Тошкент шаҳар суди аёлни кўчага чиқариб ташлади, кейин у совуқда жон берди

Тошкент шаҳар суди аёлни кўчага чиқариб ташлади, кейин у совуқда жон берди
45 views
07 February 2012 - 10:19

Тошкентда шанбадан якшанбага ўтар кечаси 47 ёшли Татьяна Горбунова, Тошкент шаҳар суди қарорига бошпанасидан ажралгач, кўчада музлаб жон таслим қилди. 

“Татьяна уйи рўпарасидаги ахлат қоровули буткасида вафот этди, – дея ҳикоя қилади ҳуқуқшунос Турсуной Пўлатова. – 4 дан 5 февралгача бўлган қаҳратон совуқда, у ерда на газ, на электр, на бошқа иситиш тизими бор эди.

Пўлатованинг сўзларига кўра, уни ўғли билан квартирасидан ўзининг онаси ҳайдаб чиқарган.

Бироқ унинг ўлимида у билан бирга, 3 феврал куни суднинг биринчи инстанциясида аёлга ва унинг 21 ёшли ўғли Александрга 4 хонали квартиранинг 15 қисмидан фойдаланишини рад этган фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди ҳайъати ҳам айбдор.

Прокурор бошқа фикрда бўлишига қарамай Горбуновани уйдан чиқариш қарорини судга ҳакамлик қилган Баходир Сотволдиев, маърузачи Гўзал Зиганшина ва ҳайъат аъзоси Хуршида Қурбоновалар чиқаришган.

“Ҳакам Александрга нисбатан ҳам қўполлик қилишган, уни 2 ёшлигида пропискани расмийлаштирмаганида айблашган”, – дейди суд можароси ҳақида Пўлатова.

Шундай оддий фожиа

Тошкентда уй жой приватизацияси пайтида 1993-йили Горбунова ва унинг ўша пайтдаги икки яшар ўғли Александр тўрт хонали квартирада онаси билан яшар ва унда ўз улушларига ҳақи бор эди.

Бироқ кейин Татьяна квартирадан чиқиб Одессага кетади, у ерда янги оила қуришдан умид қилади. Оилавий турмуш қуриш имкони бўлмагач, Татьяна қайтади. Бироқ унинг онаси – Ольга Горбунова – қизи ва набирасини уйига прописка қилишни рад этади, кейин эса уларни уйдан ҳайдаб чиқаради.

“Александр,бувисининг аҳмоқлиги сабаь паспорт ололмайди, ҳар жойларда тунаб юради, Татьяна эса ахлатхонада яшашга мажбур бўлади ва у ерда ҳалок бўлади”, – дейди Пўлатова.

Унинг фикрича, агар судлов ҳайъати шу даража адолатсиз ва ноқонуний қарорни чиқаришмаганда эди, унинг учун машъум бўлган тунда тирик қолган бўларди.

Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистонда қиш қаҳри ҳукм сурди. Тошкентда қалин қор ёғди. Ҳарорат эса кундузи 6-8 даража, тунда эса 10-15 даража совуқ бўлди.

Республиканинг шимолий ҳудудларида эса янада совуқроқ – кундузи минус 10-15, тунда эса совуқ 16-21 даражагача тушди.

uznews.net