АЙНИГАН ЗЕҲНЛАР

АЙНИГАН ЗЕҲНЛАР
147 views
02 February 2012 - 12:46

Баъзи ҳолларда инсон шошиб қолади. Нима қилишини, дардини кимга айтишини билмайди. Айниқса бу ҳолга ҳавойи нафсининг истаклари сабаб бўлса, худди бошини қумга тиққан туяқуш каби, яккамахов бўлиб қолади. Дардини кимсага айтолмайди, бировга айтгани юз тополмайди…
Бу бир инсоннинг ҳоли, зеҳнияти у ёки бу сабабга кўра айниган ва айниган зеҳнияти туфайли йўлини йўқотган инсоннинг ҳоли… Энди шундайлардан ташкил топган зеҳни айниган оломоннинг ҳолини тасаввур қилайлик. Нима қилишини, қаёққа боришини, дадрдини кимга айтишини билмай сарсон-саргадон бўлган оломон бу…Чорасизликдан сўкинаётган, бақираётган, дод-вой солаётган, тинмай бир -бирини айблаётган, ҳатто ўлдираётган, сигарет устига сигарет тутатаётган, ароқ шишасининг буйнига яқинининг буйнига осилган каби осилиб олган оломон…Бу зеҳни айниганларнинг жамоасидир. Зеҳннинг айнишини қорнинг қуртлашига, сувнинг сасишига ўхшатишимиз мумкин. Яъни, бундай айниш ҳар зарранинг айниши билан ўргата чиқади. Зеҳни айниган оломон ва бу оломон яшайдиган жамият худди шунга ўхшайди. Бунинг сабаби зеҳнларнинг хасталаниши, инсонларнинг тўғри йўлни тополмай қолишлари ва ниҳоят меҳру муҳаббатнинг ўртадан кўтарилиб, нафрату хиёнатнинг жамиятни асир олишидир…
Бундай жамиятда тепада ўтирганлар аслида шу жамиятнинг энг тубанлари ҳисобланишади. Худди сувнинг йўлига тўғон бўлган, сувнинг сасиши натижасида юзи ёқимсиз сув ўтлари билан қопланган эгри-бугри тошларга ўхшайди жамиятнинг йўлига тўғон бўлган бу кимсалар. Бу тошлар ҳеч нарсага арзимайдилар, уларнинг устида ўтириш у ёқда турсин, ҳатто бир қадам ҳам босиб бўлмайди бу тошларнинг устидан.Чунки улар сувни чиритгани учун сув улардан қасос олган ва юзларини зах босгандир…
Айниган зеҳнлар ўртага қўядиган ягона “маҳсулот” ёлғондир. Бу “маҳсулот”дан юзлар ва кўзлар ялтироқ ҳолга келади. Ялтираган юзлар имон нур берган юзлардан фарқлидирлар. Мен бундай “тоза” юзларни ва хоин кўзларни ватанимиздан жуда узоқда, ғарб дунёсининг бир бурчагида тасодифан кўрдим. Бу ёш инсонларга Аллоҳ хоинларни севмайди ҳақиқатини қайта қайта такрорлашимга қарамасдан, улар ўз йўлларида давом этдилар. Шу тарзда улардан бирининг жосуслиги маҳкама йўли билан, иккинчиси эса ўзининг эътирофи билан исботланди…
Ўзбеклар бугун қамоқхонадан қочган маҳбуслар каби ўз ватанларидан қочмоқдалар. Бу билан улар ўзлари билиб -билмай зеҳн ҳаммоми томон югурмоқдалар. Албатта, улар орасида юзлари ва кўзлари ялтирайдиганлар ҳам йўқ эмас. Аммо қочоқлардан бир қисми ўпкалари эмас, онглари “кислород”га тўла бошлаганидан мамнундирлар бугун. Бундан аввал миллионларча ҳамюртларимизнинг ўз ватанини ташлаб, бошқа юртларга кетиши 20 асрнинг бошларида, руслар “даҳрий”измни Туркистонга кўчирганларида содир бўлганди. Ўшанда бир қисм туркистонликлар зеҳнларини ўз юртларига чанг булути каби бостириб келаётган мафкуравий заҳардан қутқариш учун ҳижрат йўлини тутган эдилар. Шу тарзда қутилганлар қутулди, қутилмаганлар эса бу зеҳн террорининг қурбонига айландилар. Бу зеҳн террори ўзларини эплай олмайдиганлардан олий тоифа, зиёсизлардан эса зиёли яратишни мақсад қилиб олганди. Кейинчалик зиёлилар ҳақида сўз кетганда ҳамма бурнини жийирадиган, қўйинг шу чириган тоифани дейдиган, бўлди. Чунки айнан шу тоифа манқуртларнинг сардорига айланган ва зеҳнсизликда ҳаммадан ўзиб кетганди. Кейинчалик бу қурбонларга кўҳна Туркистоннинг зеҳни тоза ўғилларидан бири манқуртлар, дея ном берди. Яъни, зеҳни қуртлаган инсонларни таъриф қилди у муҳташам бир асарида. Орадан бир аср ўтиб, ўзининг ўтроқлиги билан машҳур ўзбеклар яна йўлларга тушдилар. Улар бу марта айниган Бош зеҳннинг истеълосидан қочмоқдалар. Ватанимиздан келаётган хабарларга кўра ҳозир қиш мавсуми бўлишига қарамасдан, Тошкентда бадбўй бир муҳит ҳоким экан. Бу бадбўйлик албатта шаҳарда тобора сони камайиб бораётган дарахтларнинг тагидаги қуртлаган қорнинг ҳиди эмасдир. Фақат пойтахтликларнинг эмас, бутун Ўзбекистонликларнинг бурунларини ёпишларига сабаб бўлаётган бу ёқимсиз ҳид шаҳар кўчалари бирлашиб майдонга айланган ва бу майдоннинг энг тўрида ўрин олган муҳташам бинода ўрнашиб олган айниган зеҳннинг ҳидидир…
Аммо қиш ниҳоясига яқинлашиб бормоқда. Инсонлар баҳордан сўз юритмоқдалар. Кимнингдир баҳори эмас, табиат ва фитратнинг баҳоридир келаётган мавсум. Шаҳар кўчаларидаги дарахтларнинг тагида қорайган қорни эритадиган ва ёмғири тўғон сувини тоширадиган баҳордир бу баҳор. Фақатгина дарахтларни эмас, зеҳнларни ҳам қайта тирилтирадиган баҳордир келаётган бу баҳор…
Намоз Нормўмин, 2 февраль, 2012 йил.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi