Абдилло Тожибой-ўғли: 1 мартдан митингларга чиқайлик!

Абдилло Тожибой-ўғли: 1 мартдан митингларга чиқайлик!
31 views
26 February 2012 - 7:53

Электрон почтамизга қуйидаги мазмунда бир хат келди. Уни қадрли ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола қилишни фойдали бўлар деб ҳисобладик.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Араб баҳори бизга чегарадош бўлган Қозоғистонга ҳам етиб келди.

Қозоқ халқи 25 февраль куни ўз республикасининг кўплаб шахарларида диктаторлик тузумини тугатиш мақсадида, кўп сонлик митинглар ўтказдилар.

Демак баҳор инқилоби Ўзбекистонга ҳам кириб келади. Келинг, бизлар ҳам Ўзбекистонда биринчилар қаторида 1-мартдан бошлаб Республика бўйлаб ҳар куни Каримов режимининг тугатилиши талаб қилинган митингларга чиқайлик.

Март ойи фаслларнинг уйғониш даври, мен Сизларни уйқудан уйғонишга чақираман!

Ҳар бир вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқларда норозилик акцияларини ўтказиб, номойиш ва митингларга чиқинглар!

Бир-бирингизга Интернет, электрон почта, СМС орқали хабарларни юборишингизни сўрайман.

Мен ваъда берганимдек, Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси олдида ўтказиладиган норозилик акциясини 27 февралдан давом эттираман.

Абдилло Тожибой-ўғли.
Пресс-центр: “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.
26.02. 2012 й.