Бир муҳожир нидоси

Бир муҳожир нидоси
264 views
14 February 2012 - 17:55

Бугунги Ўзбекистон мустақил ва озод мамлакат сифатида баралла айтилсада, аслида унинг ичкарисида бўлаётган ишларнинг аксарияти, бунинг аксини кўрсатади. 1991 йил И. А. Каримов Ўзбекистонни мустақил деб эълон қилганда, ана ўша кундан, бугунги кечаётган ўзбек ҳаётига, биринчи қадам қўйилгани ажаб эмас. Орадан 20 йил ўтибдики, ўзбекнинг бугунги кундек хорланганини кўрмаган эдим. МДҲ давлатлари орасида энг паст назар билан қаралаётган биз ўзбеклар бўлдик. Бугун ўзбекларга худди лўлиларга, циганларга қарагандек қарашади.
Ассосан Россия ҳудудида мехнат қилаётган ўзбеклар, бугунги кунда ҳимоясиз бир жонзотга айландики, истаган вақтларида хорлашади, ҳоҳласа қул қилади чунки, у ўзбек, уни ҳеч ким ҳимоя қилмаслигини бугун Россия ҳам тушуниб етди.

Ўзбекистон ҳукумати хориждаги фуқароларини, (қарийб 10 млн) тан олмасдан келади. Ўз давлатинг, ватанинг ҳимоя қилмаса, шунинг ўзи хўрланишнга йўлланма дегани экан. Бугунги ўзбекларнинг ҳориждаги аҳволи ўта ачинарли ҳолатга келдики, Ўзбекистон ҳукумати бепарволигича қолмоқда. Ахир Ўзбекистон ҳукумати ўз халқининг шаъни учун курашмаса, қайси ҳукумат курашади?

Мен эртанги Ўзбекистонни тасаввур қилиб кўрдим. Агар шу кетишда давом этсак, келажакда Ўзбекистон халқидек сусткаш, чақимчи, бадном халқ бўлмайди. Чунки, бугунги тузум, халқини ана шу йўлда тарбия қилди ва қилмоқда. Янги авлоддан нималар кутиш мумкин? Бугунги тузум нонини еб улғаётган ёшлардан нима кутишимиз мумкин?

Сусткашлик, чақимчилик, патҳалимчилик бир бирин кўролмаслик, бугунги кунимизда шунақа урчидики, буни тасаввур қилиб кўриш қийин эмас.

Тарихга назар солиб кўринг, ўзбек халқи бугунги кундек бўлганмиди? Йўқ албатта. Аждодларимиз ҳаётига назар солсак, бизнинг халқ мард, жасур, ор – номус учун жонини тиккан халқ эдику. Аёлларини бегона назардан жон жахди билан асраган халқ эдику.
Бугун аёлларимиз очиқчасига фоҳишалик қилмокда, биз эркаклар уялмасдан бош кўтариб юрибмиз. Миллатимизнинг ҳар бир аёли опамиз, синглимиз эмасми?!
Ҳамма ҳотиржам, худога шукр тинчлик бўлиб турибди. Хамманинг билгани тинчлик. Эй халқим тинчлик бу фақатгина Ўзбекистонда эмаску, кўзингизни очиб атрофга қаранг, бизданда тинч, бахтиёр яшаётган халқларни кўрасиз. Бизнинг тинчлигимиз зўравон қўллар билан қурилган, биздаги қўрқув шу тинчликнинг устуни ҳисобланади. Биз ИАК режими қуласа, ўзимиз ҳоҳлагандек тинчлик ўрната оламиз.
Биз бунга қодир халқмиз!!
C. Абдуллаев.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi