КУТМАНГ, КЕЛИНГ, ҲАРАКАТ ҚИЛАЙЛИК…

КУТМАНГ, КЕЛИНГ, ҲАРАКАТ ҚИЛАЙЛИК…
66 views
09 February 2012 - 12:57

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вақт ўтган сари халқимиз билан бирлашиб, мамлакатимизни Ислом Каримов диктатурасидан янги жамиятга, яъни эркинлик, ҳуқуқ ва адолатга асосланган фуқаровийлик жамиятига ўтказиш учун курашмоқда. Таъсис қурултойидан кейин ўтган қисқа муддатда Ҳаракатимиз вакиллари ватанимиз Ўзбекистонда ва унинг яқин қўшнилари ҳудудида, Русияда, Туркия, Норвегия, Швеция, Канада, АҚШ каби мамлакатларда фаолият олиб бормоқдалар. Бу орада ЎХҲ Швецияда расман рўйхатдан ўтди ва бу мамалакатда Ҳаракатимизнинг ҳисоб рақами ҳам очилди. (uzxalqharakati.com)
ЎХҲ файсбокдаги тарафдорлари сони икки минг кишидан ошиб кетди. Ҳаракатимиз матбуотини кузатиб бораётганлар сони эса бир ҳафтада юз мингга яқин кишини ташкил қилмоқда. Бу рақам 1990 йиллардаги “ЭРК” газетасининг тиражига тенгдир. Матбуот бўлимимиз тарафидан “Эркин Юрт” газетаси мунтазам равишда чиқарилмоқда ва ҳар ҳафта Ўзбекистондаги ва хориждаги мухлисларининг диққат эътиборига ҳавола қилинмоқда.
Бўлимимизнинг оммавий ахборот воситаларидан “Туркистон” телевиденияси (www.turkiston.tv) ва радиоси www.soundcloud.com/turkistontv давомли фаолият олиб бормоқда. Бу ахборот воситаларимизда иқтидорли журнатистлар Қудрат Бобожон, Тўлқин Қораев, мухолифат оқсоқоли Алибой ака Йўляхши ва бошқа биродарларимиз янги таҳлилий мақолалар, хабарларнинг шарҳи, қизиқарли суҳбатлар билан иштирок этишмоқда ва улар бундай самарали фаолиятларини янада тараққий қилдириш ниятидирлар.
Ҳозир Ҳаракатимиз фаоллари ЎХҲнинг мақсадини ва олиб бораётган фаолиятини Ўзбекистондаги таништириш мақсадида е маил орқали ҳамюртларимизга мактуб жўнатиш сафарбарлигини қатнашмоқдалар. Е маил мактублари орасида “Халқ оёққа турганда“ дастурий ҳужжати (uzxalqharakati.com), “Эркин Юрт” газетасининг янги сонлари (uzxalqharakati.com), “Халқнинг фарёди” (Глас Народа) ҳужжатли фильми (youtube.com) каби қизиқарли материллар бор.
ЎХҲнинг фаолияти фақатгина унинг аъзолари тарафидан эмас, ҳаракатимизга хайрихоҳ бўлган инсонлар, шу жамладан мухолифатдаги бошқа ташкилотларнинг инсофли оддий аъзолари тарафидан ҳам қўллаб қувватланмоқда.
Агар сиз халқимизнинг Каримов диктатурасидан қутулиб, эркинлик, ҳуқуқ адолатга асосланган фуқаровий жамиятда яшашини истасангиз,
Агар сиз мамлакатимизнинг иқтисоди тараққиёт этган давлатлар сафига қўшилишини истасангиз,
Агар сиз ўз эътиқоди ва сиёсий ғоялари туфайли бегуноҳ қамалганларнинг озод қилинишини истасангиз,
Агар сиз чет элларда қийналиб яшашдан кўра ўз ватанимизда, ота оналаримиз ва яқинларимиз билан бирга яшашни истасангиз,
Энг муҳими агар сиз дунёнинг энг золим режимларидан бири бўлган Ислом Каримов диктатурасига қарши адолат учун курашга ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз,
Марҳамат келинг, ЎХҲ билан ҳамкорлик қилинг! Унутманг ЎХҲ халқимизнинг эътиқодий (яъни саҳиҳ имон ва яхши амаллар ва ҳк.), миллий (яъни ишларни она тилимизда олиб бориш ва ҳк) ва умуминсоний (яъни сўз ва фикр эркинлиги, эркин сайловлар, раҳбарларни танқид қилиш ва ҳк) қадриятларнинг барчасига ўз дастурида ўрин бергандир. Яъни, биз тараққиётнинг мўътадил ва ҳар қандай ҳаддан ошишларга йўл қўйилмайдиган шакли тарафдоримиз.
Биз билан ҳамкорлик сизнинг муҳожиратда ишлашингизга асло халақит бермайди. Чунки сиз бўш вақтингизда бир икки соат ажратиб, интернет орқали юқорида айтилган мақола ва фильмларни (ёки уларнинг линкларини) ўз танишларингизга юборишингиз мумкин.
Агар сиз толиби илм бўлсангиз, бундай ҳамкорлик сизнинг илм ўрганишингизга ҳам халақит бермайди. Қолаверса илмнинг боши золимга қарши чиқиш ва адолатни ҳимоя қилишдир.
Хуллас, кутиб турманг, келинг, ҳаракат қилайлик! Ислом Каримов диктатурасидан Тунис ва Миср халқи каби халқнинг норозилигини ўртага қўйиш орқали қутилайлик.
ЎХҲнинг фаоляти ҳақидаги таклиф ва мулоҳазаларингизни info@uzxalqharakati.com электрон манзили орқали бизга билдиришингиз мумкин.
ЎХҲ Матбуот бўлими
8 февраль, 2012 йил.