
дарбозаси олдидан репортажлар олиб беради. Яқинлари озодликка
чиққанларнинг кўзидаги қувонч ёшларини қайта-қайта намойиш қилишади.
Лекин амнистия асосида озодликка чиққанларнинг 90 % ўғри, қаллоб,
муттахам ва муштумзўрлар-хақиқий жиноятчилар эканлиги хақида “чурқ”
этилмайди.
Хар йили амнистия чиқиши билан барча Ички Ишлар Бошқармасида йиғинлар
ўтказилиб, амнистия акти кучга киргач жиноятчилик кескин ортишини аниқ
билган милиция ходимлари жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича
қилинадиган ишлар режасини тузадилар.
Хар йили шундай. Хар йили амнистиядан кейин жиноятчилик ортади. Чунки
асосан жиноятчилар озодликка чиқарилади. Виждон тутқунлари, сиёсий
тутқунлар қамоқда қолаверади.
Яқинда бир дугонамнинг ўғлини қамоқхонада ўзи билан бир камерада
ўтирган махбуслар  жуда қаттиқ калтаклашибди. Бурнини синдиришибди,
калтак ва тепкилар зарбидан боши бир неча  жойидан ёрилибди. Ўғлини
кўришга борган дугонам боласининг ахволини кўриб ўзини тутолмай жанжал
кўтарибди. Натижада уни уч кунлик учрашувдан махрум қилиб ўша куниёқ
ўғлини учрашув хонасидан олиб чиқиб кетишибди. Дугонам  2 кун давомида
қамоқхона бошлиғининг қабулига киролмай уйига қайтиб келди.
Прокуратурага шикоят қилди, С.Рашидовага мурожаат қилди. Лекин хеч бир
натижа бўлмади. Унинг ўғлини  шу ахволга солганларга нисбатан  чора
кўрилгани йўқ.
Мухаммад Бекжонов соқол олмагани учун, қандайдир тадбирда
қатнашмагани учун суд қилинди ва яна 5 йил қўшиб берилди. Бир бечорани
уриб майиб қилганлар эса жазоланмади. Бундай мисоллардан юзлаб
келтириш мумкин.  Хулоса эса битта-ўғри бўл, гиёхфуруш бўл-нима
бўлсанг бўл, мухолифатчи бўлма,  ана ўшанда нима қилсанг хам
бўлаверади. Қамалсанг хам амнистияга тушиб чиқаверасан.
Президентдан кечирим сўраб “кечирим хати” ёзмагани учун 159 билан
қамалган бир йигитга  221-модда билан жиноий иш қўзғатиш учун ёлғон
кўрсатма берган махбусларга зона “хозяини” ош қилиб берганини
эшитгандим.
Мухаммад Бекжонга нисбатан ёлғон  кўргазма берган махбуслар хам 2012
йил 18 январь куни тўйиб ош ейишган бўлса ажаб эмас.

Эркиной Мамасолиева.