ЎХҲ таксистларни “папа”га қарши туришга чақиришмоқда

ЎХҲ таксистларни “папа”га қарши туришга чақиришмоқда
80 views
14 March 2012 - 14:26

 Мухолифатдаги Ўзбекистон ҳалқ ҳаракати ўзбек таксичиларига мурожаатини эълон қилди, унда тезкор гуруҳларга бирлашиш ва мамлакат ҳукуматига қаршилик кўрсатишга даъват этилади. “Ўзбекистонни аксилмиллий ҳукумати сизларни аҳолига шахсий хизмат кўрсатишингиз учун “махсус рухсатнома” сотиб олишга мажбурлаяпти. Бу қароқчилик ва талончиликдир!”, – дея мурожаат қилади ЎХҲ мамлакатдаги ҳусусий киракашларга. “ Сизлар бензин сотиб олганда йўл солиғини тўлайсизлар.Сизлар “автомобил суғуртаси”ни олганда яна пул тўлайсизлар. Яна қачонгача ва нималар учун тўлаш керак?” – дейилади ҳаракат баёнотида. Солиқларни тўлашдан бош тортиш, Ўзбекистон Халқ ҳаракати фикрига кўра, киракашлар тўлаган пулларнинг президент Ислом Каримов чўнтагига тушиши билан асосланади, уни мулозимлар жаргонига кўра “папа” дея, унинг қизларини эса Гулнора ва Лола дея аташади. “ Сизлар оилангизга бир парча нон топиш учун киракашлик қиларкан, “Папа”нинг ўғриларнинг хотинлари 15 минг долларлик сумкачаларини кўтариб, “Мерседес”ларга ўтиришади.Бу ойимтиллаларнинг ўша сумкалари сизларнинг такси-машинангиздан қимматроқ!”, – дея мурожаат қилишади ЎХҲ аъзолари таксичиларга. Шу қабилда Ўзбекистонда ҳаёт кечираётган ва ишлаётган одамлар, транспорт солиғи ва бошқа солиқларни давлат хазинасига тўлашдан қандай бош тортиши мумкинлигини, ЎХҲ очиқламайди. Фақат таксичиларни тезкор гуруҳлар шакллантиришга ва ҳукуматга қаршилик кўрсатишга чақиришади. Таксичилар синфи Ўзбекистонда бугун кўплаб мутахассислардан ва олий маълумотли касб эгаларидан ташкил топган, ва улар ишсизлик туфайли ҳусусий киракашлик билан шуғулланишади. “ “Папа” деб аталган кимсанинг бу “давлати” сизларни касбингизга лойиқ иш билан таъминлай олмай, киракашлик қисматига махкум этди. Сизлар ишлашингиз лозим бўлган завод ва фабрикалар вайрон бўлди ва у ердаги ускуналар кераксиз темир-терсакка айланди”, – дея баён қилишади мухолифатдагилар. Ўз мурожаатларини нимага айнан таксичиларга қаратигани сабабини ЎХҲ, Ўзбекистонда ҳукмрон бўлган феодал тузум туфайли, мухолифатни қўллашга қодир ўрта синфнинг шаклланмагани билан асослашади. Ўзининг келгусидаги мурожаатларини ЎХҲ, уларнинг фикрига кўра ўзбек жамиятидаги кўп сонли қатлам бўлган меҳнат муҳожирларига ва фермерларга қаратишни мўлжалламоқда.

Uznews.net