КАРИМОВ БОЙ, ПУТИН “КАМБАҒАЛ”

КАРИМОВ БОЙ, ПУТИН “КАМБАҒАЛ”
96 views
07 February 2012 - 13:39

Русияда Президентлик сайлови ўтказилиши муносабати билан Марказий сайлов Комиссияси бу лавозимга номзодларидан бири Владимир Путиннинг мол-мулки ҳақида маълумот тарқатган.
Русиянинг матбуотининг 2011 йил охирида тарқатган хабарига кўра  Путиннинг бир ойлик маоши тахминан 10 -12 минг долларни ташкил қилар экан. Яъни, сўнгги тўрт йилда Русия Бош Вазирининг шахсий даромади 17,7 миллион сўмни, тахминан 600 минг доллардан иборат бўлибди. Шу билан бирга Путиннинг хотини Людмила Путиннинг ҳисобида эса 8,3 миллион сўм, яъни тахминан 600 минг доллар пул бор экан.
Шу кунларда халқимиз мухолифат вакиллари тарафидан суратга олинган ва Президенти Ислом Каримовнинг шахсий ва сиёсий портретини тасвирлаган “Халқнинг фарёди” (“Глас народа”) ҳужжатли фильмини катта қизиқиш билан кўрмоқдалар.  Ушбу фильмда келтирилган маълумотларга кўра Ислом Каримовнинг шахсий бойлиги 13 миллиард долларни ташкил қилар экан. Ўзбекистон Президентининг катта қизиғи Гулнора Каримованинг бойлиги 700 миллон доллар, кичкина қизи Лола Каримованинг эса 300 миллион долларга яқин экан. Президентнинг хотини Татяна Каримова ва унинг сингили ҳам бундай пул ўғирлаш мусобақада орқада қолмасликка ҳаракат қилаётганлар эканлар.
Ислом Каримов ўзининг ва оиласининг мана шундай катта бойликлардан ажралиб қолмаслик учун ўз тахтига маҳкам ёпишиб олганлиги шубҳасиздир.

Фарҳодбек