“Халқ нидоси” фильми Каримов “жиноятларини” фош қилади

YouTube гақўйилган 54-минутлик “Халқ нидоси” филми муаллифлари Ўзбекистоннинг “отаси” Ислом Каримов – унинг ўз оиласи билан бирга 13 млрд. доллар даромадга эга эканлиги ҳақида ҳикоя қилишади.

“Халқ нидоси” фильми Каримов “жиноятларини” фош қилади
54 views
10 February 2012 - 7:48

YouTube гақўйилган 54-минутлик “Халқ нидоси” филми муаллифлари Ўзбекистоннинг “отаси” Ислом Каримов – унинг ўз оиласи билан бирга 13 млрд. доллар даромадга эга эканлиги ҳақида ҳикоя қилишади.

Президент Ислом Каримовнинг 22 йиллик ҳукмронлиги даврида ўзбек халқи учун келтирилган ҳалокатлар ҳақидаги фильм 3 феврал куни қўйилди ва шу кундан бошлаб мингдан зиёд одамлар томонидан томоша қилинди.

Эҳтирос ва ҳаяжон билан гапирувчи фильм қаҳрамони – маҳкумликда ўлдирилган эркакнинг беваси, – Каримовга қарши қатор жиддий айбномаларни илгари суради.

Унга ҳокимиятн узурпация қилиш, Ўзбекистондаги сиёсий қатағонлар, нафақат қамоқ ва минглаб одамларнинг судланиши балки уларнинг ўта даҳшатли қийноқларга солиниши, панжара ортида ўлдирилиши ҳақида ҳикоя қилади.

Филмда иқтисоднинг вайрон қилиши, коррупция, давлат хазинасининг ўмарилиши ва табиий бойликлар ва заҳираларнинг ўзлаштирилиши, унинг оқибатида келиб чиққан қашшоқлик ва мамлакат аксарият аҳолисининг ишсизлиги ҳақида сўз боради.

Каримовнинг асосий “жинояти” сифатида филм муаллифлари: 1990 йил Қўқонда тинч фуқароларнингЮ 1992 йили Тошкентда талабаларнинг отилиши, 1998 йили Тошкентда Тожикистонга қарши агрессия, 1999 йилги Тошкент портлашлари, 2005 йили Андижон қирғини, 2010 йили Қирғизистон жанубидаги этник ўзбекларга ёрдам бермаганини келтиришади.

“Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз оиласи билан Ўзбекистон халқ суди олдида жавоб бериши ва халқаро судга тортилиши лозим”, – дея билдиришади филм муаллифлари.

Филм Каримовга мурожаат билан якунланади, уни иккита қисмат кутиши мумкин, ўзи танласин – Ироқ президенти, 2007 йили дорга осилган Саддам Хусейн каби, ёки 2011 йили бош кўтарган ливияликлар томонидан ўлдирилган Ливия полковниги Муаммар Каддафи сингари интихо топади.

Филм қаҳрамони ўз ҳикоясига якун ясаркан, чорасиз аёл сифатида ўз уқубатлари ҳақидаги ва айни пайтда кўчаларга чиқиб кетган ўзбек фоҳишалари ҳақидаги таъналари билан Ислом Каримовга нафрат уйғотишга интилади.

Аёлларини ҳимоя қилишга ва “ота”нинг юзига ҳақиқатни айтишга қодир бўлмаган эркакларни, уларни ўз баданларини сотиб кун кўришда айблашга ҳаққи йўқлигини айтади.

“Халқ нидоси” филми YouTubeга Ўзбекистон Халқ ҳаракати (ЎҲХ) нашри ҳисобланган Turkiston TV таҳририяти томонидан қўйилди.

Бироқ, сайт муҳаррири ҳисобланган Камолиддиннинг сўзларига кўра, ЎХҲчилар унинг муаллифлари эмас, балки улар Ўзбекистонда ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида яшовчи ёшлардир.

“Бу ёшлар филмни жойлаштиришни ва тарқатишни сўраб бизга мурожаат этишди, бироқ уларнинг кимлигини мен айта олмайман”, – дейди Камолиддин.

Гарчи ҳаддан зиёд пафосга тўла бўлсада, ушбу филмнинг пайдо бўлиши, Ислом Каримов диктатурасига қарши курашдаги янги босқични – Интернет ва документалистика ёрдамидаги ҳаракатни бошлайди.

Ислом Каримов режими мамлакат халқини ғоявий алдаш имкониятларини йўқотиб бўлди, уинг заҳиралари тугади, дейди Камолиддин.

Каримовга садоқатли матбуот, ташвиқот миссиясини бажариш иқтидорига эга эмас, уларда Каримов сиёсатининг фойдали ва ишончли эканлигига бирорта факт ва далил йўқ, дея ҳисоблайди Turkiston TV муҳаррири.

Муқобил ахборот сифатида чиққан фильмга эҳтиёж катта. Бугунги кунда “Халқ нидоси” филми томошабинларининг аксарияти Ўзбекистондан бўлган фойдаланувчилардир, дейди у.

Шу каби ҳужжатли фильмлар устида ишлаш, Камолиддиннинг фикрига кўра, президент Ислом Каримов режимининг ва унинг ортидан у қурган ҳокимият тизимининг ғоявий инқирозига хизмат қилади.

[soundcloud id=’36072326′]

uznews.net