Золим зараркунандаларга қарши қўзғолинг! (audio)

Золим зараркунандаларга қарши қўзғолинг! (audio)
113 views
11 March 2012 - 8:27

[soundcloud id=’39421674′]

Ўзбекистонда бозор иқтисоди равнақ топмади. Шунинг учун ҳам ўрта синф мавжуд эмасдир. Ўрта синф замонавий дунёдаги барча нормал жамиятларни асоси ҳисобланади. Кучли фуқаровий позициядаги ўрта синф бизнинг жамиятимиз учун жуда зарурдир.

Ўзбекистонда бошқарув шакли феодал давлат шаклидан-да баттарроқ тус олди. Бу мантиқан тўғри жараён. Чунки, Каримов режими бундан бошқа услубда давлатни бошқараолмайди. Сал эркинроқ бўлган бошқарув шаклида у ҳокимиятини дархол йўқотган бўларди.

Бундай вазиятда нисбатан бирлашган, нисбатан ташкиллашган фермерлар, меҳнат муҳожирлари ва киракаш гуруҳларни фаолликка чорлашни лозим топдик. Биринчи мурожаатимизни киракашларга қаратилди.

Таксичи-киракаш дўстлар! Меҳнаткашлар!

Ўзбекистонни аксилмиллий ҳукумати сизларни аҳолига шахсий хизмат кўрсатишингиз учун “махсус рухсатнома” сотиб олишга мажбурлаяпти.

Бу қароқчилик ва талончиликдир!

Сизлар бензин сотиб олганда йўл солиғини тўлайсизлар.Сизлар “автомобил суғуртаси”ни олганда яна пул тўлайсизлар.

Яна қачонгача ва нималар учун тўлаш керак?

Сизлар ноиложликдан хусусий киракашлик қиласизлар. Ораларингда муҳандислар, илмий ходимлар ва техниклар бор.

“Папа” деб аталган кимсанинг бу “давлати” сизларни касбингизга лойиқ иш билан таъминлай олмай, киракашлик қисматига махкум этди.

Сизлар ишлашингиз лозим бўлган завод ва фабрикалар вайрон бўлди ва у ердаги ускуналар кераксиз темир-терсакка айланди.

Каримов амалдорлари янада бойиш мақсадида корхоналардаги қолган-қутган нарсаларни ҳам сотишмоқда.
Сизлар оилангизга бир парча нон топиш учун киракашлик қиларкан, “Папа”нинг ўғриларнинг хотинлари 15 минг долларлик сумкачаларини кўтариб, “Мерседес”ларга ўтиришади.Бу ойимтиллаларнинг ўша сумкалари сизларнинг такси-машинангиздан қимматроқ!

Бу золим зараркунандаларга қарши қўзғолинг! Тезкор гуруҳларга бирлашиб, ИАК бошчилигидаги байтулмол ўғриларининг бу ғайри инсоний сиёсатига қарши ўз норозилигингизни билдиринг!
(Бу варакани таниш-билишларингизга тарқатинг)

ЎХҲ ташвиқот бўлими.