Тео ван Бовен Каримовни судга бериш имкони ҳақида

Тео ван Бовен Каримовни судга бериш имкони ҳақида
46 views
16 March 2012 - 10:49

БМТнинг собиқ қийноқлар бўйича Маҳсус маърузачиси, Ислом Каримов фақат унинг мамлакатида “тарқалган ва муттасил” қийноқлар учун жиноятчи сифатида судга тортилиши керак деди.

Гап, 1989 йили қатл қилинган Руминия раҳбари Николай Чаушеску ёки 2011 йилда судсиз отиб ташланган Ливия диктатори Муаммар Каддафи каби қасд олиш ҳақида бўлмаслиги керак, дея ҳисоблайди ван Бовен.

“Ҳар қандай энг ёмон жиноятчи ҳам адолатли судга лойиқ”, – деди Бовен ўзининг Uznews.netга берган интервьюсида, 1 март куни ўтказилган “Ўзбекистон бўйича олий йиғинда”.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, ван Бовен фикрича, афтидан, Мисрда 2011 йилнинг февралида президентлик лавозимидан ағдарилгач судга берилган Хусни Муборакнинг қисматини такрорлайди.

Каримовга қарши иш аллақачон тайёр, дейди 2003 йили Ўзбекистон бўйича маъруза тайёрлаган ван Бовен.

Бу ҳужжатда, қийноқ амалиётлари Ўзбекистонда “тарқалган ва систематик” характер касб этиши аниқланган, шу нарсанинг ўзи Каримовни қора курсига ўтқазиш учун етарлидир

Ўзбек ҳукумати бу ҳужжатнинг аҳамиятини ўшанда ҳам англаб етишгани йўқ, дея давом этади ван Бовен.

Улар буни Андижондаги 2005 йилги қирғиндан кейин ҳам англашмади, Каримов ўз жиноятларини ушбу шаҳардаги намойишни ўққа тутиш билан яна ҳам кўпайтирди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича кўплаб халқаро ҳужжатларни, жумладан БМТнинг қийноқлар ва бошқа жазо, ҳамда муносабатларнинг шафқатсиз, ноинсоний турлари бўйича 1984 йилги конвенциясини имзолаган.

Ушбу Конвенция, дея давом этадит ван Бовен, қийноқлар юзасидан универсал юрисдикция ўрнатганки, бу деган ҳукуматнинг ўзи қийноқлар айбдорини жавобгарликка торта олмаган тақдирда, уни бошқа ҳар қандай давлат, айбдорнинг фуқаролигидан ва уни содир этган жойдан қатъий назар жавобгарликка тортиши мумкин.

Ҳалқаро жиноят судининг Рим статутига кўра қийноқлар қўлланиши, агар у кенг миқёсда ёки ҳар қандай фуқаровий шахсларга систематик ҳужумлар тарзида бўлса (қ. 2 м.7) инсониятга қарши жиноят сирасига киради,.

Каримов 2011 йили Белгия пойтахти Брюсселга келганида уни жавобгарликка тортиш имконияти туғилганди, дейди БМТ Махсус маърузачиси, у Европа комиссияси ва НАТО штаб-квартирасида қабул қилинди.

“Каримов Брюсселга ўтган йили ҳеч оқибатсиз келиб кетди, бу янада унинг ҳурматини оширди, гарчи у жиноятчи сифатида судга тортилиши керак эди”, – дейди ван Бовен.

“Биз ҳали бу даражага етганимизча йўқ”, – дея тушунтиради ван Бовен, Каримовни судга бериш учун сиёсий иддаолар яратилиши кераклигига ишора қилиб.

“Бироқ юридик тилда гапирадиган бўлсак, уни таъқиб этиш учун восита, қурол ва қонун бор”, – дея аниқлик киритади у.

БМТнинг қийноқлар бўйича собиқ махсус маърузачиси голландиялик Тео ван Бовен замонавий Ўзбекистон учун афсонавий шахсга айланди.

Унинг 2003 йилнинг мартида чоп қилинган Ўзбекистондаги қийноқлар ҳақидаги маърузаси, Ўзбекистондаги қийноқлар муаммосини олий даражада очиқлади ва мамлакатга вазиятни тузатиш имконияти берилди.

Ўзбекистон ҳукумати, ван Бовен сўзларига кўра, маърузага эътибор қаратиб, муаммога ечилаётгандай тус беришга интилишди. Аслида эса, маъруза эълон қилинганидан кейин ўтган тўққиз йил давомида мамлакатда қийноқлар билан боғлиқ вазият янада ёмонлашди.

uznews.net