Ғаллаоролнинг олти қишлоғини сув босди

Ғаллаоролнинг олти қишлоғини сув босди
100 views
21 February 2012 - 17:28


Жиззахнинг Ғаллаорол туманидаги Турк, Жарбулоқ, Чўмичли, Жума, Каризқудуқ ва Тошкамар қишлоқлари сув остида қолгани хабар қилинди.

Табиий офат 20 февралдан 21 февралга ўтар кечаси ярим тунда содир бўлган.

Ғаллаоролликларга кўра, сўнгги икки кун давомида тинимсиз ёққан кучли ёмғир натижасида қишлоқлар орасидан ўтган катта сой суви тошиб, сой атрофидаги қишлоқларни ювиб кетган.

Норасмий маълумотларга кўра, тошқин натижасида олтита қишлоқдаги юздан зиёд уй бутунлай сув тагида қолган.

Маҳаллий расмийлар ва гувоҳлар табиий офатда талафотлар бўлмаганини айтмоқда.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, сой суви ярим тунда тошгани боис кўпчилик ғафлатда қолган. Айримлар уйдаги кўч-кўронини олиб чиқишга улгурган. Бироқ уйқуда бўлган аксар аҳолининг уйдаги барча жиҳозларини сув бутунлай ювиб кетган.

Ғаллаороллик Набижон Жўрабоевнинг айтишича, сув тошқинидан, асосан, Жума қишлоғи катта зарар кўрган.

– Бу икки кун давомида қаттиқ ёққан ёмғирнинг натижаси. Жума қишлоғидан хабар келди. Одамлар уйларидан мол-мулкини олиб чиқа олмаган. Ҳатто ҳужжатлар ҳам сув тагида қолиб кетган. Ҳозир умуман алоқа йўқ. Йўллар ҳам тўсилиб қолган. У тарафдан ҳеч ким чиқа олмаяпти,- деди Набижон Жўрабоев.

Би-Би-Си маълумотига кўра, сой тошқини оқибатида Жарбулоқ қишлоғида бир аёл ҳалок бўлган.

Жиззах вилоят Фавқулодда бошқармасидан ўзини майор Дамиров деб таништирган шахс Ғаллаоролдаги тошқин натижасида қурбон бўлгани ҳақидаги маълумотни рад қилди.

Жиззах вилоят хокимлиги мутасаддилари ҳам Жарбулоқда одам ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлигининг тошқин бўйича тузилган штабидан ҳам, Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Ғаллаоролдаги штабидан ҳам тошқинга оид қўшимча маълумотлар олиш имкони бўлмади.

Ҳозирда тошқин боис уйсиз қолганлар ўз яқинлари уйларига жойлашгани айтилмоқда.

Ўзбекистон расмий матбуотида Ғаллаоролдаги тошқин бўйича бирор бир маълумот берилганича йўқ.

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi