Ёлғон ахборотга муносабат қандай? (audio)

Бу йил Ўзбекистонда оила йили экан, ота-оналар йили экан десак, ростдан ҳам шунақа эканми, қаердан эшитдингиз? деб тураверади.

Ёлғон ахборотга муносабат қандай? (audio)
79 views
15 March 2012 - 11:28

[soundcloud id=’39835496′]

Маълумингизким, Ўзбекистонда бу йил “Оила мустаҳкамлиги йили” деб аталади. Буни билмайдиган ўзбек оламда бўлмаса керак. Чунки ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Конститцияси куни, 8 декабрда янги келаётган йилни нимагадир бағишлаб юбориш ҳукуматимизга ва айниқса президентимизга хосдир. Нафақат хос, балки муҳимдир ҳам. Чунончи, йилни нимагадир аташ айни ўша соҳанинг ривожланишига, унга эътибор юксак бўлишига сабаб бўлмоғи лозим эди. Бироқ бу бизнинг Ўзбекистон ва унда ҳамма нарса ва ҳар қандай тилаклар, муродлар, қарорлар, ҳаттоки қонунлар ҳам тескарисига ишлайди ва тескари натижа беради. Бунга халқ ҳам кўникиб қолган. Бу бировни ажаблантирмай ҳам қўйган. Ўзбекистонда бу йилнинг оила мустаҳкамлиги йили эканлигини билмайдиганлар йўқ деб таъкидласакда, эшиттиришимиз респондентларидан бирининг, россиялик ўзбекнинг таъкидлаганига кўра, буни билмайдиганлар топиларкан.

Ҳеч ким ўқимаса ҳам керак. Мисол учун мен бу ерга келган мардикорлардан сўрасам, бу йил Ўзбекистонда оила йили экан, ота-оналар йили экан десак, ростдан ҳам шунақа эканми, қаердан эшитдингиз деб тураверади. Ҳеч ким билмаса ҳам керак бунақа нарсаларни.  Бу кўзбўямачиликга қилинган нарсалар ку”, – дейди ўз исмини билдиришни истамаган Россияда яшаб келаётган ўзбекистонлик ватандошимиз.

Демак, бу йил Oила мустаҳкамлиги йили экан ва бу йилдан нималарни кутиш мумкин? Албатта кўплаб оилаларнинг бузилиши, аёлларни туғмас ҳолига келтирилиши, албатта қанчадан қанча оилаларда террорчилар “чиқариш” ва ҳакозо, ҳакозоларни. Йил сарҳисобини одатдагидек, йил якунига бориб қилинади. Лекин йил якунига бориб эса, ҳукумат доимгидек бу йилда ҳам эришилган қўшша-қўшша ютуқлар, ошиб ўтилган довонлар ҳақида лоф-қоф урмай қолмайди. Буни биламиз, билсакда индамаймиз. Чунки тартиб шундай! Бу сингари кўзбўямачиликни нима учун қилади ва бу ҳукумат учун нима зарур? Бу саволимизга жавоб бераркан, Россиядаги ватандошимиз қуйидагиларни таъкидлади.

Одамларни салгина бўлса-да, ўша соддароқ одамларни чалғитиб туриш қилинади бу ишлар”, – дейди Россидаги ватандошимиз ва ўз фикрини давом эттиради, – “яна, масалан халқаро жамоатчилик бор. Ўшаларга ҳам кўрсатиб туришт керак. Мана биз ишлаяпмиз, қарияларга қарамаяпмиз, кўрларга қараяппмиз, ногиронларга қараяпмиз ва мана шунақа гуманитар давлатмиз деб. Ўзини кўрсатиб туриш учун қиладида бунақа ишни. Натижаси эса ноль бўлади, лекин Сайёрда Рашидова деган инсон ҳуқуқлари бўйича омбутсман, ўшалар бир йилда неча маротибалаб Америкага меҳнат сафарига бориб келишади”.
Даслабки Муносабат дастуримизни Ўзбекистон Ахборот Агентлигининг бир қанча янгиликлари, аниқроғи ҳар доимгидек ёлғон-яшиқларига бағишладик. Мазкур агентликнинг 14 март кунида тарқатган хабарларига ишониладиган бўлса, оддий суғурта ҳам оилани мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаркан:http://uza.uz/uz/business/21065/

“Ўзбекинвест” миллий экспoрт-импoрт суғурта кoмпаниясида “Мустаҳкам oила” Давлат дастурига мувoфиқ “Oила ва жамиятни мустаҳкамлашда суғуртанинг рoли” мавзуида семинар бўлиб ўтди”, – деб бошланади ЎзА хабари ва унинг қачон бўлиб ўтганлиги ва неча кун давом этганлиги ҳақида агентлик чурқ этмайди. Хабарда айтилишича, семинарда Ўзбекистoн Республикаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатаси депутатлари, қатoр вазирликлар ва жамoат ташкилoтлари вакиллари ҳам иштирoк этишган.

Президентимиз Ислoм Каримoвнинг 2012 йил 27 февралда қабул қилинган “Мустаҳкам oила йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарoрида жамиятимизнинг асoси бўлмиш oила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривoжлантириш, oилаларни, айниқса, ёш oилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимoий-иқтисoдий манфаатларини ҳимoя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш бoрасида oлиб бoрилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги бoсқичга кўтариш, жисмoнан сoғлoм, маънавий етук ва ҳар тoмoнлама ривoжланган баркамoл авлoдни тарбиялашда oиланинг рoлини oширишга дoир аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли чoра-тадбирлар кoмплексини амалга oшириш кўзда тутилган. – дейилади ушбу хабар давомида.

Автократик бошқарувга асосланган ҳамма мамлакатларда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам ҳукумат раҳбарининг сўзларидан илҳомланиш, унинг номини ҳар бир хабарда келтириб ўтиш шарт ва акс ҳолда хабарчининг ҳолига маймунлар йиғлайди. Айниқса, гап Оилани мустаҳкамлаш йили давлат дастури устида бораётган бўлса. Мустаҳкам оила дегани нима? Дастуримизнинг навбатдаги меҳмони, Ўзбекистон Эрк демократик партияси бош котиби Отаназар ака Орипов бу борада фикр билдиради.

“Ўзимнинг тушунчаларим бору, лекин ҳозир, мана “Мустаҳкам оила” йили деб эълон қилаётиб, ҳукумат мустаҳкам деганида нимани назарда тутганини мен ҳам билмайман. Оиланинг мустаҳкамлини нима билан ўлчанади, нима билан ўлчамоқчи эканини билмайман, лекин баъзи шубҳалар бор. Шу пайтгача оила мустаҳкамлиги ҳақ деган тушунчага қарашларини кўриб келаяпмиз. Оилани режалаштириш, кейин баркамол шахс етиштириш, баркамол инсон етиштириш каби тушунчаларни ҳар ким ўзи тушунчасига ва эътиқодига кўра тушунадида. Аммо ҳукумат буни қандай тушунади, буни очиқ-ойдин айтилган жойи йўқ”, – дея изоҳ билдирди Отаназар ака Орипов.

Баркамол авлодни етиштириш деган мавҳум бир ғоя кўпларнинг бошини қотирса керак албатта. Бу жумла нима маъно касб этади ва уни қандай тушунса бўлади. Респондентимиз бу борада ҳам ўз нуқтаи назарини келтириб ўтди.

“Бу жуда катта ва муаммолик тушунча. Бу тушунча албатта дунёқарашга боғлиқ. Ҳар кимнинг бу оламда ўз ўрни ва вазифасини , нима учун бу дунёга келганини қанақа тушунишига қараб баркамолликни ҳам, ҳаттоки ҳаётидаги мақсадларию, бош мақсадини ҳам ҳар ким ҳар хил қўяди”, – деб таъкидлайди Отаназар ака Орипов.

Оила ва жамиятнинг мустаҳкамланишида суғурта идоралари қанақа роль ўйнаши мумкин. Бу саволимизга эса қуйидаги жавобни олдик: “Суғурта идораларининг Ўзбекистонда катта бир асоцацияси бор. Суғурта компанияларининг иши билан яқиндагн таниш эмасман. Лекин дунёда суғурта муаммосининг қўйилишидан мен қаноатланмайман. Бунда ҳам худди бошқа соҳаларда бўлгани каби, фирибгарлик ишлари жуда кўп. Сукғуртанинг оилани мустаҳкамлашда қандайдир бир роль ўйнаўи хусусидаги саволингизга жавоб бера туриб, ҳеч қандай роль ўйнамайди деб жавоб бераман”.

Албатта Ўзбекистонда Ислом Каримов асос солган авторитар режим ўрнатилибдики, у мамлакат фуқароларини турли найранглар билан алдаб келмоқда ва ўзининг уфқ ортидаги қандайдир бир маррани кўзлагани, ҳамда халқни ўша марра томон элтаётганига ишонтиришга уриниб келади. Даврлар ўтгани сайин, инсон онги ҳам ўзгариб боради ва эндиликда эса халқ ҳукмдорига мутлоқ ишонмай қўйган. Бироқ ахборотларда ҳали ҳамон давлат сиёсатини бежирим қилиб, зар қоғозга ўраб кўрсатилинади.

Чeкка қишлоқдаги замонавий мактаб http://uza.uz/uz/society/21063/

ЎзА хабарига кўра, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишида узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини – мактабнинг ўрни катта. Шаҳар ва қишлоқларимиздаги барча мактабларнинг моддий-техник баъзаси мустаҳкамланиб, энг илғор педагогик технологияларни амалиётда татбиқ этиш учун кенг имкониятлар яратилаётгани ўз самарасини бермоқда.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Повилғон қишлоғидаги 38 умумтаълим мактаби 2008 йили таъмирдан чиқарилиб, замонавий усулда жиҳозланган. Чекка қишлоқда жойлашган мактабда ўқувчи-ёшларнинг чуқур билим олиб, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириши учун шарт-шароит етарли. Фан ва лабаратория хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Албатта бу каби жумлаларни ўқиркан, ҳар бир ўзбекистонликнинг кўзи ўнгида далаларда ҳали ғўзани чеканка қилаётган ва ҳали пахта тераётган ўқувчи ёшлар гавдаланади. Мактаб ўқувчилари учун бу ҳам кам экан шекиллик, энди улар мамлакатимиз индустрияси учун темир-терсак йиғишга ҳам сафарбар қилинмоқдалар. Шаҳар кўчаларини тозалаш, истироҳат боғларидаги тез-тез бўлиб турадиган шанбаликларку азал-азалдан давом этиб келаётган ҳол. Хўш, Ўзбекистон ҳукумати замонавий мактаб деганда нимани тушунади ва ёшларнинг билимлик бўлишини истайдими ўзи? Қозоғистонда яшаб келаётган ўзбекистонлик муаллимлардан бири Ботир ака Норбоев навбатдаги суҳбатдошимиз.

“Ўзбекистонда ўқишлар ҳам ўлда-жўлда. Тўққизинчи синфгача бўлган ёшлар орасида жиддий ўқиётганлар кам”, – дейди у, – “ ёшлар орасида саводсизлар кўпайяпти”.

Респондентимиз таъкидлаганига кўра, ўзбекистонлик ўқувчиларни Қозоғистонда ҳам, тағин ўқиш даврида учратиш мумкин. “Улар директорларига ўн минг сўм бериб қўйиб, ўзлари бемалол юришларини таъкидлайдилар”, – дея суҳбат беради Ботир Норбоев.

Мамлакатда кечaётган инқирозий жараён ҳозирда ҳар бир соҳани ва ҳар бир инсонни ўз домига тортиб бораяпти. Бу ҳол юрт келажаги эгалари бўлмиш ёш авлодларга салбий таъсир кўрсатиши эса, Ўзбекистоннинг эртаси ҳам хонавайрон эканлигини билдиради. Ботир ака Норбобоев қўшни Қозоғистонда аҳвол дурустроқ эканлигини келтириб ўтди. Айниқса қишлоқ жойларидан талантлик болалар топилмайди ва топилганида ҳам уларнинг талантлари йўқолиб кетишини келтиради респондентимиз. Мамлакат ахборот агентликлари эса ўз ахборотларини тарқатганларида юқорига маъқул келадиган хабарлар тайёрлаб беришади.

“Виждонан дарс берадиган ўқитувчилар камдан кам чиқади ҳозир”, – дейди у.

Қозоғистон билан Ўзбекистонни солиштирган Ботир Норбоев у ерда хусусий мактаблар ҳам очилгани ва болалар турли тилларда таълим олишаётганликларини билдирди. Қозоғистондаги ўзбек болаларининг аксар кўпчилиги олий ўқув юртларида грант асосида таълим оладилар.

Юқорида Ўзбекистон Ахборот агаентлигининг иккитагина хабарига муносабат билдирдик. Бу сингари ёлғанлар ватанимизда хар куни эфир тўлқинларини тўлдириб элга томон оқизилмоқда. Юрт келажаги ҳозирча ёлғончининг қўлида. Эртаси кимда бўларкин, бугун буни халқ ҳал қилиши лозим. У истаса ёлғончи ўз ҳукмронлигини давом эттиради, агар истамаса юртда ҳақиқат қарор топади.

 Тўлқин Қораев
Швеция

 http://soundcloud.com/turkistontv/munosabat-01