ХИТОЙ ДЕВОРИНИНГ ИЧКАРИСИДА

ХИТОЙ ДЕВОРИНИНГ ИЧКАРИСИДА
173 views
25 February 2012 - 15:01

Мен ўз халқимнинг буюк тарихига қарайман-да, ҳайратдан, “балки, бу қадар эмасдир, балки, кимдир менинг шуурим билан ҳазиллашаяётгандир, бир халқнинг тарихи бу қадар бўлмас, бир халқ учун бу қадар кўп буюк инсонлар кўплик қилмасмикан”, дея шубҳалана бошлайман. Аммо атрофимга боқиб, мен билан ҳазиллашаётган мавжудотни тополмайман ва “ҳа, халқим хақиқатдан ҳам шунчалик буюк инсонларни етиштириб, шунчалик буюк давлатлар қурган”, деган хайратимга яна қайтаман.

Худди шундай кайфиятда мен халқимнинг бугунги кунига қарайман ва менинг руҳимда яна хам чуқурроқ бир таажжуб пайдо бўлади ва мен яна: “мен билан биров ҳазиллашмаяптимикан, ахир халқ қандай қилиб бу қадар забунлик ботқоғига ботади, ахир қандай қилиб, бир жамият – майли, унинг ҳеч қандай буюк тарихи бўлмаган ва буюк аждодлари ўтмаган ҳам бўлсин дейлик, майли, у доимо бошқа ирқлар яратган неьматлардан фойдаланиб келган бир қавм бўлсин – аммо қандай қилиб, бир инсонлар жамияти бу қадар маьнавий таназзулга юз тутиши мумкин”, деган саволлардан гангиб, “кимдир менинг шуурим билан аччиқ ҳазил қилмаяптимикан”, дея шубҳалана бошлайман, аммо атрофга боқиб, яна ҳазиллашаётган ҳеч кимни кўрмайман ва бунинг мудҳиш воқелик эканини кўриб, чуқур қайғуга ботаман.

Фазодан сайёрамизга қараган астронавтлар, Ер куррасида инсонлар қўли билан яратилган иншоотлардан фақат Буюк Хитой Деворларининг кўрининшини эътироф этганлар. Буюк Хитой Девори бундан 2000 йил муқаддам хитойликларнинг аввал Хун Турк императорлиги олдидаги, кейинроқ эса, чексиз ҳудудларни ўз ичига олган Буюк Турк Хоқонлиги олдидаги мислсиз қўрқуви меваси ўлароқ бунёд бўлган эди. Шу маънода айтиш мумкин-ки, Буюк Хитой Девори менинг миллатимга, Турк миллати шарафига қурилган дунёдаги энг буюк ҳайкал, энг буюк ёдгорлик эди.

Аммо бугун бу деворни ошиб ўтаётганлар менинг миллатим эмас – бу девор ҳам энди Хитой Деворига эмас, кўпроқ Турк Деворига ўхшаб қолмоқда. Биз аждодларимиз сингари бу Деворнинг ташқарисидан эмас, балки, ичкарисидан боқаётганга ўхшаймиз. Бугун бу девор хитойликларнинг эмас, балки, бизнинг қўрқувимиз тимсолига ўхшайди.

“Мен билан биров ҳазиллашмаяптимикан”, дея яна атрофга боқаман, аммо бу оғир туйғуларни менга уқдираётган “ҳазилкаш мавжудот”ни кўрмайман ва янада чуқурроқ қайғуга ботаман.

Мақсуд Бекжон

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi