МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЖОСУСЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЖОСУСЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
279 views
20 February 2012 - 16:33

Диктатор Ислом Каримов ватанимизда ўрнатган тузумни бемалол жосуслик тузуми, дея ҳам аташ мумкин. Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Ички Ишлар Органларининг асосий вазифаси халқ ичидан адолат, эркинлик, ҳуқуқ истаганларни дарров қўлга олишлари ва фақатгина мана шу инсоний талаблари учун фуқароларни турли туҳматлар билан қамоққа ташлашлари одатий ҳолдир. Шу билан бирга бу диктатура режими инсонларни ҳам бир бирига душман қилиш учун турли усуллар ва ҳийла найранглар ўйлаб топган. Шулардан бири Маҳаллаларда фуқаролар орқасидан пойлаб юрадиган муттаҳам режимнинг жосусларидир. Маҳаллалардаги назорат ва жосуслик шу даражадаки инсонлар яшайдиган бу маконларни ҳам худди Каримовнинг қамоқхоналари каби инсонлар яшайдиган қафаслар, дейишимиз мумкин. Бошқача сўз билан айтганда бирор маҳаллада қуш учса диктатура режими малайлари ҳамон хабардор бўладилар ва маҳалладаги ўзгаришдан ўз хўжайинларини дарҳол хабардор қиладилар.

Хўш, диктатуранинг бу жосус малайларини қандай таниб олиш мумкин? Аслида бу хоинларни таниб олиш ҳам унчалик қийин эмас, деб ўйлаймиз. Бундай мараз инсонлар аввало ўзларининг ахлоқсизлиги ва тутуруқсизлиги билан ажралиб турадилар. Улар маҳалладаги инсонлар билан носамимий муносабатда бўладилар ва номигагина эл юртга аралашиб юрадилар. Уларнинг кўзлари доимо ялтиллаб, ўйнаб туради. Ўзларига алоқаси бўлмаган гапларни ҳам диққат билан эшитадилар ва бу билан юқорига “материал” ҳозирлайдилар. Қиладиган ишларининг тайини бўлмасада турмушлари ночор бўлмаслиги мумкин. Чунки бундай “кўппакларга” ўзларига ўхшаган хўжайинлари яхши қарайдилар.

Жосуслар мунофиқсифат кишилар бўлгани учун гапларининг кўпи ёлғон бўлади, сўзларида турмайдилар ва ўзларига берилган омонатга хиёнат қиладилар. Шунинг учун ҳам уларнинг дину диёнатга алоқаси бўлмайди, бўлса ҳам “хўжакўрсинга” мусулмонлик қиладилар.

Ҳар бир фуқарони ўз маҳалласида мутлақо топиладиган бундай жосуслардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Ҳаммани ҳам жосусликда гумон қилиш тўғри бўлмасада, бетайин ва маҳаллада сир асрори кўп кишилардан узоқ туриш фойдали, деб ўйлаймиз.

Фарҳодбек, 20 февраль, 2012 йил

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi