ИАК га тилагим

ИАК га тилагим
17 views
22 February 2012 - 21:08

Истагим Ҳақдан, абад мотамсаро қилсин сани,

Зулму жабринг, бошинга битмас бало қилсин сени.

На тушингда, на ўнгингда, ҳаргиз ором бўлмасин,

Доимо, қайғу юрак бағринг адо қилсин сени!

Халқни хор айлаб сени қанжиқларинг даврин сурар,

Зурриётинги шу дунёда, гадо қилсин сени!

Сен зулм қилган ғариблар оҳу бирла ноласи,

Ҳаққа етсин! Оқибат юзинг қаро қилсин сени.

Фиръавн Намруд билан, Дўзахда мангу бирга бўл,

Қисматинг мангуга оҳу ҳасрато қилсин сени!

Ёлғиз Аллоҳ ҳаққи, бу қонлар сени тинч қўймасин,

Ҳеч туганмас дарду ғамга, мубтало қилсин сени.

Дунёда берди сенга қасру сарой кошоналар,

Оқибатда манзилинг, ўтдан бино қилсин сени!

Сенга Аллоҳнинг ғазаб ва лаънати бўлсин тамом,

Бошқаларга қиcматинг ибратнамо қилсин сени!

Ўлгунингча тавбаю имон муяссар бўлмасин,

Нақди умринг, куфр йўлинда фидо қилсин сени!

Қодир Аллоҳ қудратига зарра шубҳам бўлмағай,

Барча қилган зулминга, лойиқ жазо қилсин сени!

Сен ўзинги ҳам Худо деб ўйладинг эшшакфаҳм,

Манзилинг мангу жаҳаннам ичра жо қилсин сени!

Cаҳвий истайдир санга ҳар икки оламда жазо,

Молу мулки, тахти бахтингдан жудо қилсин сени!

Рубоийлар

1
Суиқасд қилдилар, Обид Қорига,
Қаранг мўминларни оҳу зорига.
Нега бу Золимга қарши чиқмасдан,
Яшаяпмиз, шукр қилиб борига?!

2
Эй миллат, уйғонгин, етар бас энди,
Қулоғинга етсин нидо, сас энди.
Зулмни улоқтир устингдан, халқим,
Токай зулм қилар, бу нокас энди?!

3
Аллоҳ Ўзи сизга мададкор бўлсин,
Сизга қасд қилганлар малъун хор бўлсин!
Бирин кетин ғойиб бўлди, пешволар,
Қадрига етмаган миллат, зор бўлсин!

4
Ажалинг етдику, тугади йўлинг,
Яқин қолди бадбахт азобинг, гўринг.
Қон ичиб тўймадинг ҳаргиз ҳароми,
Бир олим инсонга етдими қўлинг?!

5
Қонхўр бизни энди, алдаёлмайсан,
Тутган йўлимиздан қайтаролмайсан.
Қўрқоқсан қонхўрсан, нафсига қулсан,
Шу ҳолда ўласан, ўзгаролмайсан!

6
Бен Али не бўлди, сендан қонхўрроқ,
Қаззофий бўлдику, ундан баттарроқ.
Сенга Муборакни куни тушмагай,
Билки, сен улардан бўласан хорроқ!

7
Ҳаёт ҳар кимни ҳар куйга солади,
Ақли борлар, бундан ибрат олади.
Сен ит каби ўлиб кетасан, лекин,
Қанжиқларинг уволинга қолади!

8
Сен тўккан қонларинг, беҳуда кетмас,
То ҳаётдир яқинлари унутмас.
Сени авлодинги кутар жазолар,
Жазосини олмай дунёдан ўтмас!

9
Зулмга қаршилик қилмоқ шарафдир,
Ҳақ кураш йўлида бўлмоқ шарафдир.
Ажалимиз етса ўламиз, аммо,
Сенга қарши туриб ўлмоқ шарафдир!

10
Ўлим ҳақдир, имон билан ўлсак бас,
Яъни, тоза виждон билан ўлсак бас.
Зулминг ҳаддан ошди, ифлос, ҳароми,
Сенга қарши, исён билан ўлсак бас.