Шеърлар

Шеърлар
140 views
12 March 2012 - 15:48

САЖДА

Эгилган бош сиздан қўрқмайди,
Зотан уни кесмайди қилич.
Эгилган бош тиниқдир мудом,
Унга ўхшар океани тинч…

Эгилган бош ҳаё майдони,
Отолмайсиз унга ҳеч таъна.
Чунки уни мусаффо қилар,
Надоматнинг кўз ёши таъми…

Тахтингизга қилмайди ҳавас,
Кўзи йўқдир олтиндан тожда.
Қаранг, қандай мунислик билан,
Қучоғига олмоқда сажда…

КЎЛ

Мусаффолик ярашган сенга,
Қадамларим юзинг қўмсайди.
Талпинаман борлиғим билан,
Фикрларим сенга қўнсайди…

Мени соғинишинг биламан,
Чеҳрангга суратим чизилган.
Мусаффолик ярашган сенга,
Менингчи борлиғим эзилган…

Тўлқин салом берар турмасдан,
Вужудим ягона ёрингдир…
Нозланма, Нетайин, кўзларим,
Сир излар қоронғу қаърингда…

СИЗ

Сизга Аллоҳ икки кўз берган,
Икки қулоқ берган- “антенна”.
Айтиш учун қанча сўз берган,
Каломингиз фақат тантана.

Сизни жоҳил дейиш ноҳақлик,
Илмингизга далил саллангиз.
Улуғворлик сизга ярашган,
Элга таниш машҳур каллангиз.

Ҳамма нарса қойил, саранжом,
Шундай ўтар ҳар эрта ва кеч.
Ажиб савлат, давлат ичида,
Ҳақиқатни тушунмайсиз ҳеч.

НАФС

Кечагина шаполоқ единг,
Дединг, етар, бўлдим пушаймон.
Етар жанжал, cулҳга келайлик,
Томорқамни айланай омон.

Гул экканман унинг четига,
Иштаҳангга алоқаси йўқ.
Сув сепайин лолазоримга,
Бир озгина кўнглим бўлсин тўқ…

Чопонимни елкамга ташлаб,
Кетаяпман лолалар сари.
Аммо, номард нима ишинг бор,
Бу ерларда қора ажириқ.

CЎЗ БИЛАН ВИДОЛАШУВ

Расулуллоҳ (сав) марҳамат қилиб айтдилар:” Инсон ўлганда уч нарса у билан қабрга келади: Молу дунёси, бола-чақаси ва қилган амаллари. Молу дунёси ва бола-чақаси орқага қайтиб кетади, амаллари у билан қабрда қолади” (Ҳадиси шариф)

Ёлғиз боласини шаҳарга,
Жўнатаётган ота каби.
Титрайман орқангдан,
Қимтиниб лабим…

Ой бориб, омон қол,
Видоъ, иккимизга қисматдир.
Қўлимдан келгани қўл очиш,
Дуо мендан, сендан хизматдир…

Шаҳарнинг дарвозаси- қулоқлар,
Сасингга билмадим очиладими?
Тошларми, гулларми ёлғизим,
Қадамингга сочиладими?

Қайтиб келма азизим,
Лафзлар мақсад учун кетар.
Кейин қора ерга кўмилганимда,
Бошимни оҳиста силасанг етар…

Намоз Нормўмин

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi