Оломоннинг қўрқоқлиги

Оломоннинг қўрқоқлиги
46 views
14 March 2012 - 17:04


Бугун бир танишларимнинг ундовига қизиқиб футболга боргандик.. Тўғриси ўзи телевизорда курсатса ҳеч ҳам қизиқишим йўқ.
Нимагадир уларнинг гапига қизиқдим, яна тўғрироғи бирон қизиқарли нарса чиқиб қолар деб боргандим. Борсам аҳвол ундан ҳам “қизиқарли” экан.

Яъни, Футбол Чорсу бозори атрофидаги Жар стадионида бўлиб ўтди.. Билет нархи бир кишига 20 минг арзони 25 қиммати ахир бир уйланг бунақа нархда мухлислар қанақа қилиб кирсинлар.
Ўртоқларим мана ҳа демай биринчи тайми тугаса мана очиб юборади текинга кирамиз деб, бироз кутишимизни айтди.. Ҳа майли деб, гап – гап қилиб турдик.

Ишонсангиз ташқарида 100 дан ошиқ балки ундан ҳам кўпдир одамлар ташқарига қолдилар. Мелисалар эса бизларни худди подани хайдагандек хайдашарди.

Шунда бир ёши тахминан 35 лардан ошган йигит баланд овозда бақирди бизларга қарата… Эй Ўзбек халқи қачонгача бизларни қўй подасини ҳайдагандек ҳайдашади… ахир биз футболга келган мухлислар бўлсак, айбимиз камбағаллигимизми?
Яъни, 25 минг тўлолмай стадион ичига кира олмаслигимизми??.. деб, қани Ўзбекистон командаси учун ташқаридан туриб бўлса ҳам қувватлайтик. Қани бир дам бўлиб, мелисалар деворини бузайлик ҚАНИиииииииии ОООоооЛҒҒҒҒғғғға…. деганда ҳеч кимдан чурқ этган овоз чиқмади.
Уни эса дарррррооов олиб кетишди..

Ҳаттоки чиптичиларга мана футболни иккинчи тайми ҳам бошланай деп қолди… ҳеч бўлмасам 5 мингдан сотинглар билетларни…. кирайлик стадионга деб одамлар ҳоли жонига қўйишмади чиптачиларни… мелисалар ташқарида қолган барча камбағал 25 минг тўлолмаган мухлисларни қўйнинг подасидек ҳайдаб тарқатиииб юборишди.
Ҳозирча Тошкентдаги тафсилотлар шу. Алҳамдулиллоҳ, мелисалар сабаб мухлисларнинг қарғишига учраган команда мағлубиятга учраганини эшитиб, хурсанд бўлдик.

Ҳисоб 2-3 билан БААнинг фойдаси билан якун топган.

Тошкентлик мухлисимиздан