Кўрнамаклар ва долларлар

Кўрнамаклар ва  долларлар
120 views
12 March 2012 - 12:00


Охирги пайтда тубан кимсалар тарафидан Ўзбек халқи шаънига ҳақорат айтиш “модаси” бошланди. Бундай насаби номаълум ва номуси бир тийинлик “инсонлар” орасида ўзларини шоиру сиёсатчи, машҳуру ноёб санайдиган бетайинлар бор. Улар ўзларининг кимликларини яшириб ҳам ўтирмайдиган бўлишди. Интернет олами эркинлигидан фойдаланиб, аёл бўлса ярим очиқ, ярим сочиқ ҳолда, эркак бўлса юзидан ёғи томиб турган суратини ҳаммага намойиш қилиб, халқимизнинг хоинлигидан, одам бўлмаслигидан, қорамоллигидан ва ҳаказо ёмон сифатларидан бонг уришмоқда.

Уларга ҳамтовоқ баъзи интернет саҳифаси муҳаррирлари ҳам рейтинг (машҳурлик) ортириш учун сайтларига нима келса, бир лаҳза ҳам ўйлаб кўрмасдан, оммага эълон қилишмоқда. Ҳолбуки, ЎЗБЕК халқига қилинган ҳақорат уларнинг ўзига, ота -оналарига ва яқинларига қилинган ҳақоратдир. Аммо бу “муҳаррирлар” рейтинг батқоғининг сассиғи билан бўлса ҳам машҳурликни қўлга киритишга уринмоқдалар. Улар учун ўз халқининг номус ва оридан мана шундай бетайин кимсаларнинг мақолаларини “мана сайтимизда босилди, мана биз биринчи бўлиб оммага билдирдик”, деган сохта обрў муҳимроқдир.

Аммо бу обрўни ота – оналарини ҳақорат қилиш ёки қилдириш орқали ортираётганларининг афсуски, улар учун аҳамияти йўқга ўхшайди. Бундай сайтлар билан ҳамкорлик қилаётган “истеъдодли” ёшларга эса шуни эслатмоқчи эдик: Халқингизга ҳақорат қилинаётганда жим туришингиз тилсиз шайтонликдир. Демак, сиз ҳам мана шу ҳақоратчилар ва “рейтингчи”лар билан биргасиз. Сен менга дўстингнинг кимлигини айт, мен сенга сенинг кимлигингини айтай ҳақиқати бекорга ўртага чиқмаган. Ўзингизни оқламанг, модам юзи қоралар, яъни кўрнамаклар билан ҳамкорлик қилаётган экансиз, уларга қарши бир оғиз сўз айтишга мажолингиз йўқ экан, демак сиз ҳам Ўзбек халқига бегонасиз…

Ҳақоратчилар эса бир неча юз доллар учун қутуриб, бир -бирининг бўғозига ёпишмоқдалар. Униси бунисига доллар ваъда беради, буниси ваъда қилинган долларни ололмагани учун Ўзбек халқини сўкади.
Ҳеч бир Халқни, у ўзбек халқими, тожик халқими, қозоқ халқими умумий маънода ёмонлаб бўлмайди. Чунки бундай қилиш оқу қорани аралаштириш, мўмину мунофиқни тарозунинг бир палласига қўйишни билдиради. Дейлик, бир халқнинг ичида юзда бири инсофли, диёнатли кишилар, қолганлари эса инсофу адолатни унутган кўрнамаклардир. Бу ҳолда ҳам бутун халқни ёмонлаб бўлмайди. Чунки бу ёмонлаш шу халқнинг ичида озчиликни ташкил қиладиган яхшиларга ҳам тегишли бўлади. Қолаверса, бутун халқларни яратган ягона Парвардигор бор. Бир халқни бутунлайига қоралаш айни пайтда оламларнинг Парвардигорига исён ҳам ҳисобланади…

Аммо инсофсиз ва диёнатсиз инсон суратидаги махлуқлар буни тушунмайдилар. Улардан бири, номи шоир, ўзи золим бир кимса, “Мен халқимни сўксам нима бўпти, сўксам ҳам ўзимнинг халқим”, дейди. Бунинг маъноси, эй она, бозорда нон сотиб, топган долларларингизни менга бермадингиз, қанақа ёмон онасиз, эй ота, бозорда мардикорлик қилиб топган долларингизни менга бермадингиз, қандай инсофсиз отасиз, дея ўз ота -онасини сўкаётган кишига ўхшайди.
Қўшнилар, эй ноинсоф одам, ўзинг йигит ёшида бўлсанг ҳам ишламасдан уйда ётасан, онанг бечора ярим тунда туриб нон пишириб, сени тўйдириш учун бозорда саргордон, отанг сени очингдан ўлмасин, дея мардикорлик билан паришон, дейишса, бу махлуқ сизларнинг нима ишингиз бор, сўксам ҳам, урсам ҳам ўз ота -онамку, дея илжаяди…

Яна унутмаслик керакки, халқ дейилганда фақат бугуннинг инсонлари тушунилмайди. Халқ яратилгандан бери халқдир. Ҳамма халқлар қатори ўзбек халқи ҳам шундай азалий халқдир. Тарихда халқимизнинг шундай вакиллари ўтганки, уларнинг исми шарифи талаффуз қилиниши билан бир миллиард киши ўрнидан туриб, қўлини кўксига қўйиб, бу зотдан Аллоҳ рози бўлсин, дейишади. Аммо наслу насаби номаълум, ўзини танимийдиган, ўзлигини билмайдиган кўрнамаклар албатта бу ҳақиқатни ҳам билмайдилар.

Қолаверса ҳозир диктатор Каримов зиндонларида ўн мингларча инсофли ва ҳақиқатпарвар инсонларимиз Ўзбек халқининг вакиллари бўлганлари учун, унинг эътиқодини, шону шарафини ҳимоя қилганлари учун азоб чекмоқдалар. Эй, Ўзбек халқини сўкаётган инсофсизлар, оғизларингдан ва қаламларингдан бадбўй сўзлар тўкилаётганда ҳеч қурмаса, мана шу зулм ва қатоғон қурбонлари ҳақида ўйламайсизларми? Яна Ўзбек халқининг миллионлаб вакиллари Каримов зулмидан қочиб, ватангадо бўлдилар. Албатта, улар орасида сизлардек насаби номаълум кишилар бўлиши мумкин. Аммо уларнинг энг камида ярми муҳожирликда яхшилик йўлини танлаган ўзбеклардир…

Сўз охирида, халқимизнинг инсофли ва виждонли кишиларига бу кунларнинг ўткинчи эканлигини, бу қоронғулик даври эрта –индин тугаб, ёруғлик кунлари келишидан умидвор эканлигимизни айтмоқчимиз. Ўзбек халқининг илму маърифатли, инсофли ва имонли фарзандлари Каримов диктатурасини тугатиш учун бутун имконларини билан унга қарши курашаётганини ҳам яна бир бор эслатмоқчи эдик. Зулм ва зулмат тугагандан кейин, қоронғуликдан фойдаланиб, халқимизнинг нонини еган ва унинг шаънини камситган кўрнамаклардан ҳисоб, албатта, сўралади…

Йўлдош Абдулла ўғли, 12 март 2012 йил.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi