Золимни зулмдан тўхтатиш шаръий бир вазифадир (Сиёсий фатволар)

Золимни зулмдан тўхтатиш шаръий бир вазифадир (Сиёсий фатволар)
30 views
06 March 2012 - 12:20

Замонамизнинг тадқиқотчи-ёзувчи деб танилган  дунёнинг бугунги таниқли Ислом олими Муҳаммад ибн Ал-Мухтор Аш-Шанқитийнинг сиёсат ва дин (Ислом дини) ёки бугунги сиёсий фатволар ҳақидаги баъзи фикрларини сайитимизда эълон қилиш, Ҳаракатимиз аъзолари ва Ўзбекистон мусулмонлари, умумийроқ қараганда, Ватанимиз бутун аҳолисининг Ўзбекистон келажаги ҳақидаги тушунчаларига ойдинлик киритиши мумкин деб ҳисобладик. 
Муҳаммад ибн Ал-Мухтор Аш-Шанқитий Шимолий Африка ўлкаларидан бўлган Мавританияда 1968 йили дунёга келган. 1981 йилда Қуръони Каримни ёддан биладиганларга бериладиган Қориъ-ал-Мураттаб унвонини олишга муяссар бўлди. Олим кичик ёшлариданоқ Мавританияда таниқли олимлардан фикҳ, усул-ал-фикҳ ва наҳвдан дарс олди. У фикҳ ва усул-ал-фиқҳ мутахассислиги бўйича университетнинг Шариат  факультетини битиргандир.  Башқа бир факультетда ҳам ўқиб, Араб, француз, инглиз тилларидан таржимон дипломини ҳам ёқлагандир.  АҚШ Алабама штатининг Жанубий Коламбия университетида идорачилик бўйича номзодлик (мастерлик) диссертацияси ва Техас Техник университетида фан доктори дастурини тамомлаб, “Салб юришларининг сунний – шиа муносабатларидаги таъсири“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Муҳаммад ибн Ал-Мухтор Аш-Шанқитий, Америка ва қатор мусулмон мамлакатларида фаолият кўрсатган бир олимдир.  Олимнинг бир қатор асарлари нашр қилинган. Улардан баъзилари қуйидагилардир:
Судандаги Исломий ҳаракат: “Ҳаракатнинг стратегик ва ташкилланиш қарашларига кириш“
Саҳобалар орасидаги сиёсий ихтилофлар: “Шахсларнинг ваколати ва принципларнинг устунликлари ҳақида рисола”
Cиёсий фатволар: “Давлат ва давлат устида диалоглар (суҳбатлар, мулоқотлар)“
“Бошқарув иншоси ва тадбиқида сиёсий суннат“ ва бошқалардир.
Муҳаммад б. Ал-Мухтор Аш-Шанқитийнинг кўп қисми араб тилида, оз бир қисми инглиз тилида 120 дан кўпроқ мақолалари Ал-Жазира, Ислам-онлайн, Ал-аср каби таниқли интернет сайтларда эълон қилинган. У мақолалардан ва унинг асарларидан баъзилари турк тилига таржима қилинган. Олимнинг асаларини турк тилида нашрга тайёрлаган ва чоп этган нашриётнинг  муҳтарам Муҳаммад б. Ал-Мухтор Аш-Шанқитий билан ўтказган бир суҳбатини биз ҳам ўзбекчага таржима этиб uzxalqharakati.com ўқувчилари диққатига ҳавола қилишни лозим кўрдик.

Кириш ўрнида тушунтириш

Ҳамма ҳам қўлга олавермайдиган, олганида ҳам идишини синдириб қўйиб, ичидагисини тўкиб қўядиган жуда муҳим мавзулар мавжуд. Уларнинг устида жиддий ишлаш, тадқиқот олиб бориш лозим. Бундан ташқари қатор жавоби кутилаётган ҳаётий саволлар, сўралиши кечиктирилган (кейинроққа сурилган), жавоби эса музлатилган саволлар ҳам оз эмас.
Ана шу чекинишни талаб қиладиган саволлар билан уларга бериладиган масъулиятли ва жасур жавоблар “Сиёсий фатволар“ номли китобни ташкил этгандир. Сиёсий фатволар, ҳамма саволларнинг умумий муфассал бир жавобларини бера олмаслиги мумкин. Аммо у,  амалий саволларимиз ва муаммоларимиз нималардан иборатлигини кўрсатади. Кун тартибимиз ва кун тартибидан ташқарисида нималар бор? Биринчи ўринда турганлар фикҳи-қонунлари нимадан иборатдир? Ҳаёт -турмушнинг ичидан чиққан саволлар, яшаётганимиз муаммолар ва ана шуларнинг барчаси учун зарур бўлган таъқиқлар, зарурий ва мувозанатли жавоблар кабиларни англатади…
Асар бир мулоқот (диалог) шаклида ёзилганидан саволлар жуда кўп ва жавоблар эса чекли тутилгандир. Бу ерда кўзда тутилган мақсад, саволларга ва муаммоларга диққатни жалб қилиш, керакли эътиборни уйғотиш ва мувозанатли бир яқинлашиш кўрсатишдан иборатдир.

Савол: Исломий ҳаракатларнинг хизбчилик мантиғи ва тушунчаси доирасида олиб борилаётган даъват ва ислоҳий фаолиятлар, иймон, ғоя ва ахлоқий жиҳатлардан қараганда, бутун умматни қамраб ололмаётганлиги каби ўта салбий ҳолларга йўл очмаяптиларми? Сиз булар ҳақида нима дея оласиз?
Жавоб: Ҳизб (бугунги турк тилида бу сўзни “Hizip“ шаклида ёзишади. Ўзбекчада бу сўзнинг айниси “ҳизб“ ёзилади. Аслида тўғриси эса, араб тилида “ҳизб“дир – таржимон изоҳи.) сўзи тилда ва шариатда бир қатор маъноларни англатади. Имом Ибни Таймийя ҳам кўрсатгани каби фақат сўзнинг (хизбнинг) ўзи мақталмайди ҳам, ёмонланмайди ҳам (бу сўзнинг ўзи салбийликни ҳам ижобийликни ҳам билдирмайди). Аксинча нимага  нисбат қилингани ва қандай мақсадда қўлланилаётганига қараб, унинг аҳамияти, маъноси аниқланади. Бутун мусулмонлар ўзаро боғлиғини йўққа чиқарадиган ёки заифлаштирадиган шаклда, аниқ бир жамоатга боғлиликни англатадиган ҳизбчилик эса, Ислом мақсадлари ва иддаосининг жамоатчилик орасидаги таъсирини сусайтирадиган, ислоҳотчилар ва умматнинг орасида деворлар иншо бўлишига йўл очадиган таҳликали бир омилдир.  Фаолият жиҳатидан мавжуд жамоатларнинг энг яхши тарафларини ҳисобга олиб, бирор бир жамоат ичида Ислом фойдасига меҳнат қилишлик, шунингдек, бутун мусулмонлар билан боғлиқлигини қўриш, уларга ёрдам қўлини чўзиш ва улар билан маслаҳатлашадиган даражада муомалада бўлиш бир масала бўлса; бошқа мусулмонларни бегонасиниб, фақат ўз жамоатига боғлиқ қолиш, умматнинг ўзларидан бошқа қисмларини  доим шубҳалар остида тутиш ва уларга таассуф билан қараш бир хил нарсалар эмас, ахир. Яна бир диққатга сазовор нуқта ҳам мана шудир: Сиёсий фаолият ва давлатнинг ҳар бирининг ўзига мос ва хос алоҳида-алоҳида мантиғи бор.  Биринчиси (сиёсий фаолият)га ғолиб келиш мантиғи ҳоким бўлса, иккинчиси (давлат)га инсон(одам)ларни ўзига жалб қилиш мантиғи ҳокимдир.
Давлат ва таълим-тарбия фаолиятлари, ва даъватчи бир хил назарда бўладими ёки фарқли назарларда бўлишадиларми, бироқ улар умумхалққа очиқ бўлишлари лозим, ҳатто шартдир.

Савол: Воқеа-ҳодисалар ва замонавий ривожланишлар Исломий ҳаракатни жуда орқада қолдирди, деб ўйламайсизми? Яъни Исломий ҳаракат, воқеаларни дарҳол қамраб олиб, уларга таъсир кўрасата оладиган муҳит бўлишдан чиққан ва мустақил исломчилар, исломий муҳитга ва ҳаракатга ҳоким бўлган бош Исломий фаолият орқада қола бошлади, деб ўйламаяпсизми, демоқчиман.
Жавоб: Баъзи исломий ҳаракатлар, ўзларининг  бир раҳбар (раҳнамо, лидер) бўлиш каби интилишларида ва ташкилотланишида  чуқур инқирозни бошдан кечирдилар, деб ўйлайман. Исломий ҳаракатлар орқада қолишда бир метод шаклига келган бўлмасалар-да, баъзи фарқлиликларини кўрсатишмоқдалар. Ғарб жамоатчилигининг исломчиларга кўрсатаётган илмий ва билимга асосланган тажрибаларига қарамасдан, Ғарб мамлакатларида истиқомат қилаётган Исломчиларнинг ақлларини ана ўша ташкиллаштиришда ва режалаштиришда орқада қолиш зеҳнияти, қамраб олганлиги ҳайрон қолдирадиган бир манзарадир.
Америка шаҳарларидан бирида бир Исломий  ташкилот тузилиши таъсис мажлиси (конференцияси)да қатнашишимга тўғри келди. Мажлисни ташкил қилганлар, ташкилотни бошқарувчиларнинг бошқарувда умрбод қолишлари ёки уларни  маълум муддат орасида  янгидан сайлаш имконияти бўлишлиги ҳақида тортишардилар. Бу аҳвол Америкада эмас, худди Сталиннинг давлатида содир бўлаётганга ўхшарди.
Бундай тушунчалар орасида умматнинг ҳаракатдан илгарида  бўлишида бирор ҳайрон қоларлик бир вазиятни кўрмаяпман. Мустақил исломчилар баъзан ҳаракат ташкилотчиларидан яна-да фаол ва таъсирли бўла олишмоқдалар. Ҳаракат эса, ё бошқаради ёки оёққа тушов бўлаяпти. Иккисининг орасида бирор тўхтам йўқдир. Бироқ бу, жамоат фаолиятидан нусха ўлароқ идрок этилмаслиги лозим. Мен Оллоҳ қўли жамоат билан бирликда бўлганига инонаман. Бундан менинг қасд этганим, ишлатиладиган механизмларнинг ва ижроларнинг мутлақо кўздан кечирилиши лозимлигидир. Бу масалани мен “Мусулмон биродарларнинг лидерлик инқирози“ номли мақоламда бир мунча батафсил ёритганман.

Савол: Исломий ҳаракатларнинг ҳукуматлар билан муносабатларини қандай баҳолайсиз? Уларнинг ҳукуматларга нисбатан ҳозирги муомалалари, энг уйғун бўлганларими?   
Жавоб: Ҳукуматлар билан муносабатлар, макон шартларига боғлиқ бўлган ва уларга кўра қараладиган масаладир. Бу масалага оид ва барча Исломий ҳаракатларга уйғун бўладиган назарий қолиплар белгилашнинг имкони йўқ. Бу олдинга сурила олмайдиган катта бир иддаодир. Шунингдек, қоидаларга умумийлик ва доимийлик берадиган бир ҳукм чиқариш, уларни ғояларга айлантиради ва қўлланишдаги зеҳният ва амалий мослашувчанликни, тадбиркорликни сусайтиради, ҳатто йўқотади. Бу вазият, Исломий ҳаракатларнинг бу соҳадаги тажрибаларига нисбатан салбий бир муносабатда бўлиш ва  “Макка халқи унинг йўлларини яна-да яхши билади”  қабилида иш тутиб, бу салбий муносабатларни кўздан кечирмаслик ва баҳолашга йўл очмаслик лозим, каби тушунчага келтирмайди, албатта. Аксинча улардан келажакка лозим бўлган дарс олиниши ва бирор нарса қозониш учун ҳар бир тажриба ўрганилиши, ижобий ва салбий тарафлари аниқланиши зарур.
Умумий ҳолда мен, ҳокимият бошқарувчилари билан мумкин бўлганича тинч,  муносабат-мулоқотларда бўлишни тавсия қилувчиларданман. Чунки шундай қилинганда, яна-да озроқ аччиқлар ва ҳақ(бадал)лар ҳисобига айланиш (ўзгариш)нинг ҳақиқатга айланишини таъминлаш мумкин бўлади. Бу уммат учун ҳам яна-да шафқатли бир  йўлдир. Шу билан бирга мен бир тарихий қаноатга ҳам эгаман: Мутлақлик (абсолютизм)га асосланган ўгит берувчилар, золим бошқарувчилар зулмларидан енгиллик билан қайтмайдилар. Уларнинг ҳақсизларча ишғол этган бошқарувидан воз кечишлари амри маҳолдир. Кишиларнинг бир қисми, уларнинг бошқа қисми тарафидан йўқ қилиниш суннати, сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги Оллоҳ суннатларининг энг муҳимларидан биридир.“Агар  Оллоҳ, инсонларнинг бир қисми ёмонликларини, бошқалари тарафидан саналадиган қилиб қўймаганида эди, ер юзи остин-устин бўлган бўларди.” Золимни зулм қилишдан тўхтатиш шаръий бир вазифадир. Уммат эса, тушуниши ва қабул қилинишига кўра, бу вазифани бажармаганларича қутула олмайдилар. “Одамлар золимни кўриб, унга тўсиқ бўлмаганларича, уларнинг ҳаммасига Оллоҳ юборадиган бир жазо яқин бўлади”, дейилади саҳиҳ ҳадиси шарифда.

Савол: Бугун Исломий ҳаракатларни танқид қилиш, ўзини билмайдиган бир ёзувчи (ёки газета мухбири ва умуман айрим оммавий матбуот мухбирлари) учун шуҳрат келдирадиган жуда қулай йўл ҳолига келди. Исломий ҳаракатларни танқид қилишлар, исталган натижани бериши ва холисона, оғиз кўпиртиришдан ва шахсий гина-кудуратларни тўкиб олишдан узоқ бўлишини таъминлайдиган бирор бир усул, йўл борми?
Жавоб: Танқидлар ана ўшандай бир шакл(усул)да бўладиган бўлса, улар йиқитувчи эмас, балки тузув(тузатув)чи  бўларди, шаръи адаб доирасида етук ва самимий насиҳат даржасига кўтариларди.
Танқидлар ташвиқ қилинаркан, уларнинг соғлом фактор бўлиши кўзда тутилади. Қуёш нурлари тушадиган жойларда жуда кўп хил микроблар яшай олмайди. Шунга ўхшаш ёмон ниятларда бўлса-да, танқидлар исломий ишларга хизмат қилади, қалбларда яшириниб ётган туйғуларни ҳаракатга келтиради ва турғун ақлларни тетиклаштиради деб ҳисоблайман.  Бу жони борлигини, ҳаётни, яшаётганликни билдирувчи бир аломатдир.
Ўзни тўлиқ етарли деб билиш, жим туриш (сукут сақлаш) ва бир-бирига озор беришга чидаш одати эса, ўликликнинг айнан ўзидир. Билганлик келтирадиган ташвишлар, билмаганлик берадиган тинчлик ва ҳузур-ҳаловату роҳатдан хайрлидир. Ўтмишда шундай деганлар, “Ақлли киши, неъматлар ичида ақли билан бахтсиздир,” “Жоҳил эса, бадбахтлик ичида бахтлидир.”
Танқид қилганлар орасида буни шафқат билан қилганлар ҳам, танқид қилинаётганни йиқитиш ниятида қилганлар ҳам бўлади, албатта. Бузғунчи ким ва ислоҳ истаган кимлигини ажратадиган Яратганнинг Ўзи – Оллоҳдир. Бизга тушадигани эса, ҳақли,  ўринли танқидларни қабул қилиш ва ниятларни эса, яъни яширин ниятларни биладиган Оллоҳу таолога ҳавола этишдир.

Савол: Ислом йўлида ишлаётганларнинг баъзилари уммат савиясида ўртага қўйилган иш натижаларининг заиф бўлганлигига ишонганлари ёки шундай деб ҳисоблаганликлари, ёки жамоат бошқарувчиларидан ўзларига жуда оз маълумотлар берилаётганлиги учун жамоат ишларининг лозимлигига шубҳаланадилар. Шахс даражасида бўлсин, жамоат бошқарувининг ходимлари даражасида бўлсин, ишқилиб жамоатларда ишлаётганларга қандай тавсияларингиз бор?
Жавоб: Асосан шулардир: Жамоат фаолиятлари, шаръан талаб қилинмоқда ва мавжуд шартлар ҳам бунинг кераклигини кўрсатмоқда. Динига боғлиқ бир мусулмон сифатида насиҳатим: шахс ёки жамоат шаклида бўлишидан қатъи назар, улар  Ислом йўлида фаолиятда бўлган ҳар бир киши билан  яхши алоқада бўлишлари шарт. Баъзи исломий ҳаракатларда бошқарув ёки тадбиқот жиҳатидан сен рози бўлмайдиган бирор нарсаларни кўрсанг-да, бироқ диққат қилиб қарасанг, ўша ҳаракат ичкарисида сени мамнун қиладиган бир қатор тарбия ва маданий ўрнакларни ҳам топасан …
Турли хил мазҳаблари ва йўналишлари билан биргаликда барча мусулмонлар  билан дўстлигингни сақла. Ислом йўлида ишлашни  ўзинг боғлиқ бўлган каналлар ва ташкилотлар билан чегаралаб қўйма. Аксинча улар ва бошқалар билан ҳам бирга дўстона иш олиб бор… Бирор жамоатга боғлиқлик ва ўзаро мусулмон дўстлиги фарқли нарсалардир. Сенинг бирор жамоатга боғлиқлигинг, сен фаолият кўрсатадиган бошқа жамоатлар ва шахслар билан дўст бўлишингга тўсиқ бўлолмаслиги лозим ва бўлолмайди. Ваҳоланки, ҳар бир мусулмонга дўстлик ва самимият кўрсатилиши мусулмонликнинг аломатидир. Ҳар бир жамоат (жамият)да мавжуд бўлган энг яхши тарафига кўра қардошлик қил. Жамоатда ишлаш билан бирга одамлар орасида ҳам бўлишга ҳаракат қилишга урин. Шахсий ҳаётингга маъно берадиган шахсий бир даъват лойиҳанг ҳам бўлсинки, Оллоҳу таоло ҳузурида бирор узринг бўлсин. Фақат жамоатга  ёки унинг бошқарувига керакли бўлиш учун ишлама. Ўртага чиқ ва ташаббускор бўл. Доимий амр келишини кутиб ўтирма.
Олим билан суҳбатда бўлган муаллиф унинг бугунги Америка ҳақидаги сўзларини тубандагича ифодалайди:
Мана сизга Америка … Дунё мусулмонларининг (ёки ҳатто инсониятнинг) бош балоси бўлган Америка ҳақида бирор сўз айтиш, кейинги вақтларнинг машҳур ишга айланаркан, тўғри изоҳлар ифодалайдиган фиклар билдириш ҳаммага ҳам насиб бўлаверамайдиган бир вазиятга айланди…  Бу нуқтада АҚШ Обаманинг ҳокимиятга келиши билан яхши умидларга берилган кишиларга Шанқитийдан нохуш хабарлар бор. У дейдики, “Америкада демократлар (ҳатто Обама каби илмлилар) Исроилга ошиқдирлар. Республикачи (лочин)лар эса, Исроилга сиғинади (сажда қилади)лар …” Устоз олим, ошиқ бўлиш ва сиғинишнинг орасида ягона фарқ борлигига диққатни қаратиб, исломий сиёсат принциплари йўқларининг  ва шаръи азалийликларнинг йўқотилиши оқибатида сиёсат фикҳи мумкин қадар кучлансизлангани  ва мусулмонлар, шундай йўл билан  бошқарилиши лозим дейилган кўрсатманинг қурбони бўлганларини алоҳида таъкидлайди.
Муҳтарам устоз Шанқтийни мутлақо ўқиш лозим … Бироқ сизга ёқиб қолган ва ўқилиши жуда аҳамиятли ҳисоблаганингиз бир китобни бошқаларга таништириш сингари қийин иш йўқдир деб ҳисоблайман. Зеро ҳар бир изоҳнинг устида алоҳида-алоҳида тўхташ, ўзингиз ҳис-ҳаяжонингизни бошқаларга ўтказишни ҳис этиш бўлади. Шанқитийнинг “Сиёсий фатволар” китоби ҳам ана шундай нусхалар қаторига киради … Шунинг учун бу хабаримизни бир китобни танитиш кўринишида эмас, балки Устоз Шанқитийнинг ўзини танитишга баҳоли қудрат уриниш бўлди, десак тўғрироқ бўлади.  Буёғи, яъни китобни ўқиш ва устоз Шанқитий билан чуқурроқ танишиш эса, қадрли ўқувчиларнинг ўзларига боғлидир …

Исмоил Думан
http://www.birazoku.com/siyasi-fetvalar/
Туркчадан Алибой Йўляxши  таржимаси.