ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Баёноти

ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Баёноти
161 views
23 February 2012 - 16:35

Расмий хабарларга кўра, шу йилнинг 22 февраль куни номаълум шахс Ўзбекистонлик таниқли уламо Обидхон қори Назаровга, у яшаб турган Швециянинг Стромсунд шаҳрида ўқ узиб оғир яралаган.
Обидхон қори Ислом Каримов диктатурасига мухолиф имом сифатида танилгандир. Шунинг учун ҳам унга Швеция қироллиги сиёсий бошпана берган эди.

Обидхон қори Ҳаракатимизга аъзо бўлмаган, лекин, имом сарой уламоларидан фарқли ўлароқ эркинлик, адолат ва ҳақиқат тарафдори эди ва Ислом Каримов режимига қарши танқидий фикрлари билан танилганди.
Ўтган йили Каримов режими ЎХҲнинг Русиядаги вакили Фуад Шокирийга суиқасд уюштирди ва уни ўлдирди. Ҳаракатимизнинг хориждаги аъзолари, уларнинг Ўзбекистондаги қариндош уруғларига тазйиқ ва шантаж икки карра ортди.
Бу вазиятда Таниқли уламо Обидхон қорига қилинган суиқасдда ҳам Каримов диктатурасининг қўли борлиги эҳтимоли катта деб биламиз.

Каримовнинг Ўзбекистон халқига ва унинг ҳақиқий фарзандлари бўлган ЎХҲ вакилларига қилаётган фитна ва қотилликларига қарамай Ҳаракатимиз ўз фаолиятини янада кучайтиради. Биз ўз курашимизни Ўзбекистондаги мустабид режим тугатилиб, унинг ўрнига адолатли ва ҳуқуқий фуқаролик жамиятига қурилганга қадар давом эттираверамиз.

Ҳурматли Обидхон қорига Аллоҳ Таолодан шифо, оиласига сабр матонат тилаймиз. Ҳаракатдаги сафдошларимизнинг ва хайрихоҳларимизнинг адолат учун курашда янада матонатли бўлишларига даъват этамиз. Чунки, Ўзбекистонда ишлаб турган зулм машинаси тўхтатилмас экан, бу машина элнинг асл фарзандларини бирин кетин қурбон этишда давом этаверади.

ЎХҲ Муассислар Мажлиси

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi