2 март куни ЎХҲ Туркия бўлими Истанбулда намойиш ўтказади

2 март куни ЎХҲ Туркия бўлими Истанбулда намойиш ўтказади
26 views
01 March 2012 - 12:55

Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон Қори Назаровга нисбатан уюштирилган суиқасдга қарши Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими Истанбул шаҳрида намойиш ўтказади. Намойиш 2 март жума намозидан сўнг Истанбул Таксим майдонида, Швеция консуллиги биноси қаршисида ўтказиш режаланмоқда. Ўзбекистондаги мустабид режимга қарши ашаддий мухолиф бўлиб келган бу дин арбоби, Диктатор Каримовнинг давлат терроридан қочиб, ҳижрат қилишга мажбур қолганди.
Аммо бу қадар қонхўр репрессив машинадан омон қолган мусулмон лидер Швецияда ўз уйи остонасида отиб кетилди.
ЎХҲ Швеция давлатига бу разил суиқасд ижрочиларини ва унинг буюртмачиларини тезроқ топиш ва одил жазога тортиш талаблари битилган бир мактуб топширади.

ЎХҲ Туркия бўлими.