Ўзбекистонда аёлни ҳижоб ўрагани учун судлашди

Ўзбекистонда аёлни ҳижоб ўрагани учун судлашди
22 views
08 February 2012 - 17:11

Ўзбекистонда илк бор жамоат жойида мусулмон бош кийими ҳижоб кийгани учун аёлни судлашди, дея хабар беради, “Эзгулик” ҳуқуқ ҳимояси жамияти. Манзура Каттахўжаева, Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Бахт шаҳарчасида яшовчи аёл, соч ва томоқни тўла ёпувчи, мусулмон рўмоли, – ҳижоб ўрагани учун суд терговига тортилди.

2011 йилнинг 7 октябр куни Сирдарё суди уни минимал иш ҳақининг ўн баробари миқдорида, 286 минг сўмга тенг бўлган жаримага тортди, дейди “Эзгулик” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти рахбари Васила Иноятова.

Каттахўжаевни Маъмурий кодекснинг 184-1 моддаси – “Фуқароларнинг жамоатчилик жойларида ибодат либосларида бўлиши”да айблашган.

Ўзбекистондаги маъмурий кодексга ушбу модда 1998 йили, мамлакатдаги диний фундаментализм ва экстремизмга қарши кураш кескинлаштирилган пайтда киритилган эди.

Ўшанда бу ҳолат учун минимал иш ҳақининг бешдан, ўнтагача бўлган миқдорида жарима, ёки 15 сутка маъмурий ҳибсга олиш кўзланган.

1998 йили Ўзбекистон Жиноий кодексига тузатиш ва қўшимчалар киритилган.

Улар диний ташкилотлар тузиш ва раҳбарлик қилган, таълим бериш қоидасини бузган, ижтимоий тузумга ҳавф солувчи материаллар тарқатиш ва тайёрлаш фаолияти учун жазони кескинлаштиришни кўзда тутишган. 

Қонунчиликдаги бу ўзгаришлар ўзбек парламенти ва жамияти томонидан муҳокама қилинмасдан қабул қилинган.

Францияда масалан, ўтган йили, юзни тўла яширувчи ниқоб кийишни тақиқлаш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши, мамлакатда дебатлар ва норозиликлар билан қарши олинган эди.

Жиноий кодекс 1998 йили ҳуқуқ тартибот ва суд идораларини рўйҳатга олинмаган диний гуруҳ ва шахсларга қарши қуроллантирди, уларга қарши жиноий ишлар уйдирилди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг, Ўзбекистонда қатағонлар бошланган 1999 йилдан буён ҳисобларига кўра, диний экстремизмда айбланиб қамоқда қолаётганлар сони ўн минг атрофидадир.

Уларнинг сони ўзгариб турибди, бироқ сезиларли эмас, озод қилинганлар ўрнига янги маҳкумлар келиб қўшилмоқда.

Маъмурий кодекснинг 184-1 моддаси мамлакатда деярли қўлланмаган эди. Хижоб ўраган аёлларга қарши ҳукумат бошқача усуллар билан кураш олиб борар – уларни ўқишдан ёки ишдан ҳайдаш билан таҳдид солишарди.

Шу боис Ўзбекистонда ҳижоб ўраган аёлларни учратиш мумкин эдиЮ чунки суд ижрочилари уларни жазоламас эди.

Ҳижоб ўрагани учун Манзура Каттахўжаеванинг судланиши, Васила Иноятованинг айтитшича, диний сабабга кўрага қатағонга учраган оилада содир бўлмоқда – унинг уч нафар яқин қариндоши жазони ўтамоқда, улар 159-модда – “Конституцион тузумга қарши тажовуз”да айбланишган.

uznews.net