Қўрқувнинг ажалга фойдаси йўқ…

Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, Каримов режими бу кунларда қўрқувдан дир-дир титрай бошлаган.

Қўрқувнинг ажалга фойдаси йўқ…
107 views
23 February 2012 - 14:45

Сарлавҳа сифатида келтирилган бу жумла турк мақолидир. Ҳақиқатан ҳам ўлим келгандан кейин инсон қўрқса ҳам, қўрқмаса ҳам бефойдадир. Чунки қўрқув ҳеч кимнинг ажалини тўхта олмайди…

Ўзбекистондан олинаётган хабарларга кўра, Ислом Каримов режими бу кунларда қўрқувдан дир – дир титрай бошлаган. Шунинг учун ҳам хорижий мамлакатларга чиқувчилар устидан назорат кучайтирилган, “ОВИР” нинг ёнига саёҳат қилувчиларнинг паспортига яна қандайдир тамға (печать) бўлиши талаб қилинмоқда экан. Шунингдек режим малайлари инсонларнинг қўл телефонларини (соткалар) ҳам икир чикирига қадар текшириб, таҳликали материлларни излаш билан овора эканлар. Хуллас, халқ уйғонган сайин диктатуранинг ташвиши ортмоқда. Яъни, режим ўзининг “ўлимидан” бир жиноятчи ўлимдан қўрққани каби қўрқмоқда.

Аммо сарлавҳада таъкидлангани каби “қўрқувнинг ажалга фойдаси йўқдир”. Зеро, Ислом Каримовнинг президент эмас, Ўзбекситон халқи душмани эканлигини бугун ҳамма билади. Унинг ислоҳотлар амалга ошаяпти, деган ёлғонига “ўгай” ўғли Сергей Ежков ҳам ишонмай қўйганга ўхшайди. Диктаторнинг малайларидан ҳисобланадиган бу кимса Ислом Каримов иқтисодий ислоҳотларининг ҳаммаси ёлғон эканлиги ҳақидаги мақолани ўз сайтида эълон қилибди. Миллиардларча доллар қумга тушган сув каби йўқ бўлиб кетди, дейди энди ақли кира бошлаган бу “кашфиётчи”. Бир кишининг ақл ҳеч кирмагандан, кеч киргани албатта, маъқулдир. (Русчаси “лучше поздно, чем никогда”).

Аммо Ислом Каримовнинг ақли энди ҳеч кирмаса керак. Чунки бир оёғи тўрда, бир оёғи гўрда бўлган бу кекса ақлсизнинг қилаётган ишлари ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Бир халқни бўғиб қўйиб, нимага эришиш мумкин? Ҳеч нарсага! Мана шу оддий ҳақиқатни тушунмайди ўзини ўзбекбоши ҳисоблайдиган бу диктатор. Шундай экан, Каримов диктутурасининг ҳозирда ўз ажалини (диктатуранинг тугашини) ҳис қилиб, қўрқув билан фуқароларга ташланиши тушунса бўладиган, аммо мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган “ҳамладир”. Зеро, бу қўрқувнинг ҳам золим режимнинг ўлимига фойдаси йўқдир…

Фарҳодбек