Абдулло Тожибой ўғли мактуби

Абдулло Тожибой ўғли мактуби
166 views
01 February 2012 - 13:01

Алибой Йўляхши: Менинг электрон адресимга Абдилло Тожибойўғли исмли Ўзбекистон ватандошидан press.sentr@gmail.com номли адрес орқали бир хат келди. Аслида менинг бу адресимга бу исмдан бошқа вақтлар ҳам турли хил мазмунда хатлар келиб турарди. Бироқ уларнинг ҳеч қайси бири ҳаракатимиз фоалияти ёки менинг ўзим учун аҳамиятсиз бўлганлари учун улар диққатимни тормасди ва уларни ўчириб ташлардим. Бу сафаргисини эса икки хусусда эътиборга лойиқ деб ҳисобладим. Биринчидан, Абдилло Тожибойўғли, Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф хориждаги гуруҳ(ташкилот, ҳаракат, партия)ларнинг ва шахсларнинг барчасига танқидий фикр билдиради. Иккинчидан, у ўзининг “Бирдам”лик ҳаракатидаги аъзолик мақомини тўхтатганлигини эълон қилади. Ватанда яшаб турган бир кишининг бундай ҳолини чет элларда юрганлар ҳам билишсин деган ниятда бу хатни эълон қилиш лозим деб ҳисобладим.

Кишиларимизнинг саводхонликларини ҳам ўртоқлашиш учун Абдулло Тожибой ўғлининг хати оригиналида келтирилаяпти. Хат ўзбек тилида ёзилган ва унинг матни қуйидагичадир: “Бирдамлик” Халк харакати рахбари Чориев Баходирга. Хар бир Узбекистонлик мухолифат, хорижга чикиб кетган хамюртлари томонларидан у ерларда ташкил этилган нохукумат-нотижорат харакатига,ташкилотига ёки партияларига аъзо булишлик истак билдиришининг ортиши, хамюртларимиз хорижда фаолият курсатиб юрганлик даврида улар томонидан у ердан керакли учунчи кучларни аниклаб вакти келганида улардан гуманитар ёрдамини олиб, хозирда Узбекистондаги хукумрон тузумни алмаштиришда фойдаланиш учун имкон бордур деган улуг максадларни кузлаб аъзо булишликни истардилар. Аммо мен бу харакат, ташкилот ёки партияни биронтасида хам шу якинкунларда Узбекистонда янги хаёт учун интилишларини курмадим, факат улардан курук сафсата сотиш, ёки айримлари томонидан Узбекистонни ичида бирон бир майда – чуда тадбирлар билан чекланишни билдим холос.

Бу тадбирда катнашганларни агарда хукумат органлари ходимлари ушланиб
кетилиб, уларга нисбатан жаъзо сифатида жарима солиши биланок улар кайта катнашишга юрак безлашмайди, бечора жабирланганлар миллион-миллионга тушади ва уларга хеч ким томонидан бирон бир ёрдам беришлиги амри махол. Булар ичида Сизнинг “Бирдамлик” халк харакатингиз хам бор ва бу харакат томонидан хам Узбекистон учун якин келажакда бирон бир узгаришлар килишлигига харакатини умуман сезаётганим йук.Мен кулидан хеч бир нарса келмайдиган харакат, ташкилот ёки партияни кулида бимр уйинчок булиб унга карам булиш ва у менга уни кил- буни килма деган буйругу таъналарини хазим кила олмайман. Мен Узбекистонда узгартиришлар килиш учун узимни хавфсизлигим ва шу катори фарзандларимни хавфсизлигини гаровга тикиб харакат килаётган бир мард мухолифатман буни Узбекистон ичидаги мени яхши билганлар билади менимча хеч ким инкор этмаса керак бу мардликни, мен аник биламанки факат хасадгуй номардлардан ташкари.Мен “Бирдамлик” халк харакати аъзолигидан чикишликни карор килдим, мени аъзоликдан чикканимни шу кундан бошлаб тан олишингизни истардим. Мен, Владимир Хусаиновдан вактинчалик ишлатиш учун олган компьютерни унинг узига кайтариб бердим. Абдилло Тожибой-угли.

Пресс-центр: “Узбекистонда халол ва адолатли сайловлар учун” жамоаат бирлашмаси. 31.01. 2012 й. Тошкент, Узбекистон.”

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi