Ўзбек ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячисини музлатмоқчими?

Ўзбек ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячисини музлатмоқчими?
125 views
08 February 2012 - 8:32

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдулло Тожибой ўғлининг уйида минус ҳарорат – энергия таъминоти ташкилоти уни иссиқликсиз қолдирди.«Уйимда на газ, на электр бор ўтган якшанба куни хонамдаги термометр 15 даража совуқни кўрсатди», – дейди тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдулло Тожибой ўғли.

Уни музлашдан сандал қутқариб қолмоқда, ҳуқуқ ҳимоячиси уни кичкина ошхонасида ғишт ва метал лист ёрдамида қуриб олган.

Тожибой-ўғли ҳовлисидаги қуриган дараҳт шохларни майдалаб қўрга айлантиради ва уларни ўзи яратган ускунага ёяди.

«Сандал алоҳида бир иссиқлик бермайди, бироқ ҳар на, кўчадагидан кура илиқроқ», – дейди у.

На газдан, на чироқдан қарзи бор.

Чилонзор туманидаги “Ўзбекфильм” яқинида жойлашган ўзининг тўрт хонали уйида Тожибой ўғли бир ўзи музламоқда. Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, “ҳавфли шахсни” қўллаб қувватлашда айбланишдан қўрқиб унинг болалари кетиб қолган.

Тожибой ўғлининг гази билан электрини қўшиб, болалари кетиб қолганидан кейин – ўтган йилнинг августидаёқ узиб ташлашган.

«Менинг электр таъминотидан озроқ қарзим бор эди, 100 минг сўм (ўша пайтда 40 АҚШ доллари эди), мен уни шу заҳоти тўлаганман, қўшимча яна уланиш учун тўлаганман, бироқ на газ на чироқни халигача қўшишгани йўқ», – дейди Тожибой ўғли.

Ҳуқуқ ҳимоячиси бу юзадан прокуратурага кўплаб шикоятлар қилган, бироқ қонунан ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Совуққа қарши – пикет билан!

4 январ куни Тожибой ўғли Учтепа фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига, уни иссиқликсиз қолдирган энергия таъминоти идоралари устидан даъво аризаси билан мурожаат қилди, бироқ ишни кўриб чиқиш куни ҳануз белгиланмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси, уни атай ҳуқуқ ҳимояси фаолияти учун махсус “музлатишмоқда” деб ҳисоблайди. Бунга норозилик белгиси сифатида 20 феврал куни шаҳар ҳокимлиги олдида норозилик пикети ўтказишни мўлжалламоқда, бу юзадан ушбу идорага ёзма билдириш берган.

uznews.net

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi