Бир тошканлик ташхиси: Энди ҳам автоматда қира олармикин?

Қаттол мустабидни даф қилиш – нажот топишнинг ягона йўли экани ойнадек равшан.

Бир тошканлик ташхиси: Энди ҳам автоматда қира олармикин?
104 views
15 March 2012 - 9:01

Қаттол мустабидни даф қилиш – нажот топишнинг ягона йўли экани ойнадек равшан.

Бироқ биз “ўзвай”лар (1885 йилда туғилган бувим рахматли  ҳеч қачон “ўзбек” деб талаффуз қилмай, негадир “ўзвай” ёки “ўзба” деб талаффуз этардилар. Йўқса ота авлодим ҳам она авлодим ҳам қип-қизил (ёки ғирт ўзбеклардан) унча-мунча орияти бор халққа ўхшаб, намойиш қиладиган бўлсак, бу диктатор халқни битта қўймай автоматда қириб ташлашига шубха йўқ  деб ўйлаймиз.

Энди ҳам автоматда қира олармикин?

Йўқ… Менимча, муносиб уюша олсак, қиришга ҳадди сиғмайди. Ҳадди сиғса-да, амалга ошира олмайди… Нега ?

Биринчидан : Одатда бу тоифа махлуқлар ўтакетган қўрқоқ бўлишади. Ҳокимият унинг учун ягона нафас олиб турувчи ҳаёт манбаи. Ҳокимияти қўлдан кетган лаҳза унинг жони ҳам узилади (иншооллоҳ, ўша дамлар келса, у ҳатто ўз оиласини ҳам ўйламайди).

Буни  у бутун томири билан ҳис қилади, буни биз билишимизни ҳам билади. Халқини автоматдан ўтказадиган даражада  қўрқоқликдан туғилган вахшийлик, унинг жон талвасасида жон сақлаш инстинктидир. Унинг бошқа чораси қолмаганини биз ҳам биламиз.

Андижон воқеаларидаги интервьюсини ёдингизга солай. Ўшанда унинг ранги кесакдан баттар салкам ўлик тусига кирганди. Йўқса, унинг қуролли кучларига қaрши, нари борса, 20-30 азамат ва улар ортида 10-15 минг хотин-халаж турганди.

Интервью чоғида гўё қурбонлар  бўлганидан ўзини ачиниб кетаётгандек кўрсатмоқчи бўлаётганида, аслида “энди нима бўлади?” деган чексиз қўрқув башарасида яққол сезиларди: ”Қилганингларни қилдинглар, бўлди, энди автобус берайлик, истаган тарафингларга кетинглар, дедик

Бўзариб кетган башара, овозидаги сохта майинлик, гўё “ бир муштипар бечора бўлсам, мендан яна нима истайсиз”, оҳангини берарди.

Зеро қирғинчилари ёнига боргач  бир юмалаб оғзидан ўт пурковчи аждар қиёфасига кириб, нима ҳунар кўрсатгани маълум.

Шундай экан, унга қарши 2000-3000 минг киши қурол билан рўбарў турса, нима ҳам қила оларди? ”Қиринглар” дейишгаям тили айланмай, қочиш пайига тушиши мумкинми? Мумкин.

Иккинчидан: Тили айланди ҳам дейлик. Бироқ Андижонда ўзи қилган қирғинни Алматовдек кўппагига юклаб қўйгач, оқибат кўппак  нима бўлди? “Обширный инфаркт.”

Хўш, келажакдаги қирғинни амалга оширмоқчи бўлса навбатдаги “номзод” Алматовнинг ахволига тушишини билмайдими ? Етти пушти лаънатга қолишини билмайдими? Жуда яхши билади… Шундай экан, ”янги номзод”нинг ҳадди сиғмаслиги мумкинми? Мумкин.

Учинчидан: Уни ҳам йўқотадигани қолмаган дейлик. Буйруқни бевосита амалга оширадиган командирбаччалар-чи? Оддий аскарлар-чи?

Xавфли  омиллар:
Тожикистондан келган каллакесар тўдаси.Ота-она тарбиясини кўрмай болалар уйида ўсган падарлаънат “тўда”сига ўхшаган бераҳм газандалар.
Ҳақ билан ботилни ҳали ҳам ажрата олмай юрган бошқа харбийлар,  четга кетганларнинг ҳанузгача бир-тан бир жон бўлмаганликлари.
Буларни бартараф этиш омиллари: мустаҳкам иймон эгаларининг юртдан узоқ вақт қувғинликда чексиз алам ва изтиробда эканликлари, биринчи имкониятдаёқ бор кучи, бутун аламу-нафрати  қаттолга қарши курашга бениҳоя мислсиз туртки-куч беради. Шунга монанд тайёргарлик кўрган  бу алплардан биттаси ғоясиз ва мақсадсиз мустабид аскарларининг 50-60 тасига қарши тура олади.
Ўзбекистон Қуролли кучларининг аксарияти мамлакатни аянчли аҳволда қолганини яхши билиб туришибди. Халқ оёққа турганда, улар халқ тарафга ўтиши эҳтимоли кучли.

Энг муҳими, адолат тантанаси учун Ўзининг розилигига эришиш учун зулмни йўқ қилишга тўғридан-тўғри борганни Аллоҳ шаксиз қўллайди.
Яна қайдам, бир ожиз банда сифатида қўйган ташхисим бу.

Тошкентлик С

P.S. Интернет орқали жуда чиройли фикрларни тинимсиз айтамиз-у, лекин уни халққа етказмаймиз. Бу “ити аразлайди, эгаси сезмайди” деганга ўхшаш гап. Арзигулик ҳар бир мақолани асосан четдагилар анойи қилмай ичкаридаги яқинларига етказишлари керак. Ичкаридагилар ҳам жа оғзиларига толқон солиб юрганлари йўқ.

 

 

 

 

 

 

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi