Каримов “тинчлиги”дан Адолат тинчлигига

Каримов “тинчлиги”дан Адолат тинчлигига
36 views
14 February 2012 - 13:29

Ўзбекистонмустақил бўлгандан кейин ижтимоий барқарорлик, содда тил билан айтгандахалқнинг ва мамлакатнинг тинчлиги масаласи доимо кун тартибида бўлиб келди.Ҳақиқатан ҳам бу масала муҳим бир масаладир. Чунки ижтимоий барқарорлик бўлмаса, яъни жамиятни ташкил қиладиган турли кучлар, шу жумладан ҳукумат вамухолифат орасида ҳам ўзаро келишув бўлмаса, бундай жамиятнинг тараққиётиҳақида умуман гапириб бўлмайди. Ижтимоий беқарорлик (нотинчлик) эса турли шаклларда бўлишимумкин: жамиятдаги турли синфларнинг ўзаро низолари, қўзғолонлар,ҳукуматларнинг ағдарилиши, фуқаролар уруши ва ҳаказо.

Шунинг учун ҳам ижтимоий барқарорлик, жамиятда тинч-тотувлик бўлиши албатта ўта муҳим масаладир. Мустақилликдан кейин ўтган йигирма йил ичида Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов фахр билан айтадиган ижтимоий “барқарорлик” (тинчлик) ўрнатилди. Аммо буҳақиқий барқарорликми?
Ёки жамиятдаги“касалликларни” яшириш, ижтимоий ҳаётнинг заминига аста-секинликбилан портлайдиган бомба қўйиш “барқарорлигими”?

Биз мухолифат сифатида диктатор Каримов ўрнатган барқарорликни қабристон “барқарорлиги”, дея атаймиз. Бунинг учун далилларимиз кўп. 1990-1992 йиллар орасидаги нисбий эркинлик даврида халқимиз ижтимоий ҳаётнинг бутун соҳаларида ўзинингистеъдодини ўртага қўя бошлаган эди. Ўша йилларда ўртага чиққан фуқаровийжамият ташкилотлари, сиёсий ҳаракатлар ва партиялар, эркин матбуот намуналари, инсонларнинг турли туман ғояларни олға суришлари, диний уйғониш жараёнлари бунга далил бўла олади.

Аммо ПрезидентИслом Каримов халқнинг бу уйғонишини тўғри йўлда бошқаришни истамади. Дейлик,мустақиллик энди қўлга киритилганди, давлат ва жамият ҳаётини қайтадан шакллантириш учун дастлабки даврда қаттиққўл сиёсатга эҳтиёж бор эди. Аммо буқаттиққўл сиёсатни Ўзбекистон халқининг уйини куйдириш билан амалга ошириш шарт эмас эдику?. Яъни жамиятни тамоман асир олмасдан, ҳукумат истамаган мухолиф ҳаракатларни, динимиз вакилларини бутунлай тор-мор қилмасдан ҳам амалга ошириш мумкин эди-ку! Ўзбекистонда биз ҳозирги “қабристон” тинчлиги, дея айтаётган, аслида эса ҳозирги кундаги ижтимоий портлашга сабаб бўлган сиёсатга асло эҳтиёж йўқ эди.

Ҳозир Ўзбекситонда худди Шимолий Корея,эски Ливия ва шунга ўхшаш яккаҳокимлик мавжуддир. Бундай яккаҳокимликтарафидан ўрнатилган “тинчлик”, ҳеч ким ҳеч қандай фикрни ўртага ташлай олмайдиган, ҳеч қандай ташаббусни айта олмайдиган, муҳокама қила олмайдиган тинчлик қабристон тинчлигидир. Бундай жамиятда диктатор қўрқитиш билан ўзига итоат қилдирган хавфсизлик ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимиятдаги югурдаклар воситасида баъзи иқтисодий режаларни(автомобиль заводи қуриш, пахта режасини бажариш ва ҳ.к) амалга оширса бўлади. Аммо бундай “мувафаққиятлар” диктатуранинг зўрлик ва ҳатто ваҳшийлик билан режа бажариш ва бажартиришидангина иборатдир,холос. Чунки бундай жамиятда инсонларнинг қалбида имоний сокинлик эмас,даҳшатли қўрқув ҳукмрондир.

Яъни, бу диктатура жамияти аввало инсонларнингқалбида оромни, тинчлик ўрнатадиган ижтимоий муҳитни ўлдирди. Натижада ҳамма бир биридан ҳадиксирайдиган,инсонлар бир-бирининг орқасидан жосуслик қиладиган, маҳаллалар эса жосуслик билан бошқариладиган марказларга айлантирилди. Бундай шароитда тинчликдан эмас,шахсларнинг руҳий (психологик) инқирози ва оммавий мастликдан, яъни йўлини йўқотган оломоннинг уйда ҳам, ишда ҳам, кўчада ҳам, бозорда ҳам дайдиб юришидангина сўз юритиш мумкиндир…

Диктатура режимларининг ўзлари бошқарадиган жамиятларда мана шундай “қабристон” тинчлигини ўрнатишлари дунё халқлари тажрибасида кўп марта такрорланган. Бундай тажрибаларнинг ҳеч бири халқнинг тараққиётига, шасхларнинг, оилаларнинг,жамиятнинг тинч-тотув бўлишига олиб келмаган. Аксинча, охир-оқибатда бундайдиктатуралар халқнинг ғазабланишига, баъзи ҳолларда эса турли инқилобларга олибкелган. Шунинг учун ҳам диктатор Ислом Каримовнинг Ўзбекистондаги зўровонлик билан ўрнатган “тинчлиги” бузилишга маҳкумдир. Аммо бу “қабристон“ тинчлигибузилар экан, биз мухолифат сифатида жафокаш халқимизнинг ақлу фаросатига, ҳақиқий тинчлик жамияти қуриш истагига ишонамиз. Зеро, Ислом Каримов диктатураси у ёки бу шаклда тугагандан кейин ягона йўл сиёсий барқарорлик, мафкуравий ва миллий бирлик, ижтимоий адолат ЙЎЛИДИР.

Хўш, бу йўлданқандай юрилади? Мен бу ерда бу масалада шахсий фикрларимни изҳор қилмоқчиман.Ўйлайманки, халқимизнинг тинчлиги, фаровонлиги ва равнақини истаган ҳар бир ҳамюртимиз бу масалага бефарқ қола олмайди. Шунинг учун ҳам мен ЎХҲ даги дўстларимизни, мухолифатнинг бошқа инсофли аъзоларини ҳамда масалага қизиққан бутун ҳамюртларимизни бундай ўта муҳим масалада ўз фикрларини айтишларини истар эдим.

Жамиятда ҳақиқий тинчлик аввало шахсларнинг қалбларининг ором олиши, кейин оилада тотувлик бўлиши, маҳаллаларда эса инсонларнинг ўзаро биродарона руҳда ҳамкорлик қилишлари билан ўртага чиқади. Бундай ижтимоий тинчликнинг тамалида юксак ижтимоий онг (инсонларнинг ижтимоий масалаларда тўғри илм соҳиби бўлишлари), дин масаласида келишув, сиёсий жараённинг нормаллиги, ижтимоий адолатнинг устунлиги, иқтисодий тараққиёт ётади.

Юксакижтимоий онг,яъни инсонларнинг ижтимоий масалаларда тўғри илм соҳиби бўлишлари фикр ва матбуот эркинлиги, шунингдек таълим-тарбия тизимининг тўғри йўлга қўйилишибилан амалга ошади. Фикр ва матбуот эркинлиги жамиятда инсон тафаккуринитараққиёт қилдиришнинг муҳим омилидир. Фақат бу бу эркинликдан жамиятда фитна-фасолчиқариш, ахлоқий бузуқликни ёйиш каби мақсадларда фойдаланиб бўлмаслиги ўз–ўзидан тушунарлидир. Ҳозирги даврда тараққий қилган давлатларнинг мактаб дастурларида диний, ижтимоий, сиёсий ва шунга ўхшаш жамият ҳаётига тааллуқлиэнг муҳим масалалар ўқувчиларга ўргатилади. Ўқувчилар орасидан синф ташкилоти тузилади ва бу ташкилот аъзолари эркин сайловлар билан ўз лавозимларига сайланадилар. Яъни, ижтимоий барқарорликнинг муҳим қисми бўлган бошқарув ва уни шакллантириш амалий шаклда ўқувчиларга ўргатилади.

Динмасаласида келишувҳам ижтимоий барқарорликнинг мутлақ шартларидан биридир. Ҳақиқатан ҳам мусулмонларўзаро турли гуруҳларга бўлиниб, муросасизлик қилганларида бошларига каттамусибатлар тушгандир. Бугунги кунда бу ҳақиқат айниқса кўзга яққол ташланмоқда.Шундай экан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда амр қилган “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир” (Оли Имрон сураси 105) ояти каримасига мусулмонларнинг маҳкам ёпишишлари керак бўлади. Бу аввало диний маърифат йўли билан амалга ошади. Қолаверса, ИсломКаримов диктатураси қанчалик қаршилик қилмасин мустақиллик йилларидаҳамюртларимизнинг сезиларли қисми имон йўлига ўтгани, улар орасидан ватанимиздава хорижда мингларча ёшларимизнинг диний таҳсил олгани ҳам бир ҳақиқатдир. Мусулмонларнинг ўзаро иттифоққа келишлари учун тажрибали ва ёш илм аҳилларидан иборат диний кенгашнинг тузилиши мақсадга мувофиқдир. Бундай кенгаш аслидаҳозирда ҳам диний идора номи билан мавжуддир.

Фақат бу идора истар–истамасКаримов диктатурасига итоат қилиб келаётгани, ҳақиқий маънода мусулмонларга хизматкўрсатмаётгани ҳам бир ҳақиқатдир. Диктатура тугагандан кейин бу диний идорани ҳукуматнинг итоатидан чиқариб, Давлат Мажлиси (парламентнинг) билан маслаҳатлашган ҳолда иш юритадиган муассасага айлантириш мақсадга мувофиқдир.Чунки диний идоранинг ва илм аҳлларини ҳукуматларга бўйинсундириш натижасида илм аҳлларининг ҳукуматмутассадиларининг оғзига қараб қолишлари ва бу шаклда “сарой” уламоларигаайланишлари тарихий ҳақиқатдир. Исломдини билан боғлиқ масалалар ва муаммолар мана шундай диний идора тарафиданкўриб чиқиладиган ва ечимга боғланадиган бўлса, ҳозирги кунда мусулмонларорасида мавжуд бўлган турли қарашлар ва гуруҳларнинг (ҳизбчилар, таблиғчилар,суфийлар, салафийлар, нурчилар ва ҳк) ўзаро муросага келиши ҳам осонлашади.Албатта бу иш илм, сабр, вақт ва мусулмонларнинг ўзаро биродарлиги асосида олиб борилиши керак бўлади. Бу нуқтадаги муҳим масала мусулмонларнинг ҳар қандай ҳаддан ошишдан узоқ бўлган ўрта ва мўътадил Исломий йўл атрофида иттифоқ тузишларидир. Аҳли суннат ва жамоат йўлида бўлганларнинг турли мазҳаблар масаласида ҳам ўринсиз тортишмалар ва келишмовчиликларни бир тарафга йиғиштириб, тарихан шаклланган тўрт мазҳабга кўра ибодат шаклларининг уммат ичида қабул қилинганини эътироф этишлари керак бўлади. Чунки муаммо мазҳаблар эмас, мазҳабпарастлик муаммосидир…

Сиёсийистиқрорни қўришдиктатурадан янги жамиятга ўтиш даврида ҳам, мамлакат ва давлат тараққиётинингундан кейинги босқичларида ҳам ўта муҳим масала ҳисобланади. Сиёсий истиқроржуда кўп шартларга боғлиқ бўлган ижтимоий воқеликдир. Бу шартлар ичида диний,миллий, иқтисодий ва ҳуқуқий омиллар катта аҳамият касб этиши маълумдир.Юқорида дин масаласида жамиятда муросага бориш ҳақида баъзи фикрларни айтиб ўтдик.Миллий масалада ҳам давлат адолатли сиёсат ўтказишга мажбурдир. Яъни, жамиятниташкил қилувчи барча миллат вакилларига ўз тилларини ўрганиш ва урф одатларигакўра яшаш ҳуқуқи таъминланиши керак. Шу билан бирга ирқчилик қонун билантақиқланиши ва давлат тилига ҳамманинг айни даражада амал қилиши ҳам мажбурийшартлар ҳисобланади.
Сиёсийистиқрорнинг муҳим шартларидан бири иқтисодий тараққиёт ва халқнинг кундалик турмуш даражасининг яхшиланишидан иборатдир. Бу масаладаги ҳақиқат шундан иборат: давлат халқнинг қорнини тўйдирмайди, аксинча давлат халқ ҳалол меҳнатбилан бойлик ортириш учун зарур бўлган қонуний ва ҳуқуқий шартларни ўртагачиқариш учун масъулдир. Бунинг маъноси давлатнинг ўз фуқароларини меҳнат қилиш,табдиркорлик ва тижорат билан шуғулланиш, мол–мулк эгаси бўлиш каби эркинликлар билан таъминлашидир. Ислом Каримов диктатурасининг энг даҳшатли хатоси ҳамдавлат халқни боқиши керак, деган ёлғон фалсафа билан фуқароларни юқорида айтилган иқтисодий ҳуқуқлардан маҳрум қилганлигидир. Натижа эса маълум:иқтисодий таназзул ва халқнинг хор–зор бўлиб, бошқа мамлакатларга қочиб чиқиб кетиши…

Демак, дин масаласида ўрта йўлнинг танланиши ва бу орқали мусулмонларнинг ўзаро иттифоқига эришиш, миллий масаладаги оқилано сиёсат ва фуқароларнинг иқтисодий эркинликларбилан таъминланиши сиёсий барқарорликни қўришнинг энг муҳим шартлари ўрнидакўрилиши керак бўлади. Шу билан ижтимоий адолатни қўриш, яъни қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш ва ижтимоий заиф табақаларга (болалар, кексалар,ногиронлар, ишсизлар каби) моддий таъминот ёрдами бериш ҳам бу масалада муҳим аҳамиятга эгадир. Мана шу шартлар ўртага чиққандагина эркин ва очиқ сайловлардасайланадиган ҳукуматларнинг ўз вазифаларини муаммосиз ижро этишлари учунимконият туғилади. Марказий ва маҳаллий ҳокимият идоралари сайловитўғридан–тўғри амалга ошиши ҳам, аввал маҳаллалар Мажлисларини сайлаб, кейинпоғона –поғона туман, вилоят ва Давлат халқ Мажлисларини сайлаш орқали ҳамамалга ошиши мумкиндир. Бу ерда муҳим бўлган омиллар сиёсий тинчликка (барқарорликка) асосбўлган (юқорида таъкидланган) шартларни ўртага чиқариш ва бошқарув ишигадаъвогар бўлганларнинг илмли, эътиқодли, адолатли, ўз ишининг аҳлибўлишларидир. Ҳукуматни ташкил қилиш важамиятни бошқариш мана шу шартлар асосидагина ўз истиқрорига қовушади. Аксҳолда жамият бугунги каби бир диктаторга қул бўлиши ёки узлуксиз (ҳозирдаҚирғизистонда ва бошқа мамлакатларда бўлгани каби) сиёсий мажораларга саҳнабўлиши муқаррардир…

Ўтиш давридахалқимизнинг манфаатини ҳимоя қиладиган ва яқин келажакда Ўзбекистонни ижтимоийбарқарорлик ва тараққиётга етаклайдиган халқ ҳаракатига эҳтиёж борлиги ўз –ўзиданмаълумдир. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мана шундай эзгу ниятлар билан йўлга чиқдива бу йўлда собитқадамлик билан ўз фаолиятини давом эттирмоқда.. Бу масъулиятлива шарафли йўлда халқимизнинг вакилларининг биз билан ҳамқадам бўлишларини умидқиламиз…

муаллиф Намоз Нормўмин, ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси