Обидхон Қорига суиқасд уюштирилган

Бугун Европа вақти билан 14-00 да Швециядан олганимиз хабарга кўра, ушбу мамлакатда сиёсий бошпана топган Ўзбекистонлик машҳур имом Обидхон Қори Назаровга суиқасд уюштирилган.

Обидхон Қорига суиқасд уюштирилган
81 views
22 February 2012 - 17:53

Бугун Европа вақти билан 14-00 да Швециядан олганимиз хабарга кўра, ушбу мамлакатда сиёсий бошпана топган Ўзбекистонлик машҳур имом Обидхон Қори Назаровга суиқасд уюштирилган.
Имом бир неча еридан ўқ жароҳати олган ва касалхонага етказилган. Обидхон Қори истиқомат этаётган шаҳарча полиция ва хавфсизлик кучлари тарафидан кучли назорат остига олинган.
Воқеа жойида ҳозир бўлган гувоҳларнинг айтишича, суиқасдчи ташқи кўринишига кўра, европа миллатларидан бирига мансуб ёлланма қотил деган эҳтимол билдирмоқдалар.
Касалхонада жабрланувчи тиббиёт амалиётидан ўтказилган, Қори аканинг ҳозирги аҳволи қониқарли.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳамкорлари воқеа тафсилотларини аниқламоқда .

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тезкор маълумот бўлими