Швецияда дўстим Обидхон қори Назаровга суъиқасд қилинганини эшитиб…

Швецияда дўстим Обидхон қори Назаровга суъиқасд қилинганини эшитиб…
94 views
28 February 2012 - 19:05

Ëдгор Обид

Швецияда дўстим Обидхон қори Назаровга суъиқасд қилинганини эшитиб…
Оллоҳ шифо берсин!

Қотил яна қотиллик қилди,
Ёвузлигин қўллади такрор.
Ўқ заҳмидан поклик йиқилди,
Софлик наҳот доим беозор…

Наҳот ҳамон ёвузлик устун,
Наҳот доим адолат- мағлуб…
Қотил- мағрур. Эзгулик- маҳзун,
Наҳот олам- шунга муносиб.

…Аслинг кимдир- барчага аён,
Ўз элига ўқ узган разил-
Сенда йўқдир тафаккур, иймон,
Нафс йўлида арзонбаҳо қул…
Сен ёвузлик ахтариб ҳалак,
Софлик бағрин олибсан нишон…
Талвасага тушибсан, демак,-
Талвасадан топмайсан омон!

Гуноҳ бўлса покликка даъват,
Гуноҳ бўлса софлик ҳам агар-
Демак яқин қолибди муҳлат,
Қасос қайтар. Интиқом қайтар!