Д Худойназаров: Иккиюзламачи Каримов тағин Украинага юз бурмоқда

Д Худойназаров: Иккиюзламачи Каримов тағин Украинага юз бурмоқда
99 views
18 February 2012 - 14:30

Туркистон радиосинг шанба кунги “Ойдинлик сари” сари эшиттиришининг меҳмони Швециядаги “Эрк” партияси фаоли Дўстназар Худойназаров бўлди. Унга журналист Қудрат Бобожон бир нечта саволлар билан мурожаат этди. Навбатдаги суҳбат Каримовнинг Украинага кутилаётган сафари мавзуси атрофида бўлади.
Туркистон радиоси: Мана Президент Каримов норинж инқилобидан буён илк бор Украинага сафар қилиши ҳақида матбуотда очиқланди. Орадан 9 йил ўтиб бундай қарорга келишнинг сабаби нимада?
Дўстназар Худойназаров: Авваламбор Украина ҳақидаги саволлар мен жуда қизиқтиради, чунки мен Украинани иккинчи ватаним деб биламан. Мен олибб бошпана олиб олти йил мобайнида яшаганман, ишлаганман Украинада. Сиз берган саволга келсак, Каримов 2000-2003 йилларда ўша пайтда президент бўлган Кучма билан жуда яқин муносабатда бўлган. Мен бунга ўзим гуовоҳи бўлганман. 2003 йили Каримов Украинага келганида Кучмага: “Халқни мушт билан ушлаш керак” деб маслаҳат берган эди. Ўша пайтдаям Украинада ҳар ҳолда сўз эркинлиги бор эди.
Бу суҳбат албатта норасмий ҳолатда бўларди, лекин буни эшитган одамлар бор.
Каримов 2004 йили Янукович билан учрашган. Каримов Украинадан эркинликлар кириб келишини истамайди, лекин бугун уни маълум иқтисодий қийинчиликлар бунга мажбур қилаяпти, иложи йўқлигидан бугун ўша ёққа ўтаяпти, менинг фикримча шундай.
ТР: Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва Виктор Янукович 2004 йил июнида Тошкентда савдо чекловларини бутунлай бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашганди, лекин бирдан бу нарсалар таппа-тақ тўхтади ва бутунлай Ўзбекистон Украинага нисбатан ўз муносабатини ўзгартирди, орадан тўққиз йил ўтиб яна Каримов эски алоқаларини тиклашга ҳаракат қилаяпти, айни пайтда зокаралар энергетика масаласи атрофида бўлиши айтилаяпти, Украинада энергетика тақчиллиги қай даражада сизнингча?
Д.Х: Украинада энергетика масаласи унчалик тақчил деб бўлмайди, агар у четга сотмаганида унинг энергетикаси ўзига етади, деб баҳо беришади.
Ҳали айтганимдек, Каримовнинг шу пайтгача муносабатларни ҳохламагани сабаби, 2005 йилда халқни эркинликка чиқиш истаги билан боғлиқ. Инқилобдан қўрқади Каримов, қайси давлатда инқилоб бўлса шу давлатдан узоқ туришни хоҳлайди. Бунга мисоллар кўп, масалан Грузияни оладиган бўлсак, бу давлат билан ҳам Каримовнинг иқтисодий сиёсий алоқалари ҳаммага маълум. Белорусия билан алоқаларни яхшилашга ҳаракат қилади, чунки у ерда ўзига ўхшаган диктатурага ҳаракат қилаётган шахс турганини билади Каримов.
ТР: Президент Каримов Украинадаги зиддиятли сайловларда ғалаба қозонганини даъво қилган жаноб Януковични табриклаган эди. Сизнингча Яникович ва Каримов иттифоқи нимани англатади?
ДХ: Авваламбор, ўша 2004 йилги шартномага қайтадиган бўлсак, у ерда ҳаммаси келишиб олинган. Каримов ўша пайтда ҳам Януковични бўлғуси президент деб билган. Шунинг учун имтиёзли келишувлар қилинган. Лекин халқнинг инқилобга келиши Каримовнинг ғазабини келтирган ва бу келишувларни бекор қилишига сабаб бўлган.
Мана бугун яна илгариги ҳолатга қайтгандай бўлаяпти, шу сабабли Каримов ўзига янг ҳамкор топганга ўхшаяпти. Буни энди вақт кўрсатади қайси даражагача боришини, чунки Каримов доимо иккиюзламачи одам. 2005 йилдаги зарғалдоқ инқилобини ҳам у “ғарбнинг қўли” дея ҳисоблаган эди. Лекин ўзи ҳам доим ғарбга талпинади.
ТР: Сиз ўша пайтларда сиз Украинада бўлгансиз. Мен шуни билишни истар эдим қандай амалга ошган мана шу инқилоб? Бундан илгари мухолифат фаоллари экстрадиция қилинган, “Эрк” аъзолари Муҳаммад Бекжон ва Рашид Бекжонлар олиб келинган у ердан Ўзбекистонга. Айни пайтда инқилоб амалга ошган.
ДХ: Албатта, ўзбек мухолифатчиларини берилган йили бу 2000 йили эди. Уларни бевосита Украина хавфсизлик хизмати томонидан бозорда юрганларида ушлашган. Улар бу ҳақда ўйлашмаган ҳам, чунк 1999 йилги портлашларга алоқалари йўқлигини яхши билишади. Лекин “Эрк” партияси раиси Муҳаммад Солиҳни бевосита бунга алоқадор ҳисоблаб, ўзича унинг қариндошларига таъсир кўрсатиш орқали, Муҳаммад Солиҳни тасарруфига олишга ҳаракат қилди, лекин бунга хануз эришгани йўқ. Ўша пайтда Каримовнинг дўсти Кучма бунга рухсат этган, шу сабабли улар Украинадан олиб чиқиб кетилган.
ТР: Кейинги саволим, яъни сўнгги саволим дейишимиз мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистонда газ танқислиги авж олаяпти, Андижонда бир қанча уйлар портлади, шу муаммо айниқса бутун Ўзбекистонда, айниқса шимолий вилоятларда анча жиддий. Агар газ етказиб бериш бўйича Украина билан янги шартомалар тузилса Узбекистонда қандай ўзгаришлар юз бериши мумкин сизнингча?
ДХ: Қизиқ савол бўлдию! Ўзбекистондаги аҳвол биринчидан Каримовни ҳеч қачон қизиқтирмайди, ёнаяптими, куяяптими, халқ очми, ночорми – бу Каримовни қизиқтирмайди. Ўзбекистонда танқислик яна бироз ошади. Ҳозирги кунда вилоят марказларига бериб турилган газ қисқартирилади, Украинага сотилаверади. Баъзи бир шаҳарлар қишлоқ ҳолига келиб қолади яна.
ТР Қимматли суҳбатингиз учун ташаккур.