Риштонлик фуқаро газ муаммоси боис ўзини осди

Риштонлик фуқаро газ муаммоси боис ўзини осди
169 views
01 February 2012 - 7:44

23 январ куни Фарғонанинг Риштон тумани Учариқ қишлоғида яшовчи фуқаро Абдураҳмон Мелибоев газ идораси ходимлари билан жанжал натижасида ўз жонига қасд қилди

31 январ куни Озодликнинг Фарғонадаги манбаларидан бири Риштон туманидаги суиқасд борасида маълум қилнишича.- Риштон туманида Учариқ деган қишлоқ бор. Ўша ерда битта одамни “газингни пулини тўла” деб мажбур қилгандан кейин ë ўзини осган, ë ўзига пичоқ урган. Шунақа иккита маълумот бор. Биттаси осган деди, биттаси ўзига пичоқ урган деди,- дея хабар қилди фарғоналик манба.Учариқ қишлоқ фуқаролар йиғинидан олинган маълумотга кўра, воқеа 23 январ куни содир бўлган.

Воқеадан хабардор риштонликлардан бирига кўра, газдан каттагина қарзи бўлган Абдураҳмон Мелибоев газ идораси ходимлари билан жанжаллашганидан сўнг ўзини осиб ўлдирган.

Учариқ қишлоқ фуқаролар йиғинидаги маъсул ходимларидан бири, маълум сабабларга кўра исми-шарифини ошкор қилмаётганимиз манбага кўра, 44 ёшли фуқаро Абдураҳмон Мелибоев “Водийгазтаъминот” ташкилотининг Риштон туман бўлими ходимлари билан келиб чиққан жанжал оқибатида ўз жонига қасд қилиб, оламдан ўтган.

– У куни ўша ўлгандан кейин экспертизага олиб боришиб келди. Шуғулланишаяпти нималар. Билмадим нима бўлди экан. Прокурор ҳам шуғулланаëтган эди.

Бу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилганини қўшимча қилган Учариқ қишлоқ фуқаролар йиғинининг маъсул ходими воқеанинг бошқа тафсилотларидан бехабарлигини айтди.

Риштон туман газ идораси ходимлари бу воқеа ҳақида Озодлик билан гаплашишни хоҳламади.

Риштон туман прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, Абдураҳмон Мелибоевнинг ўзини ўлдириши бўйича жиноий иш очилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилаяпти.

Ўзбекистонда кейинги пайтда расмийлар билан жанжал оқибатида фуқароларнинг ўз жонига қасд қилиши, асосан, ўзини осиб ўлдириши ҳолатлари кўпайгани кузатилаяпти.
23 январ куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги 25 мактаб директори, 50 ёшли Ҳамдам Пардаев ҳам мактабдаги молиявий муаммолар юзасидан бошланган тафтиш сабаб ўз уйида ўзини осиб қўйган эди.

Ўтган йилнинг 20 ноябр куни қорамол ўғирлаганликда айбланиб ҳибсга олинган собиқ милиция ходими, 28 ёшлиАлмардон Рўзиқулов Қашқадарёнинг Чироқчи тумани ИИБ изоляторида ўзини осган эди.

12 ноябр куни Жиззах шаҳар 1-сонли ички ишлар бўлимининг изляторида 21 ёшли Содиқжон Эргашевўзини осган, Содиқжоннинг жасадини кўрган амакисининг ўғли 16 ёшли Фурқат ҳам ўша куни уйида ўзини осган.

12 октябр куни Тошкент вилоят ҳокимлигининг Иқтисодиëт бошқармаси бошлиғи муовини Шавкат Тўраев ишдан бўшатилгач ўзини осган эди.

12 сентябр куни пахта устида Сурхондарё вилоят хокимидан дакки эшитиб, тунни ички ишлар бўлимида ўтказган 50 яшар фермер Исмоил Тўраназаров ҳам ўзини осган эди.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi